UZ

Сўнгги янгиликлар

10:57Англия терма жамоаси футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттиради  0 10:30Бугун "Барселона" қишки трансфер ойнасидаги илк футболчини таништиради  3 10:05Мбаппе Алонсонинг кетиши биринчи бўлиб муносабат билдирди  6 09:38Жамшид Болтабоев: “Таклифни иккиланмасдан қабул қилдим”  8 09:13ОКМК собиқ футболчиси фаолиятини "Насаф"да давом эттиради  2 08:46Фабрицио Романо "Реал"нинг эҳтимолий мураббийлари ҳақида фикр билдирди  2 08:20Исломбек Исмоилов "Нефтчи"даги норасмий дебютидан сўнг нималар деди?  12 07:52Расман. Италиялик футболчи фаолиятини "Бунёдкор"да давом эттиради  4 07:26U-23 Осиё кубоги. Бугун бизни ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  13 03:11Сенсация! Париж дербисида "Париж" ғалаба қозонди ва ПСЖ Кубокни тарк этди  3 03:06"Ювентус" — "Кремонезе" 5:0. Туринда "голлар шоуси"  2 02:44Англия Кубоги. "Ливерпуль" ўз майдонида "Барнсли"ни аяб ўтирмади  1 02:21Гути Алонсонинг "Реал"дан кетиши ҳақида: "Футболчилар мураббийдан норози бўлса, бу дарров сезилади. Назаримда, асосий сабаб шу"  2 01:43Англия Кубоги 4-раундига қуръа ташланди  5 01:11Хорхе Вальдано: "Алонсо билан боғлиқ вазият биринчи кундан бери барқарор туюлмаётган эди"  4

Карпин Шомуродов ҳақида: "РПЛнинг гранд клубига ўтгандан кўра, ғарбга йўл олгани маъқул" Янгиликлар

Карпин Шомуродов ҳақида: "РПЛнинг гранд клубига ўтгандан кўра, ғарбга йўл олгани маъқул"

"Ростов" бош мураббийи Валерий Карпин жамоа форварди Элдор Шомуродовнинг жамоадан кетиши мумкинлигига изоҳ берди.

- Ҳозир матбуотнинг бор эътибори Шомуродовда. Унинг бундан боши айланиб кетмаяптими?

- Бугун бундай бўлиши керак эмас. Элдор - жуда камтар, ақлли, мулоҳазали ва адекват йигит. У ҳозир нима бўлаётганини тўғри тушуна олади.


- Яқинда унга ЦСКА клуби қизиқиш билдиргани ростми?

- Бу савол менга берилиши керак эмас. Ким билан ким алоқага чиққан бунисини билмайман, умуман бу ҳақда ҳеч нарса билмайман.


- Сиз унинг фикрига, яъни Россия грандига эмас, Европага кетмоқчи эканлигига қандай қарайсиз?

- Умуман олганда унинг фикрига қўшиламан. Мен унинг "Ростов"да ўйнашини хоҳлардим. Кейинчалик унга шундай таклиф тушса, РПЛнинг номдор клубларидан кўра, ғарбга кетгани яхшироқ. Албатта, Европа грандларида ўйнаш осон иш эмас. Бошида оддийроқ жамоада ўйнаб туриб, кейинчалик юқорига интилиши мумкин, - дейди Карпин.


Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов РПЛнинг ортда қолган 5та турида 4та гол урган ҳолда Артём Дзюба ("Зенит") ва Александр Соболев ("Крилья Советов") билан биргаликда тўпурарлар баҳсида етакчилик қилмоқда.

Рейтинг: +145   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика