МЮ Игалони сотиб олишга қарор қилди
15 мар 2020 13:45
Янгиликлар
МЮ Игалони сотиб олишга қарор қилди
“Қизил иблислар” нигериялик форварднинг трансфер ҳуқуқини “Шанхай Шеньхуа”дан сотиб олишни режалаштирмоқда.
Одион Игало “Манчестер юнайтед” таркибида ёзга қадар ижара асосида ҳаракат қилади. Daily Mirror хабар беришича, ҳужумчининг ўйини ва ишига бўлган муносабати манчестерликлар устози Оле Гуннар Сульшерда яхши таасурот қолдирган. Игалонинг трансфер нархи эса 17 млн еврога баҳоланмоқда.
30 ёшли форвард “Юнайтед” таркибида 8 ўйинда қатнашди ва 4+1 натижага эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар