UZ

Сўнгги янгиликлар

02:22Ла Лигага йўл олган клуб мураббийи мухлислардан унинг истеъфосини талаб қилиши кераклигини сўради  0 01:45"Ал Насср" маошини ошириш эвазига Роналду билан шартномани узайтирмоқчи  12 01:28Рэшфорд ижтимоий тармоқларни вақтинча тарк этди  0 01:01Неъматилло Қуттибоев: "Ўғлимни Суперлига клублари чақиришмаяпти"  2 00:44Муҳсин Низомиддинов: "Мухлислардан узр сўрайман. Бу менинг хатом"  1 00:27Ла Лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 00:10Ла Лигада мавсумнинг энг яхши мураббийи аниқланди, у "Реал" ва "Барселона" устози эмас  2 23:53Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Истиқлол" ғалаба қозонди, Ўрунов гол урди  4 23:18Алексей Евстафеев: "Хатолар тажрибасизлик ва маҳорат етишмаслигидан келиб чиқади"  2 22:51"Насаф" клубининг Суперкубок олдидан ўтказган расмий машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 22:35"Пахтакор" клубининг Суперкубок олдидан ўтказган расмий машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 22:02Анвар Бердиев: "Шўртан" уй жамоаси эмас. Про лигада очко осонликча қўлга киритилаётгани йўқ"  0 21:40Суперлиганинг 9-туридаги баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  5 21:28Про лига. "Машъал" ва "Бухоро"да ғалаба, "Қўқон-1912" мағлубиятга учради  17 21:23Максим Шацких: "Насаф"даги йўқотишлар катта муаммо бўлса, мен "Пахтакор"даги муаммолар ҳақида гапирмасам ҳам бўлар экан"  17

2024 йилги Америка Кубоги қаерда бўлиб ўтади? Янгиликлар

2024 йилги Америка Кубоги қаерда бўлиб ўтади?

Бу турнир фақат Жанубий Америка жамоалари учун ўтказилмайди.

Америка Кубоги-2024 АҚШда ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда КОНМEБОЛ (Жанубий Америка Футбол Конфедерацияси) ва КОНКАКАФ (Шимолий ва Марказий Америка Футбол Конфедерацияси) биргаликда маълум қилди.

Мусобақада 16 та жамоа иштирок этади: 10 таси Жанубий Америка, 6 таси КОНКАКАФ минтақаси вакили. Шимолий ва Марказий Американинг терма жамоалари ўз минтақасидаги Миллатлар Лигаси орқали мусобақага сараланади.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда АҚШ Копа Сентенарио деб аталадиган турнир – Америка Кубогининг юз йиллиги шарафига мусобақа ўтказганди. Унда ҳам 16 та жамоа иштирок этганди, улардан олтитаси КОНКАКАФ зонаси вакили эди. Финалда Аргентинани пенальтилар сериясига кўра мағлуб этган Чили чемпионликни қўлга киритганди.

Америка Кубогининг амалдаги ғолиби Аргентина терма жамоаси бўлиб, бир йилдан сўнг жаҳон чемпиони бўлди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика