UZ

Сўнгги янгиликлар

11:57"Интер" "Рома" футболчисини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 11:26"Сурхон" спорт директори Рустам Қурбонбоев: "Қуръани омадли ёки омадсизга ажратиш ноўрин бўлади"  1 11:00Баҳром Ҳайдаров: «Жамоамиз янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Худо хоҳласа, янги мавсумни яхши натижа билан бошлаймиз»  2 10:33«Реал» афсонаси Серхио Рамос ўзига янги клуб топди  4 10:06Ёшларимиз Хитой U-20 термасига қарши баҳс олиб боради  1 09:43Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси «Хоразм» билан шартнома тузди  0 09:35Аморимнинг «Манчестер Юнайтед»даги илк трансфери ким бўлиши аниқ  2 09:02Кечаги кутилмаган мағлубиятдан сўнг Анчелотти нималар деди?  28 08:34«Бухоро» Туркиядаги йиғиннинг илк ўртоқлик учрашувида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 08:03Нидерландия футболида можаро. Ван Перси жамоаси рақиб 12 киши бўлиб майдонда ҳаракат қилган баҳснинг сўнгги дақиқаларида гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан бой берди  2 07:35«Қийинчиликка қарамай, тайёрланиш ва курашиш керак» – Вадим Абрамов қуръа ва старт ҳақида  3 03:00Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Эспаньол"га мағлуб бўлди, "Атлетико" билан орадаги фарқ — бир очко  109 01:58Назорат учрашуви. "Бунёдкор" Косово жамоасидан устун келди  1 00:45Ла Лига. "Атлетико" Мадридда "Мальорка"ни мағлуб этди. Гризманн яна гол урди  11 00:15ПСЖ йирик хисобда ғалаба қозонди, Дембеле хет-трик қилди, Рамуш эса дублга эришди.  6

Мануэль Янцер: "Ўзбекистон терма жамоасидан таклиф бўлса бажонидил ўйнардим" Янгиликлар

Мануэль Янцер: "Ўзбекистон терма жамоасидан таклиф бўлса бажонидил ўйнардим"

Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Мануэль Янцер ҳақида эшитганмисиз?

Янцернинг отаси томондан қариндошлари Ўзбекистонда туғилган. Айни пайтда футболчи Германия учинчи Бундеслигасида Брауншвейгнинг "Айнтрахт" клубида тўп тепмоқда. championat.asia сайтининг Германиядаги мухбири Мирон Гойхманн Янцер билан интервью ташкил қилди.

- Мануэль, Ўзбекистонда сизни "ўзимиздан" деб айтишади. Бу мамлакат ҳақида қандай фикрдасиз?

- У ерда мен ҳақимда билишларидан хурсандман. Ота-онам Германияга Ўзбекистондан кўчиб келишган, бу уларнинг Ватани, Ўзбекистонда катта акам туғилган. Ўзим Германияда туғилган бўлсам ҳам, Ўзбекистон мен учун қадрли юрт. Ота-онам яшашган Чирчиқ яқини ҳақида кўп гапириб беришарди. У ерда фақат бир марта бўлганман. Аммо ўшанда анча ёш эдим ва кўп нарсани эслай олмайман. Ўзбекистонга яна боришни орзу қиламан.

- Сиз фуқаролик олиб, Ўзбекистон терма жамоасида ўйнашингиз ҳам мумкин.

- Балки. Сўнгги пайтларда жароҳатлар гирдобида қолиб кетдим ва ўзим истагандек ўйнай олмаяпман. Аммо ҳозир тўлиқ тайёр бўлдим. Соғлигим билан муаммо бўлмаса ва Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари мени чақиришса, албатта хурсандчилик билан ўйнардим.



- Демак, Ўзбекистон терма жамоасини кузатиб бораяпсизми?

- Айни пайтда жамоани машҳур Эктон Купер бошқараётганини биламан. Осиё Кубогидаги бир нечта ўйинларни томоша қилдим. Аммо терма жамоа аъзолари Европада деярли ўйнашмайди ва уларни у қадар яхши билмайман.

- "Штутгарт" клуби тарбияланувчисиз ва ўз пайтида Германия ўсмирлар терма жамоасида ўйнагансиз...

- Ҳа, бу тўғри. "Оберкохен" болалар футбол мактабига борганман. У ерда мени "Штутгарт" мураббийлари чақиришган. Германия U-17 терма жамоаси сафида Европа чемпиони бўлганман. Кейинчалик Германия миллий терма жамоасида ўйнаб кетишимга жароҳатлар халал берган. Шу кунга қадар "Штутгарт-2", "Хейденхайм", "Хольстен Киль" клубларида ўйнадим. Бу мавсум Брауншвейгнинг "Айнтрахт" клубига кўчиб ўтдим. Ҳозир бу клуб учинчи Бундеслигада ўйнаяпти. Қишки трансфер ойнаси вақтида жамоа анча кучайиб олди. Мен фақат захирадан майдонга тушаётгандим, фақат сўнгги турда асосий таркибда ўйнадим.



- Сиз жуда ҳам кулгули видео "қаҳрамони"га айландингиз...

- Ҳа, кутилмаган ҳолат бўлди. Ўзим 100 фоизли имкониятдан фойдалана олмадим, кейин шеригим тепган тўп менга тегиб майдонни тарк этди. Аммо муҳими ўша баҳсда очко қўлга киритдик. Голларни эса ҳали кўп ураман.



 



- Сабаби ҳужумкор ўйнчисиз...

- Ҳа, одатда чап қанот ярим ҳимоясида ўйнайман, баъзида ҳужумда. Шундай экан рақиб дарвозаси олдида ҳужум ташкил этиш ва гол уриш менинг асосий вазифам.


Мирон Гойхман суҳбатлашди

Рейтинг: +116   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика