UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  1 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  1 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  4 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  5 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  15 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  5

2021 йилги Ўзбекистон Кубоги финалини қабул қилиш учун 5та клуб ариза юборди Янгиликлар

2021 йилги Ўзбекистон Кубоги финалини қабул қилиш учун 5та клуб ариза юборди

ЎзПФЛ 2021 йилги Ўзбекистон Кубоги финал учрашувини ўз стадионида ўтказишни истаган клублардан аризаларни қабул қилди.

"АГМК, "Бунёдкор", "Пахтакор", "Локомотив" ва "Сурхон" футбол клублари Ўзбекистон Coca-Cola кубоги-2021 финалига мезбонлик қилиш бўйича ариза топширди.

Мусобақага қуръа ташлаш 18 март куни бўлиб ўтади.

Сўнгги икки катта футбол матчимизга Наманган ҳамда Самарқанд мезбонлик қилди. Бири қуръада ғолиб чиқди, иккинчисига ўзимиз ташаббус билан чиқдик.

2021 йилги Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг финал учрашувига мезбонлик қилиш истагида бўлганлардан 14 мартга қадар аризалар қабул қилинди. Афсуски, биз кутганимиз "Насаф", "Истиқлол", "Навбаҳор" стадионларидан таклиф келиб тушмади. Барчаси очиқ бўлиши учун каналимизда бу ҳақда ёзиб бордик. Умид қиламизки, бу борада футбол мухлислари бизни тўғри тушунишади", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги мамлакат кубоги финали Наманган шаҳридаги "Марказий" стадионда бўлиб ўтганди. Унда "Пахтакор" АГМК устидан 3:0 ҳисобида ғалабага эришган.
 

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика