"Реал" мухлислари учун хушхабар

Alisher Ostonov
19 июл 2025
Тибо Куртуа "Реал" билан шартномасини узайтирди.

33 ёшли дарвозабон Мадрид клуби билан янги шартнома имзолади, дея хабар бермоқда Marca. У 2027 йилгача мўлжалланган.

Бельгиялик футболчи "Реал" сафида 2018 йилдан буён ўйнаб келмоқда. У Ла Лиганинг ўтган мавсумида 3 0та ўйинда майдонга тушиб, 29 та гол ўтказиб юборган.



Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Marca