UZ

Сўнгги янгиликлар

20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  2 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0 19:54"Андижон" ва "Бухоро" ўртасида кечган шиддатли ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:39Виталий Левченко: "Сўнгги 3 тур янада қизиқарли ўтса керак"  3 19:35"Ювентус"да яна "янги мураббий" операцияси — Спалетти бор вариантлар ичида энг зўри!  1 19:14Суперлига. "Машъал" "Қўқон-1912" устидан муҳим ғалабага эришди ва жадвалда хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  7 18:45А Серия. "Интер" 90+3 дақиқадаги автогол эвазига меҳмонда "Верона"ни мағлуб этди  3 18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  131 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  3 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0

25 йил... Янгиликлар

25 йил...

Сўнгги ҳафта Турин осмонини қоплаган қора булутлар шаҳарни қип-қизил рангга бўяди...

96 соат, 2 тўқнашув, 10 гол, 6 очко. Қисқаси, "Милан" Туринни "Ювентус"-у "Торино"лари билан "янчиб ташлади"! 

Торино

Серия А . 36-тур

13/05/2021, 00:45

7
:
0
Тугади

Милан

Тео Эрнандес - 19', Франк Кессье - 26', Браим Диас - 50', Тео Эрнандес - 62', Анте Ребич - 67', Анте Ребич - 72', Анте Ребич - 79'

Стадион: Stadio Olimpico Grande Torino, 0 томошабин

Бош ҳакам: Marco Guida

45'
90'
44'  Даниэле Базелли
48'  Кароль Линетти
56'  Даниэле Базелли (Симоне Верди)
56'  Рикардо Родригес (Кристиан Ансальди)
56'  Кароль Линетти (Томас Ринкон)
19'  Тео Эрнандес
19'  Браим Диас
26'  Франк Кессье
41'  Исмаэль Беннасер
46'  Исмаэль Беннасер (Суалио Мейте)
50'  Браим Диас
50'  Франк Кессье
62'  Тео Эрнандес
62'  Анте Ребич
63'  Браим Диас (Раде Крунич)
67'  Анте Ребич
67'  Раде Крунич
69'  Тео Эрнандес (Диогу Дало)
69'  Хакан Чалханоглу (Рафаэл Леау)
72'  Анте Ребич
72'  Рафаэл Леау
79'  Анте Ребич
79'  Раде Крунич
80'  Анте Ребич (Марио Манджукич)

Кеча оқшом "буқалар" дарвозасини қўриқлаган Салваторе Сиригу ўйин охиригача 7 бор рақиб олдида ожизлигини ҳис қилди.

Қизиқарли жиҳати, "Милан" Италия А Сериясининг 1 ўйинида 7 гол урганига айнан кеча (12 май куни) роппа-роса 25 йил тўлган эди. 1996 йилнинг ушбу санасида "қизил-қоралар" "Кремонезе"ни 7:1 ҳисобида енгган. Фақат у жамоа таркибида Леао эмас — Жорж Веа, Ребич эмас — Роберто Баджо, Браим эмас — Бобанлар бор эди. Ўшанда жамоа устози Фабио Капелло чемпионатнинг сўнгги турида қуйидаги футболчиларни майдонга туширган ва ўйиндан кейин чемпионликни тантана қилган:

(4-4-2) Себастьяно Росси — Мауро Тассотти (Франческо Коко, 72), Филиппо Галли, Алессандро Костакурта, Кристиан Пануччи — Стефано Эранио (Томас Локателли, 49), Звонимир Бобан, Деметрио Альбертини, Паоло Ди Канио, — Хорхе Футре (Роберто Баджо, 79), Жорж Веа. Қуйида ўша учрашувда урилган голларни томоша қилинг.

Бундан ташқари, кечаки ғалаба "Милан" учун XXI асрдаги энг йириги бўлди. Бунга қадар ушбу мақом 2001 йилнинг 11 майида ўтказилган "Милан дербиси"га тегишли эди. 

"Интер" — "Милан" — 0:6

Голлар: Командини, 3, 19, Жунти, 53, Шевченко, 66, 77, Сержиньо, 81

"Интер": Фрей, Феррари, Блан, Шимич, Занетти, Ди Бьяжо (Зеедорф, 46), Фаринос (Коэ, 35), Дальма, Грешко, Рекоба, Виери

"Милан": Росси, Хельвег, Костакурта, Роке Жуниор, Мальдини, Гаттузо, Жунти (Гули, 70), Каладзе, Сержиньо, Командини (Хосе Мари, 57), Шевченко (Леонардо, 82)

Юқоридаги 2 ўйиндан фарқли равишда ҳозир жамоа таркибига дунёнинг энг зўр футболчилари жамланмаган. Клуб 25 йил олдинги каби жаҳон гранди эмас. Шу туфайли "Милан" 8 йилдан бери ЕЧЛ йўлланмаси учун курашяпти-ю эга чиқолмаяпти. Мазкур жамоанинг шонли даврлари қайтишига ишонасизми? 

Муаллиф :
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика