Рўзиқул Бердиев: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"
02 июл 2020 22:36
Янгиликлар
Рўзиқул Бердиев: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"
Ўйин ҳақида
Рақибимиз тажрибали жамоа эди. Қолаверса уларнинг майдонида ҳаракат қилдик. Ўйинга келадиган бўлсак, жамоамиз бугун муносиб ўйин намойиш этди. Мағлубиятга лойиқ эмасдик, чунки кераклича вазиятлар ярата олдик. Лекин бугун ҳам, аввалги ўйинларда ҳам омад биздан очиқчасига юз ўгирмоқда. АГМКни бугунги ғалаба билан табриклаймиз.
"Насаф" голлар киритишда оқсамоқда
Футболда фақатгина яхши ўйиннинг ўзи учун очко берилмайди ёки жамоа жадвалда юқорига олиб чиқиб қўйилмайди. Бунинг учун очко тўплаш керак. Очко учун эса вазиятларни голга айлантириш керак. Балки бу рухий томонлама муаммога боғлиқдир. Ўйинларда ташаббусга эга бўлмоқдамиз. Муносиб ўйин кўрсатяпмиз. Лекин, нима учундир биздан омад юз ўгирмоқда.
Бугун кўпроқ қарши ҳужумлардан самарали фойдаланиб, ҳимояда мустаҳкам ҳаракат қилишимиз лозим эди. Лекин пенальти режамизни бузиб юборди. Кейинги вазиятда эса қарши ҳужумда хато қилдик, позицион ҳимояланишда ҳам камчиликка йўл қўйдик. Ўшандан сўнг биз янада кўпроқ вазият яратдик. Барчангиз кўрдингиз, ёш футболчимиз хаттоки бўш дарвозага ҳам гол кирита олмади. Бу унинг айби эмас. Жамоада рухий тайёргарликни яхшилашга ҳаракат қиламиз.
Легионерлар ҳақида
Ҳали ҳужумчимиз ўйинга киришиб кета олмаяпти. Бугун унга имконият бергандик. Ўйлайманки, ҳужумчи бундан ҳам яхшироқ ҳаракат қилиши лозим.
Фикрлар