UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  0 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  3 18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  1 17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  12 16:40"Фиорентина"да юрак хуружини бошдан кечирган Бове 14 ойдан сўнг футболга қайтди  2 16:06Рэшфорд яна "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  2 15:35Назорат ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасига қарши ўйинда 0:4 ҳисобида мағлуб бўла туриб, якунда дуранг қайд этди  1 15:02"Арсенал" норвегиялик вингерни нишонга олди  3 14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  4 13:37Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр  9 13:10“Ман Сити”, “Ливерпуль” ва “Ман Юнайтед” кузатаётган футболчи 100 млн еврога баҳоланмоқда  5 12:34Шомуродов яна тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга қайтадими? Бугун Туркияда Истанбул дербиси бўлиб ўтади, унда ҳамюртларимиз иштирок этади  16 12:27"Манчестер Сити" Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  12

"Локомотив" кундалиги: Абу Дабидаги биринчи кун. Таркибда янгилар бор Янгиликлар

"Локомотив" кундалиги: Абу Дабидаги биринчи кун. Таркибда янгилар бор

Бугун "Локомотив" янги йил ҳисобидан дастлабки хориж йиғинини ўтказиш мақсадида БАА пойтахти Абу Дабига етиб келди.

"Marriott" меҳмонхонасига жойлашган "темирйўлчилар" кечки пайт меҳмонхона ёнидаги майдонда машғулот олиб боришди. Машғулотда "Локо" билан ташриф буюрган барча футболчилар иштирок этди. 

Янгилик сифатида шуни айтишимиз мумкин, "Локомотив"да жисмоний тайёргарлик бўйича янги мураббий иш бошлади. Бундан буён жамоанинг жисмоний ҳолатини назорат қилиш қозоғистонлик мураббий Александр Шатских зиммасига юклатилади.

 

Александр Анатольевич 1974 йилда туғилган бўлиб, футболчилик фаолиятида ҳужумчи сифатида тўп тепган ва Қозоғистоннинг бир нечта клубларида ўйнаган. У 2009 йил футболни тугатиб, шундан бери мураббийлик касби билан шуғулланиб келяпти. 

Жамоа машғулотида янгилардан якунига етган мавсумни "Сурхон"да ўтказган Абдулазиз Юсупов билан черногориялик легионер Славко Дамьянович ҳам иштирок этди. Ҳар икки футболчи клуб билан шартнома имзолади.

 

Маълумот учун, Абдулазиз Юсупов 1993 йил туғилган бўлиб, ҳужум чизиғида тўп тепади. 2013 йил олий лигадаги илк мавсумини "Пахтакор"да ўтказган ҳужумчи шундан сўнг "Андижон", "Қўқон-1912", "Нефтчи" ва "Сурхон" клубларида фаолият олиб борди. Юсупов ўтган мавсум термизликлар сафида Суперлига баҳсларида 8та гол уришга эришди.

 

Черногориялик Славко Дамьянович марказий ҳимоячи сифатида ҳаракат қилади. У фаолияти мобайнида Черногориянинг "Морнар Бар", "Сутеска Никсич", "Будучность Подгорица", Сербиянинг "Спартак", "Баска", Венгриянинг "Бекешаба-1912" ҳамда Жанубий Африка Республикасининг "Бидвест" клубларида тўп тепган. 27 ёшли ҳимоячи эркин агент сифатида "Локо" билан шартнома имзолади.


Рейтинг: -38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика