UZ

Сўнгги янгиликлар

01:01Влахович АПЛ клубига ўтиши мумкин?  0 00:32"Реал" ва "Манчестер Сити" Италия терма жамоаси ўйинчиси учун курашмоқда  0 00:00Ла Лига. "Барселона" ва "Севилья" Каталонияда ўзаро тўқнаш келишмоқда (онлайн ҳисоб)  7 23:45А Серия. "Рома" ўз уйида "Интер"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  6 23:20Френки де Йонг мушакдаги дискомфорт сабаб "Севилья" билан ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  0 22:59РПЛ. "Рубин" Нижний Новгородда "Динамо" томонидан тор-мор этилди  1 22:45Камолиддин Тожиев "Ал-Шорта"га қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди?  7 22:36АПЛ. Салаҳ ва Жонснинг голлари "Ливерпуль"га "Челси" устидан ғалабани тақдим этди  20 22:08Виталий Левченко: "Замонавий футболда натижа биринчи ўринга қўйилади. Чиройли футболдан маъно йўқ"  13 21:49Эрон чемпионати. "Фулад" меҳмонда мағлубиятга учради, Юсупов сариқ карточка олди  1 21:33Сергей Лушчан: "Стандарт вазиятлар биз учун пенальтидек бўлиб қолди. Ҳисобда олдинга чиқиб олиш, биз учун "трагедия"га айланмоқда"  2 21:18Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Леганес"га қарши баҳсда иродали ғалабага эришди  2 21:10Денис Коростиченко: "Бу ғалабага қадар кўп меҳнат қилгандик. Ўйин услубимизни ўзгартиришга мажбур бўлдик"  1 20:52"Реал" "Олтип тўп"нинг Винисиусга берилишига ишончи комил. Клуб бошқа вариантларни кўрмаяпти  9 20:31Жамшид Саидов: "Ўйин ҳақида гапиришни истамайман"  0

Миржалол Қосимов: "Ёшлигимда соат 15:00да ҳам футбол ўйнардик" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ёшлигимда соат 15:00да ҳам футбол ўйнардик"

Суперлига 11-туридан ўрин олган "Андижон" - АГМК жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

Ўйиндан нималар кутган эдингиз? Умуман олганда, ўйин қандай кечди?

- "Андижон"ни яхшилаб ўрганиб чиққан эдик. Лекин 5 та ҳимоячи (3 та марказий ҳимоячи) билан ўйнайди деб ўйламаган эдим, чунки олдинги ўйинларда 4 ҳимоячи билан ҳаракатланишган. Ўйин осон бўлмади. Биринчи бўлим бошида яхши вазиятларни яратдик, лекин фойдалана олмадик. Қолаверса, шошилиб ўйнадик ва тўпни кўп марта йўқотиб қўйдик. Иккинчи бўлимда майдонга тушган ўйинчилар ўйинни кучайтиришди ва ҳақли ғалабага эришдик.

Майсанинг ҳолати ва ўйин вақти ҳақида нима дея оласиз?

- Авваламбор, бу баҳона бўлмаслиги керак. Ҳар бир жамоада имконият бир хил. Энди шунақа вазиятлар ҳам бўлиб туради. Ёшлигимни эсласам, соат 15:00да ўйнаган пайтларимиз ҳам бўлган. Бу баҳона бўлиши керак эмас, буни футболчиларга ҳам тушунтирдим. Менимча, майдон ҳолати ёмон эмас.

Ҳозир чемпионатимизда трансфер ойнаси очиқ. АГМКда қандай ўзгаришлар кутиляпти?

- Ҳозирги таркибимиздан қониқяпмиз ва ротацияга ҳам қўл уриб турибмиз. Чунки жароҳатланганлар, касал бўлганлар бор. Григалашвили, Ватсадзе, Турсунов 2 ҳафта давомида даъволаниб, тикланиб олишди. Секин-аста ўйинларда қатнашиб, жисмоний ҳолатларини тиклаб, янада яхши ўйнай бошлашади.

АГМК кетма кетма-кет 2 та ўйиндан буён аввал гол ўтказиб, кейин 3:1 ҳисобида ғалаба қозонмоқда. Жамоа гол ўтказгач, босим қиляпти. Нега гол ўтказишдан олдин ҳужумда кучлироқ ўйин кўрсатилмаяпти?

- Шуниси ёмонда. Ўзи аслида 90 дақиқа ҳаракатланиш керак. Албатта, голдан кейин интилиш кучаяди. Захирадан тушган ўйинчилар ҳам ўйинни кучайтиряпти.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика