UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  2 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  3 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  5 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  17 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  24 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  43 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4

2014 йилги мавсум совриндорлари пул мукофотлари билан тақдирланади Янгиликлар

2014 йилги мавсум совриндорлари пул мукофотлари билан тақдирланади

ЎзПФЛ раҳбарияти Олий Лига-2014 совриндорлари, Ўзбекистон Кубоги-2014 соҳиби, шунингдек, Ўзбекистон Биринчилиги-2014 ғолибларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Қарорга кўра, 2014 йилги Ўзбекистон чемпиони 500 миллион сўм мукофот пули эгасига айланади. Вице-чемпионга 300 миллион, учинчи ўрин соҳибига эса 200 миллион сўм топширилади.

2014 йилги Ўзбекистон Кубоги баҳслари ғолибига 200 миллион сўм мукофот пули берилади. Ўзбекистон Биринчилиги баҳслари якунига кўра, Олий Лига-2015 йўлланмасини қўлга киритган икки клуб эса 150 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланади.

Мавсум совриндорларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги тегишли тўлдиришлар 2014 йилги мусобақалар Регламентига киритилган.

Қайд этиш жоиз, ЎзПФЛ мавсумнинг энг кучли клубларини мукофотлаш амалиётини 2013 йили бошлаган эди. Хусусан, ўтган мавсум олтин дублни расмийлаштирган Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби Ўзбекистон чемпиони сифатида 100 миллион, Ўзбекистон Кубоги соҳиби сифатида 50 миллион сўмни қўлга киритган эди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика