UZ

Сўнгги янгиликлар

09:09Флик ваъда берди  0 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  24 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

Ўзбекистон терма жамоаси КХДР дарвозасига жавобсиз 4та гол урди Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси КХДР дарвозасига жавобсиз 4та гол урди

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда КХДР билан ўртоқлик учрашувини ўтказиб йирик ҳисобда ғалабага эришди

 
Учрашувнинг 28-дақиқасида меҳмонлар ҳимоячиси Жалолиддин Машариповни йиқитди ва бош ҳакам КХДР дарвозасига пенальти белгилади. 11 метрли жарима тўпини Одил Аҳмедов аниқ амалга ошириб ҳисобни очди - 1:0.

65-дақиқада Достон Ибрагимов узатган тўпни Темурхўжа Абдухолиқов дарвозага йўллади - 2:0.

Орадан 3 дақиқа ўтгач рақиб ҳимоячиси ва дарвозабоннинг қўпол хатосидан сўнг Игорь Сергеев гол урди - 3:0.

90+2-дақиқада ҳужумга ўтган Достон Турсунов якуний натижани ўрнатди - 4:0.


Ўзбекистон - КХДР 4:0
7 июнь 2019 йил. Тошкент. "Миллий" стадион. 20:00.

Ҳакамлар: Чоримурод Қурбонов, Полвон Полвонов, Аҳмад Бекназаров (учаласи Туркманистон)

Голлар: Одил Аҳмедов 28 пенальти, - 1:0. Темурхўжа Абдухолиқов 65, - 2:0. Игорь Сергеев 68, - 3:0. Достон Турсунов 90+2, - 4:0.

Ўзбекистон: 12.Санжар Қувватов, 2.Хожиакбар Алижонов (6.Давронбек Ҳошимов, 46), 3.Достон Турсунов, 4.Акром Комилов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Икром Алибоев (19.Остон Ўрунов, 66), 9.Одил Аҳмедов (21.Сардор Мирзаев, 84), 10.Жалолиддин Машарипов (17.Қувондиқ Рўзиев, 84), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (15.Игорь Сергеев, 66), 22.Достон Ибрагимов (23.Хуршид Ғиёсов, 74)
Захира: 1.Жавоҳир Илёсов, 13.Олег Зотеев, 14.Элдор Шомуродов, 16.Ботирали Эргашев, 18.Фозил Мусаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев.
Бош мураббий: Эктор Купер.

КХДР: 18.Син Хёк, 3.Жанг Кук Чол, 6.Ри Тонг Ил, 7.Чое Жу Сонг, 8.Хан Таэ Хёк, 9.Ким Йонг Ил, 13.Сим Хён Жин (14.Хонг Жин Сонг, 62), 15.Ри Ун Чол, 17.Ри Чанг Хо, 19.Рим Кванг Хёк (12.Сонг Жонг Хёк, 80), 23.Ри Йонг Чол
Захира: 21.Ким Кванг Чол, 1.Ри Мёнг Гук, 2.Ри Жонг Мин, 4.Сонг Кум Ил, 5.Сонг Чол Унг, 10.Ким Ил Гванг, 11.Жонг Ил Гван, 16.Хён Чол Бом, 20.Пак Хён Ил, 22.Жо Сол Сонг.
Бош мураббий: Юн Жонг Су.

Огоҳлантиришлар: Ри Чанг Хо 26, Чое Жу Сонг 41, Ри Ун Чол 45.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+3. Учрашув якунига етди. Ўзбекистон - КХДР 4:0

90+2. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! ДОСТОН ТУРСУНОВ! 4:0

90. Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди

89. ЗАРБААА! Ҳошимовнинг тўп узатишидан кейин Сергеев зарба берди, ноаниқ!

84. Ўзгаришлар. Ўзбекистон. Жалолиддин Машарипов ўрнига Қувондиқ Рўзиев, Одил Аҳмедов ўрнига Сардор Мирзаев тушди

81. ЗАРБА! Хуршид Ғиёсовнинг зарбаси ноаниқ кетди

80. Ўзгариш. КХДР. Рим Кванг Хёк ўрнига Сонг Жонг Хёк

77. ЗАРБААА! Одилжон Ҳамробековнинг кучли зарбаси анчагина хавфли чиқди!

74. Ўзгариш. Ўзбекистон. Достон Ибрагимов ўрнига Хуршид Ғиёсов тушди

72. ЗАРБА! Рим Кванг Хёк жарима тўпидан анча ноаниқ зарба берди

68. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! ИГОРЬ СЕРГЕЕВ! 3:0. Рақиб ҳимоячиси ва дарвозабоннинг қўпол хатосидан сўнг Сергеев гол урди. 



66. Ўзгаришлар. Ўзбекистон. Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига Игорь Сергеев, Икром Алибоев ўрнига Остон Ўрунов тушди

65. ГООООООООООООООООООООООООЛ! ТЕМУРХЎЖА АБДУХОЛИҚОВ! 2:0. Достон Ибрагимов узатган тўпни ҳужумчимиз дарвозага йўллади. 



62. Ўзгариш. КХДР. Сим Хён Жин (14.Хонг Жин Сонг

60. Стадионга келган минглаб мухлислар ажойиб муҳит ташкил этишмоқда

58. Комиловнинг чап қанотдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди

55. Корейслар ҳам анча фаоллашиб қолишди

51. ЗАРБА! Жаримадан оширилган тўпни Достонбек Турсунов боши билан дарвозага йўллади, дарвозабон ушлаб олди

46. Ўзгариш. Ўзбекистон. Хожиакбар Алижонов ўрнига Давронбек Ҳошимов

46. Иккинчи тайм бошланди!



45+2. Биринчи бўлим якунланди

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

45. Огоҳлантириш. КХДР. Ри Ун Чол

41. Огоҳлантириш. КХДР. Чое Жу Сонг

38. Қарши ҳужум! Бироқ Машарипов сирғаниб кетди ва ҳужум яхши давом этмади

36. ЗАРБААА! Қувватов ҳозир жамоамизни голдан қутқарди! 

35. ЗАРБААААААААА! Темурхўжа Абдухолиқов чамаси 18 метрлардан дарвозага зарба берди, бирозгина ноаниқ!

32. ЗАРБА! Хан Таэ Хёкнинг зарбасини Қувватов ушлаб олди

29. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! ОДИЛ АҲМЕДОВ! Сардоримиз пенальтидан гол урди ГОЛНИ ТЕЛЕГРАМДА ТОМОША ҚИЛИШ


28. ПЕНАЛЬТИ! Машарипов йиқитилди

27. Одил Аҳмедовнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди

26. Огоҳлантириш. КХДР. Ри Чанг Хо

23. УХХХХХХХХ! Акром Комилов жарима майдони ёнида йиқитилди, жарима тўпини Машарипов амалга оширди. Тўп дарвозанинг ташқи томонига тегди 

18. Бугун КХДР катта куч билан ҳимояланмоқда, вакилларимиз гол уриш учун турли йўлларни ишга солишмоқда

14. ЗАРБААААААААААА! Алижоновнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Аҳмедов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ! 


12. Хавфли вазияяяяяяят! Машарипов жарима тўпини амалга оширди, Ҳамробеков боши билан дарвоза ёнига тўпни ташлади, Аҳмедовнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди! 

9. ЗАРБААААААААААА! Фақат ҳимояланган корейсларнинг илк ҳужуми жуда хавфли чиқди! Чое Жу Сонг жарима майдонимизга яқинлашиб зарба берди, Қувватов қийинчилик билан тўпни қайтарди

5. Дастлабки дақиқаларда ташаббус бизнинг футболчиларда, тўпни эгаллаб турибмиз

1.ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Бугунги баҳсда вакилларимиз кўк, меҳмонлар оқ рангли формада ўйнашади

- Тошкентдаги "Миллий" стадиондан репортажимизни бошлаймиз. Стадионга мухлислар ташрифи давом этмоқда.

- Баҳс Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.


ЯНГИЛАШ



Рейтинг: +72   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика