UZ

Сўнгги янгиликлар

12:28Европа терма жамоаси афсонаси "Тоттенхэм" мураббийига айланди  0 12:11Бугунги ўйинлар: "Реал” ва “Барса” бу сафар Евролигада, А Серия, Лига 1’да баҳслар ва бошқалар  0 11:51МЮ ҳаммуассислари дербидан олдин Манчестерга учиб келди  2 11:24Полиция Винисиусга банан отган мухлисни қидирмоқда  3 10:53Лиам Росеньор: "Қўлни ювиш борасида алоҳида йиғилиш ўтказдим"  3 10:25Бруну фаолиятини Европанинг ТОП клубида давом эттириши мумкин  6 10:00"Реал" Винисиус ўрнига «Арсенал» ҳужумчисини олиши мумкин" — Defensa Central  12 09:32ЕЧЛнинг ўтган мавсумида ким қанча ишлаб олди?  2 09:06"Навбаҳор" яна икки нафар футболчи билан хайрлашди  6 08:41Аморим сабабли МЮ 200 миллион евро ишлатишни истамаган  3 08:14"Реал Мадрид"нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  6 07:52Ҳусанов рамзий терма жамоадан жой олди  4 07:25Мартин Боакенинг "Андижон"даги маоши маълум  13 04:00Баскетбол терма жамоасига чақирилган, балиқли майдонда тўп тепган ҳамда Жек Читтак мухлиси   1 03:07Испания Кубоги. "Барселона" "Расинг" тўсиғидан қийналиб ўтди, мезбонларнинг икки голи инобатга олинмади  43

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон гуруҳда 100 фоизли натижа қайд этди Янгиликлар

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон гуруҳда 100 фоизли натижа қайд этди

Осиё ўйинлари футбол мусобақасининг 3-туридан ўрин олган Таиланд - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.

Гуруҳнинг охирги турида Таиланда қарши майдонга тушган Ўзбекистон Забиҳилло Ўринбоевнинг голи эвазига ғалаба қозонди - 1:0. Шу тариқа, Ўзбекистон гуруҳдаги 3та ўйинда 3та ғалабага эришиб 100 фоизли натижа билан нимчорак финалга чиқди. 

Ушбу босқичдаги рақибимиз номи 20 август куни маълум бўлади. Нимчорак финал учрашуви 23 август куни бўлиб ўтади.


Таиланд - Ўзбекистон 0:1

Гол: Забиҳилло Ўринбоев 17, - 0:1.

Амалга оширилган пенальти: Жалолиддин Машарипов 40 (дарвозабон)

Таиланд: 1. Кванчаи Суклом, 2. Пави Тантхамити, 3. Сурия Сингмуй, 5. Шиннапхат Лиаох, 6. Питиват Сукжитхуммакул, 7. Ноппон Пхонкам, 8. Ворачит Канитсримбупен (Промсават, 69), 9. Чнероп Сампаоди (13.Супачаи, 59), 10. Чаияват Буран (Сирапала, 84), 12. Раттанакорн Маиками, 19, Супачок Сарачат.

Ўзбекистон: 1. Ботирали Эргашев, 2. Рустамжон Ашурматов, 3. Хожиакбар Алижонов, 4. Акрамжон Комилов (Аббос Отахонов, 54), 6. Жалолиддин Машарипов, 7. Одилжон Хамробеков, 9. Забихилло Ўринбоев, 10. Жавоҳир Сиддиқов (Хуршид Ғиёсов, 82), 14. Икромжон Алибоев, 15. Азизбек Турғунбоев, 20. Достонбек Турсунов.



Гуруҳнинг иккинчи учрашувда Қатарни 1:0 ҳисобида мағлуб этган Бангладеш сенсацион тарзда гуруҳда 2-ўринни эгаллаб кейинги босқичга чиқди.


Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин бўлди.


ЯНГИЛАШ


90+3. ЎЙИН ТУГАДИ. Ўзбекистон Таиландни 1:0 ҳисобида мағлуб этди

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди

85. ЗАРБА! Чаидеднинг зарбасидан сўнг Ботирали Эргашев тўпни қайтарди

84. Ўзгариш. Таиланд. Чаияват Буран ўрнига Сирапала тушди

82. Ўзгариш. Ўзбекистон. Жавоҳир Сидиқов ўрнига Хуршид Ғиёсов тушди

80. Вакилларимиз ҳужум ташкил этишди, Машарипов чап қанотдан олдинга ўтди, аммо тўпни шерикларига узата олмади

69. Ўзгариш. Таиланд. Ворачит Канитсримбупен ўрнига Промсават

62. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан Хожиакбар Алижоновнинг узатган тўпини Ўринбоев дарвозага йўллади, ноаниқ

59. Ўзгариш. Таиланд. Чнероп Сампаоди ўрнига Супачаи тушди

58. Ўзгариш. Ўзбекистон. Азизбек Турғунбоев ўрнига Достонбек Ҳамдамов тушди

57. ЗАРБА! Жавоҳир Сидиқовнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди

54. Ўзгариш. Ўзбекистон. Акром Комилов ўрнига Аббос Отахонов тушди

50. Алибоевдан ажойиб пас, Машарипов тўпни тўхтата олмади, акс ҳолда гол кўрардик

46. Иккинчи тайм бошланди


45. Биринчи тайм тугади. 15 дақиқа танаффус

40. ЗАРБАААААААААААА! МАШАРИПОВ! Дарвозабон тўпни қайтарди!

40. ПЕНАЛЬТИ! Забиҳилло Ўринбоев дарвозабон билан тўқнашувда пенальти ишлади. 

35. ЗАРБА! Ворачит Канитсримбупен томонидан йўллаган зарба хавфли чиқди

30. Футболчиларимиз муддатдан аввал гуруҳда 1-ўринни эгаллашган, бугунги ўйинда ҳисобни очишгани учун бироз эркин ҳаракат қилишмоқда. Таиландга эса бугун ғалаба жуда зарур

Ҳасан Пирмуҳаммедов олган суратларни томоша қилинг

17. ГООООООООООООООООООООЛ! Чап қанотдан Икром Алибоев тўпни ҳаводан узатди, Забиҳилло Ўринбоев боши билан гол урди - 0:1. 

11. ЗАРБА! Ўнг қанотдан Машарипов тўпни ҳаводан жарима майдонига узатди, Алибоевнинг боши билан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди, ҳакамлар эса бурчак тўпини белгилашмади

1. Учрашув "Маҳалла" телеканали орқали намойиш этилмоқда

1.ЎЙИН БОШЛАНДИ

- Учрашув соат 17:00да бошланади.




Рейтинг: +82   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика