UZ

Сўнгги янгиликлар

21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  0 21:47Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)  226 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  9

19 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

19 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 7-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 7-турнинг энг яхши дарвозабони – Муҳаммадюсуф Собиров ("Сўғдиёна")

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби 7-турни ўз майдонида "Андижон"га қарши ўтказди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин давомида жиззахликлар посбони Муҳаммадюсуф Собиров 7 марта жамоасини голлардан қутқариб қолди. Ёш дарвозабон мавсумнинг илк ўйинларида кутилмаган голлар ўтказиб юборганди, бироқ характер намойиш этиб ўзини қўлга олиб яна аввалги даражасига қайтаётгани бизни хурсанд қилади. Шу туфайли, Собиров 7-турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 7-турнинг энг яхши мураббийи – Илёс Зейтуллаев ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" 7-турнинг марказий ўйинида ОКМК устидан ғалаба қозонди - 1:0. ОКМК учун бу мағлубият мавсумдаги дастлабкиси бўлди. Тажрибали мураббий Миржалол Қосимовни мағлуб эта олган Илёс Зейтуллаев 7-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 7-турнинг энг яхши футболчиси – Акмал Мозговой ("Насаф")

"Насаф" бу тур ўз мухлислари қаршисида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда таслим қилди - 4:0. Мазкур учрашув давомида майдон эгалари ярим ҳимоячиси Акмал Мозговой анча фаол ўйнади. Мозговой иккита голли узатмани амалга оширишдан ташқари 4 та хавфли вазият яратилишига сабаб бўлган "калит" пас берди. 110 та тўп узатишидан 105таси аниқ чиқди - 95 фоиз аниқлик. Шу тариқа, Акмал Мозговой 7-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 7-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Игорь Сергеев ("Пахтакор")

Оғир жароҳатдан сўнг ўзининг энг яхши спорт формасига қайтаётган Игорь Сергеев "Шўртан"га қарши баҳс тақдирини ҳал қилган голни урди. Алижоновнинг чиройли ва ақлли тўп узатишидан кейин Сергеев тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Техник жиҳатдан анчагина қийин ижрони амалга оширган Игорь Сергеев championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли гол муаллифи деб топилди.





"Бунёдкор" устози ва легионери, "Хоразм" посбони — Суперлигада 1-турнинг энг яхшилари        

Мағлуб бўлган дарвозабон, легионер ҳужумчи, тажрибали ҳимоячи ва ОКМК устози — Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари        

"Машъал"дан икки футболчи, "Бунёдкор" ҳужумчиси ва 62 ёшли мураббий — Суперлигада 3-турнинг энг яхшилари        

Ўзбекистон МТЖ собиқ дарвозабони, "Нефтчи" ҳужумчиси ва 53 ёшли мураббий — Суперлигада 4-турнинг энг яхшилари        

"Қўқон-1912" посбони, тарихий ғалабага эришган мураббий, бурчакдан гол урган футболчи ва словениялик легионер — Суперлигада 5-турнинг энг яхшилари        

"Шерлар"дан икки вакил, 9 та сейв қилган посбон ва хунук гол уришни билмайдиган легионер — Суперлигада 6-турнинг энг яхшилари        

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика