UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40А Серия. "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  2 01:34Элдор Шомуродов: "Иккинчи марта яхши ўйин кўрсатган учрашувда ютқаздик"  2 01:25Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Бешиктош" 2:3  0 00:55Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"  0 00:55Нури Шаҳин: "1 очкога лойиқ эдик"  2 00:02Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўртасидаги Истанбул дербиси тақдирини 90+6 дақиқада киритилган гол ҳал қилди  47 23:45Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"  1 23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  1 23:28Англия кубоги. Сенсация қайд этилмади, "Арсенал" учинчи дивизион жамоасини тор-мор келтирди  4 22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  1 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  79 21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  1 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  13 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  11

"Сўғдиёна" 2019 йилда ҳам Суперлигада ўйнайди. "Машъал" плей-оффда ютқазди Янгиликлар

"Сўғдиёна" 2019 йилда ҳам Суперлигада ўйнайди. "Машъал" плей-оффда ютқазди

Суперлиганинг плей-офф босқичи доирасидаги “Сўғдиёна” - “Машъал” учрашуви бўлиб ўтди.


Учрашувнинг 14-дақиқасида Санжар Рашидов жарима тўпини амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. 16-дақиқада Раҳимжон Давронов "Машъал"ни голдан қутқариб қолди.

17-дақиқада Шоҳруз Норхонов бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади. 18-дақиқада Элёр Орифов жиддийжароҳат олди ва уни тез ёрдам машинаси шифохонага олиб кетди.

38-дақиқада Шоҳруз Норхонов супергол муаллифи бўлди, у тўпни акробатик тарзда дарвозага йўллади - 1:0.  

Биринчи таймда бошқа гол урилмади.

48-дақиқада Сернас Дарвидас дарвозабондан қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди - 2:0.

54-дақиқада Сардор Абдураимов рақибдан тўпни олиб қўйиб жарима майдони чизиғи устидан ноаниқ зарба йўллади. 

72-дақиқада Ойбек Нурматов катта тезликда жарима майдонига кириб бориб дарвозани ишғол қилди - 3:0.

78-дақиқада Сардор Қулматов Асил Бегимқуловни қўли билан тортиб қолгани учун "Сўғдиёна" дарвозасига пенальти белгиланди. 11 метрли жарима тўпини Сардор Раҳмонов аниқ амалга оширди - 3:1. 

Учрашувда "Сўғдиёна" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва 2019 йилда ҳам Суперлигада ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди. 


ПЛЕЙ-ОФФ
3 декабрь, душанба, 14:00
Тошкент. “Пахтакор” стадиони
“Сўғдиёна” - “Машъал” 3:1
Ҳакамлар
: Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Элдор Турсунов.
Назоратчи: Артём Арутюнов.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Голлар: Шоҳруз Норхонов 38, - 1:0. Сернас Дарвидас 48, - 2:0. Ойбек Нурматов 72, - 3:0. Сардор Раҳмонов 79 пенальти, - 3:1.

"Машъал": 35.Раҳимжон Давронов, 3.Сардор Раҳмонов, 4. Асил Бегимкулов, 6.Сардор Абдураимов, 9. Абдуллоҳ Олимов, 10. Ҳумоюн Муртазоев, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 18. Аббос Шодмонов (2. Зафар Акрамов, 55), 20. Ҳусниддин Алиқулов, 70. Акром Баҳриддинов (14. Воҳид Шодиев, 74), 80. Сирожиддин Қўзиев
Захира: 95.Шерзодбек Абдураимов, 8.Мирзакамол Камолов, 22. Бобур Қосимов, 28. Аҳрор Иноятов, 33. Шамсиддинов Муҳриддин, 60. Санжар Риҳсибоев, 99.Санжарбек Зокиров

"Сўғдиёна": 88.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 4. Элёр Орифов (28. Шаҳбоз Жўрабеков, 23), 10. Шохруз Норхонов, 33. Тоҳиржон Шамсиддинов, 70. Санжар Рашидов, 80. Сернас Дарвидас (39.Ойбек Нурматов, 61), 90. Милаш Симонович, 91. Никола Милинкович, 93. Ихтиёр Тошпўлатов (77. Иззатилла Абдуллаев, 70), 94. Нуриддин Ҳасанов
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 9.Сардорбек Азимов, 14.Сирож Мелиев, 27. Саҳоб Рашидов, 55. Шоҳжаҳон Ҳасанов, 99. Нурилло Тўхтасинов

Огоҳлантиришлар: Акром Баҳриддинов 66, Воҳид Шодиев 75, Сардор Қулматов 78, Никола Милинкович 87.


Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика