UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Учрашувнинг сўнгги қисми жанжалга айланиб кетган "Нефтчи" - "Бухоро" учрашувидан ГАЛEРEЯ  1 12:25"Интер" Маркус Рэшфордни нишонга олди  2 11:47А Серия клуби Антони билан шартнома имзолашга уринди. Аммо, у Испанияга қайтишни хоҳламоқда  1 11:20"Манчестер Сити" ўйинчиси янги клуби билан келишувга эришди  1 10:51Поль Погба “Монако“га ўтмайди. Унинг режалари ўзгарди  4 10:23“Арсенал“ Испания терма жамоаси аъзоси билан келишувга эришди (Фабрицио Романо)  2 09:55Элдор Шомуродовга Франциядан ҳам таклиф бор  18 09:27“Манчестер Сити“ Ҳусановни Франция клубига ижарага беришни истамади  18 08:58Расман. Аббосбек Файзуллаев жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 08:28“Истанбул Башакшехир“ Элдорнинг трансфери учун “Рома“га қанча таклиф қилгани маълум  8 08:01Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 07:31Суперлига. Бугун 13-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  13 07:20Суперлига. Захирадан тушган Жокичнинг голи "Нефтчи"га уч очко тақдим этди, "Насаф" эса Қашқадарё дербисида "Машъал"ни енгди  2 01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  7 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  20

2014 йилги мавсум совриндорлари пул мукофотлари билан тақдирланади Янгиликлар

2014 йилги мавсум совриндорлари пул мукофотлари билан тақдирланади

ЎзПФЛ раҳбарияти Олий Лига-2014 совриндорлари, Ўзбекистон Кубоги-2014 соҳиби, шунингдек, Ўзбекистон Биринчилиги-2014 ғолибларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Қарорга кўра, 2014 йилги Ўзбекистон чемпиони 500 миллион сўм мукофот пули эгасига айланади. Вице-чемпионга 300 миллион, учинчи ўрин соҳибига эса 200 миллион сўм топширилади.

2014 йилги Ўзбекистон Кубоги баҳслари ғолибига 200 миллион сўм мукофот пули берилади. Ўзбекистон Биринчилиги баҳслари якунига кўра, Олий Лига-2015 йўлланмасини қўлга киритган икки клуб эса 150 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланади.

Мавсум совриндорларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги тегишли тўлдиришлар 2014 йилги мусобақалар Регламентига киритилган.

Қайд этиш жоиз, ЎзПФЛ мавсумнинг энг кучли клубларини мукофотлаш амалиётини 2013 йили бошлаган эди. Хусусан, ўтган мавсум олтин дублни расмийлаштирган Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби Ўзбекистон чемпиони сифатида 100 миллион, Ўзбекистон Кубоги соҳиби сифатида 50 миллион сўмни қўлга киритган эди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика