UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15Бугунги ўйинлар: Роналду "Ал Насср" билан "Ал Ҳилол" майдонида, "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" эса уйда ва бошқалар  0 12:50"Арсенал" ён чизиқдан тўп ташлаш бўйича машҳур мураббийни таклиф қилди  1 12:22Палмер Бруну Фернандешга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрилмоқда  3 11:55Рейндерс кўприк тагида ташлаб кетилган чақалоқни боқиб олди  3 11:23Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубогининг навбатдаги ўйинида ишлайди  0 10:43Грузия МТЖ собиқ футболчиси "Бухоро" билан шартнома имзолади  4 10:14"Манчестер Юнайтед" клубнинг антирекордини такрорлади  3 09:52"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди  4 09:25Расман. "Бухоро" деярли 2 метрлик легионер футболчи билан шартнома имзолади  4 08:58"Эл класико"да "Барселона"га мағлуб бўлган Алонсо ўйиндан сўнг нималар деди?  17 08:31"Хоразм"нинг ўтган мавсум тўпурари фаолиятини легионер сифатида давом эттиради  2 08:04Флик ғалабадан сўнг нималар деди?  12 08:00Эл класико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  1 07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  3 07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  3

Шуҳрат Мақсудов: "Финал ўйинида ҳам майдонга тушишга умид қиламиз" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Финал ўйинида ҳам майдонга тушишга умид қиламиз"

Масқатдаги «Султон Қобус» стадионида Хитой, Ироқ, Саудия Арабистони ва Ўзбекистон бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлди.
Бу ҳақда ЎФФ расмий твиттери хабар берди.

Холид АБДУЛРАҲМОН (Саудия Арабистони): «Яхши тайёргарлик кўрдик. Илк бор ўтказилаётган ушбу мусобақада ғолибликни қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Қатардаги ҒОФФ Кубогидаги хатолардан тўғри хулоса чиқардик, мусобақа давомида янги ўйинчиларни саралаб олдик. Ким диққатни кўпроқ ўйинга қарата олса, яхшироқ тайёргарликка эга бўлса, ўша жамоа мусобақада узоққа боради».

Фу БО (Хитой): «Мусобақа тўрт ҳафта давомида тайёрландик, Уммон U-22 ва Иордания U-22га қарши назорат ўйини ўтказдик. Гуруҳимиз кучли, деб айтишингиз мумкин. Лекин ҳаммаси майдонда ҳал бўлади. Биз яхши натижадан умид қиляпмиз».

Ҳаким ШОКИР (Ироқ): «Аксарият футболчиларимиз Туркиядаги U-20 ЖЧ-2013да қатнашган. Бу ерда ўзларини кўрсатишларига умид қиламан. Ироқнинг бу авлоди ўз юришини вақтида Уммонда бошлаган. Юришни жорий мусобақада ҳам давом эттирамиз. Ироқнинг бу жамоаси келажакда Олимпиада, ЖЧ йўлланмаларини ҳам қўлга кирита олишига ишонаман. Гуруҳдан Ироқ ва Саудия жамоалари чиқишига умид қиламан, Ўзбекистон ва Хитой жамоаларига ҳам омад тилайман».

Шуҳрат МАҚСУДОВ (Ўзбекистон): «Бир ҳафта Тошкентда, Дубайда беш кун шуғулландик. Учта ўртоқлик ўйини ўтказдик. Яхши, мазмунли ўйинлар кўрсатишни, мусобақанинг 26 январдаги ўйинида ҳам майдонга тушишни мақсад қилганмиз. Терма жамоанинг ярмидан кўп футболчиси Туркиядаги жаҳон чемпионатида қатнашган. Улардан умидимиз катта. Уммондаги мусобақалар ёш футболчиларимиз учун яхши тажриба мактаби бўлади деб ишонамиз».

ЎФФ матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика