

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, ПСЖ ярим ҳимоячиси клубнинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, "Ал Насср" ҳали парижликларга расмий трансфер таклифини жўнатгани йўқ.
Аввалроқ Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Руисни "Олтин тўп"га даъвогарлардан бири деб атаган эди.



