UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  1 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  2 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  9 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  6 15:59Халқаро турнир. Хитой U-16 — Ўзбекистон U-16 ўйини учун таркиблар маълум  0 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  11 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  25 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  5

Coca Cola Суперлигаси. Тўхтасиновнинг дубли "Бунёдкор"га "Металлург" устидан ғалаба келтирди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. Тўхтасиновнинг дубли "Бунёдкор"га "Металлург" устидан ғалаба келтирди

Coca Cola Суперлигаси 10-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Металлург" учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Ушбу саҳифа орқали ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди. "Бунёдкор" ишончли тарзда рақиб устидан ғалабага эришди.

90+4. Зоҳид Абдуллаев дарвозабон билан тўқнашиб кетди ва сариқ карточка олди. 

90+2. "Бунёдкор"да ўзгариш: Нурилло Тўхтасинов ўрнига Суҳроб Иззатов туширилди. 

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

88. Тўлқин Эргашевдан зарба, аммо ноаниқ. 

85. Уууухх! Андреевнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди. 

83. "Металлург"да алмаштириш: Шаҳзод Убайдуллаев ўрнига Муродбек Бобожонов тушди. 

82. Андреевнинг жаримадан йўллаган кучли зарбаси рикошет орқали майдонни тарк этди. 

80. "Металлург" фаолликни анча оширди, лекин сўнгги лаҳзаларда жамоага нимадир етишмай қоляпти.

77. "Металлург"да ўзгариш: Дониёр Нарзуллаев ўрнига Тўлқин Эргашев туширилди. 

73. "Бунёдкор"да яхши имконият юзага келиши мумкин эди, бироқ ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. 

69. "Бунёдкор"да 2 та ўзгариш: Шаҳбоз Эркинов ўрнига Миржаҳон Мираҳмадов, Валерий Акопов ўрнига Селим Нурмурадов ўйинни давом эттиради. 

67. Зарба! Фарруҳ Икромовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдондан чиқиб кетди. 

65. "Метталург"да ўзгариш: Даврон Анваров ўрнига майдонга Зоҳид Абдуллаев туширилди. 

63. "Бунёдкор" жарима зарбасини комбинация орқали амалга оширишги киришди, бироқ "Металлург" футболчилари бунга йўл қўйишмади. 

59. ГОООООООООООООООООЛ! Тўхтасиновдан дубль!  Бу гал ерлатиб йўлланган тўп дарвоза тўридан жой олди - 2:0!  

56. "Қалдирғочлар" фаолликни оширишди. Ўйин темпи юқори. 

53. ГОООООООЛ! Нурилло Тўхтасинов! Зарба траекторияси учун шунчаки тасанно! Чап оёқда урилган жойиб гол! 

52. Одилбек Абдулмажидов қўполлиги учун сариқ карточка олди.   

50. Зарба! Икромоа бурчак зарбасидан тўпни ичкарига узатди, Қобиловнинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади. 

49. Икромовнинг рейди, Тошқўзиев тўпни майдон ташқрисига чиқариб юборди. 

46. "Металлург" таркибида 2 та ўзгариш: Худойшукур Сатторов ўрнига Одилбек Абдулмажидов, Абдураҳмон Абдулҳақов ўрнига Аброр Тошқўзиев тушди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмади - 0:0. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

43. Майдонда тенг кураш кечяпти. 

39. Икромов тушунарсиз паси орқали ИброҳимҲалил Юлдашевни олдинга бошлашга уринди. 

36. Акоповдан зарба! Тўп тўғри Лобановнинг ўзига келди. 

33. Ууухх! Абдажалилов хатога йўл қўйди. Охирги дақиқаларда "Металлург" фаолликни оширди, бу эса ўз самарасини бермасдан қолмади. Юқори прессинг туфайли Дониёр Нарзуллаев рақиб посбонига халақит қилишга уринди, дарвозабон тепган тўп Нарзуллаевга тегди, аммо барибир дарвоза тўридан жой олмади. 

29. Станислав Андреев узоқ масофадан зарба йўллашга уринди, аммо "қалдирғочлар" бунга қаршилик қилишди.   

27. Номинал мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди, Лобанов ишонч билан тўпни уриб юборди. 

23. "Бунёдкор"да ўзгариш: Асаджон Азимжонов ўрнига Фарруҳ Икромов тушди.

22. Уууух! Худойшукур Сатторовдан қойилмақом зарба! Бир оз аниқлик етишмади. 

19. Абдураҳмон Абдулҳақов "Бунёдкор" футболчисига нисбатан қўполлик ишлатди, майдонда жанжалли ҳолат кузатилди, бош ҳакам Абдулҳақовни оғзаки огоҳлантирди. 

18. Ҳакам Дониёр Нарзуллаевнинг йиқилишига эътибор қаратмади. 

17. Майдон марказида Худойшукур Сатторов ва Нурилло Тўхтасинов ўзаро тўқнашиб кетди, бироқ ҳаммаси жойида.  

13. Эркиновнинг ажойиб узатмасини "Металлург" вакили Тошпўлатов қайтарди ва қарши ҳужумга интилди.  

9. "Металлург" футболчисининг ҳаводан узатган тўпига дарвозабон Абдумавлон Абдулжалилов ўз вақтида эга чиқди.   

7. Шаҳбоз Эркинов ҳужумда Ихтиёр Тошпўлатовга нисбатан қўполлик ишлатди. 

6. ГООООЛ! Йўқ! Шаҳзод Убайдуллаевнинг голи офсайд туфайли бекор қилинди. 

4. "Бунёдкор" ўнг қанотдан ҳужум уюштиришга урнмоқда. 

1. Ўйин бошланди!


Coca Cola Суперлига. 10-тур
БУНЁДКОР – МЕТАЛЛУРГ 2:0
17 август.
Олмалиқ. ОКМК стадиони. 18:30 (Маҳалла ТВ)
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Ҳусниддин Шодмонов, Султонмурод Улфатов, Тўрабек Суюнов
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Шоҳруҳ Саид 

Голлар: Нурилло Тўхтасинов 53, - 1:0, Нурилло Тўхтасинов 59, - 2:0,

"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдулжалилов, 3.Ислом Қобилов, 5.ИброҳимҲалил Юлдашев, 6.Анвар Ғофуров, 13.Лутфулла Тўраев, 17.Санжар Қодирқулов, 19.Нурилло Тўхтасинов (34.Суҳроб Иззатов, 90), 30.Абдулла Абдуллаев, 46.Асаджон Азимжонов (49.Фаррух Икромов, 23), 48.Валерий Акопов (77.Селим Нурмурадов, 69), 90. Шаҳбоз Эркинов ( 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 69).
Захира: 25.Акобир Қаюмов, 20.Владислав Нуриев, 21.Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 24.Баҳодир Пардаев.

"Металлург": 12.Александр Лобанов, 5.Аббосжон Отахонов, 7.Дониёр Нарзуллаев (36.Тўлқин Эргашев, 77), 8. Саламат Қуттибоев, 10.Шаҳзод Убайдуллаев (11. Муродбек Бобожонов, 83), 20. Худойшукур Сатторов (4. Одилбек Абдумажидов, 46), 21.Камолиддин Тожиев, 23.Абдураҳмон Абдулҳақов (14. Аброрбек Тошқўзиев, 46), 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 28.Станислав Андреев, 43. Даврон Анваров (15.Зоҳид Абдуллаев, 65).
Захира: 1. Акмал Турсунбоев,  9.Маҳмуджон Қудратиллаев, 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 66.Абдувоҳид Ғуломов.

Огоҳлантиришлар: Одилбек Абдулмажидов 52, Зоҳид Абдуллаев 90. 

Бунёдкор

Нурилло Тўхтасинов - 53', Нурилло Тўхтасинов - 59'

Суперлига. 10-тур

17/08/2020, 18:30

0
:
2
Тугади

Металлург

45'
90'
23'  Асаджон Азимжонов (Фаррух Икромов)
53'  Нурилло Тўхтасинов
59'  Нурилло Тўхтасинов
69'  Шаҳбоз Эркинов (Миржаҳон Мираҳмадов)
69'  Валерий Акопов (Селим Нурмурадов)
90'  Нурилло Тўхтасинов (Суҳроб Иззатов)
46'  Худойшукур Сатторов (Одилбек Абдумажидов)
46'  Абдурахмон Абдулхақов (Аброр Тошқўзиев)
52'  Одилбек Абдумажидов
65'  Даврон Анваров (Зоҳид Абдуллаев)
77'  Дониёр Нарзуллаев (Тўлқин Эргашев)
83'  Шаҳзод Убайдуллаев (Мурод Бобожонов)
90'  Зоҳид Абдуллаев

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика