UZ

Сўнгги янгиликлар

10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  7 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  2 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3

Алишер Никимбаев: "Эрматов масъулияти ва қийинчиликларини тасаввур қиляпман" Янгиликлар

Алишер Никимбаев: "Эрматов масъулияти ва қийинчиликларини тасаввур қиляпман"

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида ФИФА ҳаками Равшан Эрматов ва "Милан" афсонаси Звонимир Бобан ҳақида фикр билдирди.

"Равшан Эрматов ва Звонимир Бобан. Жаҳонга машҳур ҳакам ва футболчи. Кеча уларнинг ҳаётида катта ўзгариш юз берди. Уларни фақатгина ўзгариш рўй берган вақт бирлаштирмайди. Бобан ФИФА бош котиби ўринбосари лавозимини тарк этди ва "Милан"нинг бош директорига айланди.

Эрматов эса кеча Ўзбекистон футбол ассоциациясининг вақтинчалик вице-президенти этиб сайланди.

Уларнинг иккиси ҳам минглаб инсонлар орзу қиладиган ишдан воз кечишди. Бобан ўзи футбол юлдузига айланган клубга қайтди. Эрматов миллий футболимизни ривожлантириш масъулиятини ўз бўйнига олди.

Бобан дунё футбол ташкилотининг учинчи даражали раҳбарларидан бири эди. Аммо севимли клубига қайтиш учун бу мансабдан воз кечди. Эрматов ўзининг тўртинчи жаҳон чемпионатига - жаҳон футболи тарихидаги рекордига интилаётган эди, бироқ янги иши учун у ҳакамлик фаолиятини муддатидан аввал якунлайдиган бўлди.

Мен "Милан" мухлиси эмасман, шу сабабли Бобан қандай қийинчиликларни бошдан кечиришини билмайман. Аммо Эрматов янги вазифасининг масъулияти ва қийинчиликларини тасаввур қиляпман.

Икки йил аввал ўзбек футболи катта таъмирлашга муҳтож эди, бугун уни қайтадан бошлашга тўғри келади. Вазифа қийин, бироқ уддалса бўлади. Асосийси, Эрматов олдида турган вазифаларни жуда яхши тушунади. У айнан нимани алмаштириш кераклигини билади. Шу билан бирга, у миллий футболимиз равнақи йўлида ишлашга тайёр ва қодир бўлган мутахассислар етарлича эканидан хабардор. Яна бир муҳим нарса: Эрматовда Ўзбекистон футбол жамоатчилиги ишончи бор, бу унга янги ишда ёрдам бериши керак" - деб ёзади Никимбаев.

Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика