UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34Sofascore. Туркия чемпионатидаги дебют голини ажойиб тарзда урган Азизбек Турғунбоевнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди  0 08:10Юрген Клопп «Ливерпуль»даги фаолиятини сарҳисоб қилди  0 07:47Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  5 01:53Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Ҳилол" 1:1  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" бу сафар ҳам "Ал Ҳилол"ни енга олмади  19 01:00Туркия чемпионати. "Истанбулспор" - "Сивасспор" 1:3  0 00:50Пеленинг портрети аукционда ярим миллион еврога сотилди. Харидор ҳаммамизга таниш  5 00:25АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ёш ўйинчиси аниқланди  1 23:50Донни ван де Бек "Манчестер Юнайтед"га қайтади  1 23:29Туркия. Турғунбоев дебют голини киритган ўйинда "Сивасспор" "Истанбулспор"ни мағлубиятга учратди  3 22:53Месси биринчи шартномасини имзолаган салфетка рекорд суммага сотилди  9 22:32Бангкокда ФИФАнинг навбатдаги Конгресси ўтказилди  1 22:18СПЛ. "Ал Насср" – "Ал Ҳилол". Марказий учрашувнинг бошланғич таркиблари аниқ!  2 22:00"Барса"дан ҳайдалиши айтилаётган Хавининг ҳеч нарсадан хабари йўқлиги маълум бўлди  5 21:20Расман: “Ювентус” Аллегрини истеъфога чиқарди!  9

U-16 Осиё чемпионати саралаши. Сўнгги турдан олдин гуруҳлардаги вазият қандай? Янгиликлар

U-16 Осиё чемпионати саралаши. Сўнгги турдан олдин гуруҳлардаги вазият қандай?

Бугун ва эртага U-16 Осиё чемпионати саралаши доирасидаги сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Биз гуруҳдаги вазиятлар билан таништириб ўтамиз.

"А" гуруҳида бешта жамоа бор шу боис сўнгги ўриндаги жамоа билан ўйинлар натижалари бекор қилинади. Бу катта эҳтимол билан Шри-Ланка бўлади. Шунда Тожикистонда 6, Иорданияда 4 очко мавжуд. Сўнгги турда улар ўзаро баҳс олиб борадилар. Ким ғалаба қозонса гуруҳда 1-ўринни қўлга киритади. Дуранг ҳам қўшниларимиз фойдасига. Иордания ғалаба қозонса, Тожикистон 6 очко билан энг яхши иккинчи ўринга умид қилади. Ҳозирча уларда тўплар нисбати +16.

Учрашув 22 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади.


"С" гуруҳининг сўнгги турида ҳам фаворитлар баҳси. Афғонистон - Эрон. Сенсация бўлган тақдирда қўшниларимиз гуруҳда 1-ўринни эгаллайдилар. Уларнинг ҳисобида битта дуранг бор. Шунинг учун ғалабадан бошқа ҳар қандай натижа уларни имкониятларини маҳрум қилади. Афғонистон ғалаба қозонган тақдирда, Эрон билан энг яхши "2"лар қаторида 6 очко (+14 ҳозир) билан жой олади.

Учрашув 22 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 18:15да бошланади.


"Д" гуруҳида ҳам икки жамоада 7 очко бўлиши мумкин. Саудия Арабистони ва Уммон терма жамоалари ўртасида дуранг қайд этилса Саудия Арабистони биринчи ўринни қўлга киритади. Уммон эса +3 натижаси билан 7 очко тўплайди. Аммо бу ҳолатда улар Ўзбекистондан тепа бўла олмайдилар. Ўзбекистонда ҳам +3 бўлиб, урилган голлар сонига кўра Уммондан тепадамиз.


"Е" гуруҳида Яман ва Қатар кейинги босқич масаласини ҳал қилди деб айтиш мумкин. Бу икки жамоада айни пайтда 4 очкодан бўлиб, кейинги турда яманликлар Бангладеш билан, Қатар аутсайдер Бутанни қабул қилади. Айни пайтда Яманда +9, Қатарда эса +2. Бутан дарвозасига улар 5тадан кам гол урмайдилар.


"F" гуруҳида БАА Осиё чемпионатига чиқиб бўлди, улар сўнгги турда аутсайдер Ливанни мағлубиятга учратса 9 очко тўплайди. Иккинчи ва учинчи ўринда турган Қирғизистон ҳамда Ироқ ўзаро баҳс олиб борадилар. Ҳозирча уларнинг тўплар нисбати 0га тенг. Демак, бу гуруҳдан энг яхши иккинчи бўлиш учун имконият қолмади ҳисоб.


"G" гуруҳида ҳам 7 очколик жамоаларни кўришимиз мумкин бўлади. Сўнгги турад Хитой ва Индонезия ўзаро куч синашадилар. Икковида ҳозирча 6 очкодан мавжуд. Хитойда +13, Индонезияда +11.

Бу жамоалар ўртасида дуранг натижа қайд этилса, бошқа гуруҳларга қараб қолмайди. Тўплар нисбати туфайли улардаги энг яхши иккинчи ўрин Осиё чемпионатига йўл олади. Улар учун яхши томони шундаки, Хитой - Индонезия учрашуви бошланганида, юқоридаги 6та гуруҳ ўйинлари якунига етиб бўлган бўлади. Учрашув 22 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.



"H" гуруҳида Австралия ва мезбон Вьетнам сўнгги турда ўзаро куч синашадилар, уларда ҳам 7 очкодан бўлиши мумкин. Бироқ бу ерда дуранг учун "келишиб" бўлмаслиги мумкин. Чунки тўплар нисбати Австралияда бор йўғи +2. Шунинг учун "кенгурулар"ни бу ўйинда фақат ғалаба қониқтиради. Нима бўлган тақдирда ҳам, бу гуруҳ вакили Ўзбекистондан тепада бўла олмайди, агарда биз дуранг ўйнаб қўйсак. Мағлубиятга учрасак, барчаси "пишади".


"I" Шимолий Корея ва Гонконгда ҳам 6тадан очко мавжуд бўлиб, сўнгги турда беллашадилар. Учрашув Тошкент вақти билан 15:00да бошланади. Дуранг қайд этилса КХДР тўғридан-тўғри финалга чиқади. Гонконгда +4 билан 7 очко бўлади.


"J" гуруҳида вазият аниқ. Япония олган гуруҳда сенсация юз бериб Малайзия сўнгги турда уларни ютиб қўймаса, ҳеч қандай чигаллик йўқ.


"K" гуруҳи ҳам рақибимиз саналади. Жанубий Корея ва Таиланд сўнгги турда майдонга чиқадилар. Тошкент вақти билан 13:00да бошланадиган учрашувда дуранг қайд этилса Таиландда +10 билан 7 очко бўлади, корейсларда эса +11.


Юқоридаги вазиятлардан келиб чиқадиган бўлсак мағлубият Ўзбекистонни Осиё чемпионатисиз қолдириши аниқ. Агар дуранг натижа қайд этадиган бўлсак ҳам камлик қилиши мумкин бўлади. Чунки тўплар нисбатига кўра "K", "I", "G" ва "E" гуруҳларида вазият бизникидан анча яхши. Агар уларнинг ҳеч йўғи биттасида дуранг қайд этилмаса, биз аниқ Осиё чемпионатига чиқамиз.

Ҳаммасидан ҳам яхши вариант бор ва бу бошқа гуруҳ ўйинларига боғланиб қолинмаган вазият. Яъний эртага биз ЖАР стадионида майдонга чиқамиз ва ғалаба қозонамиз!


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика