UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  6 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  2 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  21 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:31Ўртоқлик ўйини. Россия - Эрон учрашувини кимлар асосий таркибда бошлайди?  2 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  9 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  3 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  2 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  3 18:28Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди  61

Расмий хабар: “Металлург” икки нафар янги футболчи билан шартнома имзолади Янгиликлар

Расмий хабар: “Металлург” икки нафар янги футболчи билан шартнома имзолади

Хабарингиз бор, ўтган йилги мавсумдан кейин “Металлург” жамоаси бир қатор ўйинчилар билан хайрлашган эди.

Ўз навбатида ижара муддати тугаган футболчилар ҳам қадрдон жамоаларига қайтиб кетишгач “Металлург” ўз сафини кимлар билан тўлдиради, деган савол мухлисларни қизиқтираётганлиги рост.

Илгари хабар берганимиздек, жамоа Самарқанднинг “Динамо” ярим ҳимоячиси Ихтиёр Тошпўлатов билан шартнома имзолаганди. Бу ҳафта эса бекободликлар тажрибали ўйинчилардан Саламат Қуттибоев, иқтидорли ҳужумчи Шаҳзодбек Убайдуллаевлар билан ҳам расман келишувга эришди.

Бекободликларнинг йиғинида яна бир қатор ўйинчилар кўрикдан ўтишяпти. Мураббийлар штаби янги таклиф этилганларни машғулотлар жараёни ҳамда назорат учрашувларида синовдан ўтказишмоқда. Шу кунлар ичида “Металлург” таркибида яна янги номлар пайдо бўлиши кутиляпти.  

Cаламат Қуттибоев, 33 ёшда, 1986 йилнинг 21 май санасида таваллуд топган.
Амплуаси – ярим ҳимоячи.

Кучлилар сафида 154 та учрашувда майдонга тушган. “Машъал” (2010, 2014), “Сўғдиёна” (2014), “Олмалиқ” (2015), “Локомотив” (2017), “Бухоро” (2016, 2017-2019) жамоаларида ўйнаган. Рақиблари дарвозасига 18 та гол киритган. 28 марта огоҳлантирилган.


Шаҳзодбек Убайдуллаев, 21 ёшда, 1998 йилнинг 2 март санасида таваллуд топган.
Амплуаси – ҳужумчи.

Фаолиятини “Машъал” жамоасида бошлаган. Суперлигада 2019 йилги мавсумни “Андижон” таркибида ўтказди. 24 та учрашувда майдонга чиқди, 9 та гол киритди. 4 бор сариқ карточка билан жазоланди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика