UZ

Сўнгги янгиликлар

18:29"Арсенал" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  0 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  4 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  1 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  1 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  5 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  1 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  5 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  14 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  4 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7

Рўзиқул Бердиев: "Эътиборни йўқотганимиз бизнинг катта хатомиз бўлди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Эътиборни йўқотганимиз бизнинг катта хатомиз бўлди"

Coca Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган “Насаф” – “Бунёдкор” (2:2) ўртасидаги учрашувдан сўнг “аждарлар” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун ғалаба қозонишимиз керак эди. Чунки, ўйинда ҳам, ҳисобда ҳам олдинда бораётган эдик. Лекин, охирги 20 дақиқада эътиборни йўқотдик. Айрим ўйинчиларимиз пазицион хатоларга йўл қўйишди. Бунинг эвазига тайёр уч очкони қўлдан бой бердик. Жуда аламли дуранг. Ҳозир футболчиларимиз билан нима йўқотганимизни гаплашиб олдик, улар барчасини тушунишди деб ўйлайман. "Бунёдкор" билан ўйинда уч очко олишимиз шарт ҳисобланарди. Боиси турнир жадвалидаги энг яқин ёнма-ён кетаётгандик. Икки жамоада ҳам ғалабага бўлган хоҳиш кучли бўлди. "Бунёдкор" ҳам, "Насаф" ҳам ғалаба учун етарлича вазиятлар яратди.

Эътиборни йўқотганимиз бизнинг катта хатомиз бўлди. Яна ҳам ҳужумга берилиб кетдик. “Бунёдкор” таваккал қилиб кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтди. Қайсидир вазиятда футболчиларимиз диққатни йўқотди. Балки, натижа учун ўйнашимиз керак эди. Футболчиларим яна ҳужумга ўтиб кетаверди. Орқа чизиқда кучларини йўқотиб қўйишди. Режамизда ҳисоб ушланиб турганда охирги дақиқаларни бешта ҳимоячи билан ўтказмоқчи эдик. Аммо, бундай бўлмади. 2:1 пайтида Ғолиб Ғайбуллаев жароҳат олиб қолди. Натижада яна тўртта ҳимоячи билан ўйнашга мажбур бўлдик.

Ҳисобни сақлаб қолиш, ўйин темпини тушуриш борасида кўрсатма бермадик. Бу нарсани ҳеч қачон қилмаймиз ҳам. Қанчалик ўйинни чўзганингиз билан футболчи ўша вақтда темпни йўқотиб қўйиши мумкин. Бу ҳам зарарга ишлайди. Атайлаб вақт чўзишни ўйламадик. Фақат ҳисобни ушлаб қолиш учун бешта ҳимоячи билан ҳаракат қилишни режа қилгандик. Учинчи марказий ҳимоячини тушаётганда футболчи жароҳат олиб қолди. Ўйлаган режамиз амалга ошмади. Стандарт вазиятда уларни фойдаси тегарди. Биринчи бўлимдан кейин футболчиларимга рақиб ҳужумга ўтиб кетганидан фойдаланишни, орқада бўш худудлар пайдо бўлишини таъкидладим. Ўша мақсадда Кенжабоевни туширдик. Афсуски, у ҳам баҳсга киришиб кета олмади.

Ўйин бошидаги тўхталиш ҳақидаги савол менга эмас. Лекин, вақтни чўзилиши футболчиларга катта таъсир қилмади. Икки жамоа ҳам бир ҳил ҳолатда эди. Бу баҳона бўла олмайди”,- дейди Рўзиқул Бердиев.



Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика