"Манчестер Юнайтед" беш футболчига базага киришни тақиқлади — клуб улардан воз кечмоқчи
19 июл 08:21
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" беш футболчига базага киришни тақиқлади — клуб улардан воз кечмоқчи
"Манчестер Юнайтед" клуби Антони, Маркус Рэшфорд, Жейдон Санчо, Алехандро Гарначо ва Тайрел Маласиага маҳаллий вақт билан соат 17:00 га қадар клуб базасига киришни тақиқлади.
Манбага кўра, ушбу футболчилар жамоа билан биргаликда машғулот ўтказиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилган. "Қизил иблислар" бу йўл билан мазкур ўйинчиларга клубнинг уларга энди умид боғламаслигини ва жамоани тарк этишлари кераклигини англатмоқда.
Шу билан бирга, клуб ичида бу қарорни қўллаб-қувватламаётганлар ҳам бор. Улар бундай ёндашув Антони, Рэшфорд, Санчо, Гарначо ва Маласиа каби футболчиларнинг трансфер қийматини пасайтиради, деб ҳисоблашмоқда.
Бироқ клубда ушбу чора-тадбирларни маъқулловчи ходимлар ҳам йўқ эмас. Уларга кўра, бу қарор бош мураббий Рубен Аморим қўйган юқори интизомий мезонларга жавоб беради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар