UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27"Бунёдкор" Дания жамоасига имкониятни бой берди  0 18:05Гвардиола: "Ҳусановнинг ҳолати яхши. У ўйнашга тайёр"  3 17:50"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" АПЛда ўйнаётган хавбекнинг трансферини кўриб чиқмоқда  0 17:26​Фарғона вилояти ҳокими кубоги тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 17:05САфарда "Сурхон" меҳмони. Термиз клубининг бу йилги мақсади маълум   1 16:42Африка Миллатлари Кубоги соврини қамоқхонада?!  0 16:19Абдуғафур Ҳайдаров янги мавсумни Про лига жамоасида бошлайди  2 15:57Чемпионлар Лигаси финали учун тўп тақдим этилди  3 15:36"Баланд масжид" Фарғона вилояти ҳокими кубоги ғолибига айланди  5 15:19САфарда "Қўқон-1912" меҳмони. Жавоҳир Ҳусанов МТЖга бориб келгач, ўзгариб қолдими?   1 14:54А Серия топ-клуби юлдуз ўйинчи билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлади  0 14:23Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси 21-тур рамзий жамоасидан жой олди  0 14:01Фарғона вилояти ҳокими кубогида 3-ўрин эгаси аниқланди  0 13:39Ўзбекистонлик мураббий Кипр клубида иш бошлади  1 13:18Расман: "Металлург" — Про лига иштирокчиси  11

Ўзбекистон кубоги. “Пахтакор” “Ифтихор”га олтита гол урди Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. “Пахтакор” “Ифтихор”га олтита гол урди

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасидаги “Ифтихор” – “Пахтакор” учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

 Учрашувнинг 24-дақиқасида қанотдан оширилган тўпни Жасур Яхшибоев дарвозага йўллай олмади. 30-дақиқада Жасур Ҳакимовнинг зарбаси озгина ноаниқ чиқди. 

34-дақиқада Азим Аҳмедовнинг қанотдан оширган тўпини Жасур Ҳакимов боши билан дарвозага аниқ йўллади - 0:1. 

48-дақиқада Яхшибоев жарима майдони ташқарисидан узоқ бурчакка ерлатиб аниқ зарба йўллади - 0:2. 

Орадан икки дақиқа ўтгач Чап қанотдан Андреев оширган тўпни Яхшибоев боши билан дарвозага аниқ йўллади - 0:3.

54-дақиқада жарима майдонида ҳимоячини алдаб ўтган Достон дарвозани осонликча ишғол қилди - 0:4. 

73-дақиқада Андреевнинг қанотдан оширган тўпини Ҳакимов яна боши билан дарвозага йўллади - 0:5.

83-дақиқада Достон Иброҳимов яқин масофадан аниқ зарба бериб, дублини нишонлади - 0:6.


Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал.
19:01 - “Ифтихор” – “Пахтакор” 0:6
28 май 2018 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар:
Ш.Насибуллаев, Р.Фозилов, М.Нехочин, Ғ.Жўраев.
Назоратчи – Б.Тоғаев.
Комиссар – Б.Намозов.
Голлар: Жасур Ҳакимов 34, - 0:1. Жасур Яхшибоев 48, - 0:2. Жасур Яхшибоев 50, - 0:3. Достон Иброҳимов 54, - 0:4. Жасур Ҳакимов 73, - 0:5. Достон Иброҳимв 83, - 0:6.
"Пахтакор": Александр Лобанов, Станислав Андреев (с), Шерзод Аъзамов (Владимир Козак, 53), Егор Кримец, Хожиакбар Алижонов, Азим Аҳмедов (Фаррух Сайфиев, 79), Жамшид Искандеров, Достон Иброҳимов, Жасурбек Яхшибоев (Жалолиддин Машарипов, 89), Баҳром Абдураҳимов (Дилшод Раҳматуллаев, 58), Жасурбек Ҳакимов (Исмоил Гонсалвеш, 74)
Захира: Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов.

"Ифтихор": Хуршидбек Муҳаммадов, Асадбек Маъмуров (Исроил Мухторалиев, 78), Оятуллохон Муҳиддинов, Акмал Холматов (Пўлатжон Шарифов, 69), Дилмуҳаммад Худойбердиев (Билолжон Абдулнабиев, 75), Умиджон Матмусаев (с), Муҳиддинжон Юсупов, Фаррух Ахунов, Шуҳратжон Ўринбоев (Асрорбек Тилаволдиев, 37), Нодирбек Йўлдошев, Илҳомжон Алибоев
Захира: Илҳом Жуманов, Муҳаммадзоир Турсунов, Аббосжон Носиров.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика