UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Про лига. "Шўртан" камбэк қайд этди, "Бухоро" "Дўстлик" билан дуранг ўйнади  5 20:03Шомуродов, Ўрунов, Ҳусанов, Файзуллаев... Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:31Элдор Шомуродов: "Олимпиадага чақиришса, бораман. Шартномамга кўра "Рома"га қайтдим"  10 19:16Расман: "Челси"га янги мураббий тайинланди  4 19:05Ўзбекистон МТЖ машғулотларга киришди  1 18:41"Арсенал" яқин кунларда Райяни сотиб олади  0 18:18"Реал" Васкес билан янги шартнома имзолайди  0 17:49"Одамлар мени ҳамон жароҳатда деб ўйлашади" — Ансу Фати  4 17:26"Динамо" осмонида "оқ булутлар". Бобир Абдихолиқовда биринчи хет-трик. "Бобур Арена"да "шерлар", "Бунёдкор"да "Нефтчи" ғолиб — Суперлиганинг 10-тури ҳақида  3 17:01Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи ошди  4 16:45Жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган дарвозабон, хет-трикни расмийлаштирган ҳужумчи. Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  1 16:18Мбаппе Олимпиадада қатнашмайди  5 15:55Черчесов – Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи  1 15:28"Боруссия Д" Терзичга янги шартнома таклиф қилади  0 15:00Жоэль Кожо "Динамо"даги фаолиятини давом эттиради  6

Азиз Турғунбоевнинг трансфери бўйича йиғилиш бўлиб ўтди ФОТО Янгиликлар

Азиз Турғунбоевнинг трансфери бўйича йиғилиш бўлиб ўтди ФОТО

ЎФА биноси ичида соат 11:00да Азиз Турғунбоев масаласи бўйича йиғилиш бошланди.

Ушбу саҳифада йиғилиш тафсилотлари ёритиб борилади.


Дастлаб ушбу трансфер ҳақида қисқача маълумот: 

Турғунбоевнинг ПФЛ рўйхатидан ўтказилган ва “Навбаҳор”га тегишли бўлган шартномаси 2018 йилнинг ноябрь ойи сўнгида ўз кучини йўқотган. “Навбаҳор” ва “Пахтакор” футбол клублари ўтган йилнинг сўнгги ойида футболчини ПФЛ рўйхатидан ўтказишга уриниб кўрди. Бироқ трансфер ойнаси 17 декабрь санасида очилишидан келиб чиқиб, ПФЛ ҳар икки томон шартномасини ҳам қабул қилмади.

Шу йилнинг 22 январь куни “Пахтакор” Азиз Турғунбоев билан 1 январь куни тузилган шартномани Чемпионлар лигаси учун рўйхатдан ўтказишга олиб келди. 28 январь куни эса клуб мазкур шартномага имзо қўйган футболчи “Навбаҳор” сафида хориж йиғинида иштирок этаётгани юзасидан шикоят аризаси билан ПФЛ бош директорига мурожаат йўллади.

Мазкур шикоят аризаси ПФЛ томонидан ЎФАнинг “Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмита”га оширилди. Комиссия тез кунлар ичида бу масала юзасидан иш бошлади. Унда “Навбаҳор” ва “Пахтакор” футбол клублари бош ҳамда спорт директорлари, футболчи Азиз Турғунбоевнинг ўзи ва мазкур масала юзасидан маълумотга эга дея таҳмин қилинаётган бошқа шахслар иштирок этади.


Азиз Турғунбоевнинг яқини: "Гап пулда эмас, Азиз ОЧЛ туфайли "Пахтакор"га ўтмоқчи"

"Азиз Турғунбоевнинг "Навбаҳор" билан 2020 йилга қадар шартномаси бор"

Азиз Турғунбоев "Пахтакор" футболчисига айланди

"Навбаҳор" ФК: Турғунбоевнинг шартномаси якунланмаган

Азизбек Турғунбоев: «Пахтакор» раҳбарияти мени тушунади деб умид қиламан»

Ўзбек трансфер бозоридаги Турғунбоев "сериали"

“Пахтакор” Акрам Комилов, Сардор Собирхўжаев ва Азиз Турғунбоевни ОЧЛ-2019 учун рўйхатдан ўтказди

ЎФА Азиз Турғунбоев ишини кўриб чиқади 



ЯНГИЛАШ


10:45. "Навбаҳор" собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ЎФА биносига етиб келди. Бугунги кунда "Сурхон"да ишлаётган мураббийнинг ҳам Турғунбоев трансферида "роли" борлиги кўпчилик томонидан маълум қилинган эди.




10:55. "Пахтакор" вакиллари Дмитрий Адмисман ва Жаъфар Ирисметов ЎФА биносига кириб кетишди. Ирисметов куни кеча айнан шу йиғилиш учун БААдан етиб келганини айтиб ўтиш лозим.




11:07. Ниҳоят Азизбек Турғунбоев ва "Навбаҳор" вице-президенти Шамшод Сариков ЎФА биносига етиб келишди. Куни кеча "Навбаҳор"нинг Қримдаги йиғини якунига етди. 



11:30. Мазкур йиғилиш ёпиқ тарзда ўтмоқда. Шу боис ҳозирча йиғилиш қатнашчиларини чиқишини кутаяпмиз...



11:45. МОҚ президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ЎФА биносига етиб келди. Бироз олдин МОҚ биносида ташкил этилган йиғилишда Ўзбекистон бокс федерациясига янги вице-президент сайланди. Унда қатнашган Аҳмаджонов йиғилишни тугатиб, ЎФА биносига келди. 




12:06. Умид Аҳмаджонов ЎФА биносини тарк этди 




13:02. "Пахтакор" спорт директори Жаъфар Ирисметов ЎФА биносини тарк этди. 



13:50. Ҳозирча жим-житлик, ичкарида нималар бўлаётганидан хабаримиз йўқ.


13:55. ЎФА биноси атрофида "Навбаҳор" ва "Пахтакор"нинг бир неча нафар мухлислари йиғилишган. 


14:20. "Пахтакор" бош директори Дмитрий Адисман ЎФА биносини тарк этди. Мухбирларимиз унга юзланганда ЎФА якуний қарорни энди қабул қилишини маълум қилди. 


14:24. Шамшод Сариков ва Азиз Турғунбоев ҳам ЎФА биносидан чиқишди. Мухбирларимиз уларнинг фикрлари билан қизиқишди. Бироқ Сариков ҳам, Турғунбоев ҳам ҳозир мавриди эмас деб жавоб беришди. 



Демак Турғунбоевнинг трансфери бўйича якуний қарор душанба куни ЎФА томонидан эълон қилинадиган бўлди. Бу ҳақда "Пахтакор" вакиллари бизга маълум қилишди.




Рейтинг: -102   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика