UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 2:1 (матнли трансляция)  19 20:26А Серия. "Лацио" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  23 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  44 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  1 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  1 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  2 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  6 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  3 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  28 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  7 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  3 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3

Ҳафта иқтибослари. Машҳурлардан энг сара фикрлар Янгиликлар

Ҳафта иқтибослари. Машҳурлардан энг сара фикрлар

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ўйинигача зерикиб қолмаслик учун ўтган ҳафта жаҳон ва Европа матбуотида машҳурлар томонидан янграган энг сара фикрларни ўқишингиз мумкин.

- "Бугун уйқу йўқ. Ким уйига тонг саҳар бешдан олдин кирса жазоланади". ("Бетис" футболчиси Хоакин "Севилья" устидан қозонилган 5:2 ҳисобидаги ғалабадан сўнг)

- "Мен "Ливерпул"дан кетяпман, чунки "Барселона" орзуйимнинг рўёбга чиқишидир. Ўз вақтида "Ливерпуль" ҳам мен учун туш эди ва вақт ўтиб туш ўнгидан келди. Мен бу жамоа учун беш йил сарфладим. Фаолиятим яна қанча давом этишини билмайман, лекин бу орада "Барса"да ҳам маза қилиб ўйнамоқчиман. Ўйлайманки, "Ливерпуль" мухлислари мени жуда яхши тушунишади". ("Барса"га ўтган Филипп Коутиньонинг "Ливерпуль" мухлисларига ёзган хатидан)

- "Токи тўп тепар эканман, доим ўсишга интиламан ва юракдан ўйнайман". (Кейинги ой 51 ёшга тўладиган Казуйоши Миуранинг Япония иккинчи лигаси "Йокогама" клуби билан шартнома тузганидан сўнг айтган гапи)

- "Месси ҳамма нарсани тушунади. Уни биров билан таққослашнинг ўзи нотўғри. Месси ҳар томонлама уста: у ўз жамоадошини ҳам, рақибини ҳам кўради, вақт билан жуда яхши ҳисоб-китоб қилади". (Хавининг Месси ҳақида айтган фикри)

- "Зинедин Зидан энди "Реал" футболчиси эмас. Олдинги Зидан йўқ. Энди қаршингизда мураббий Зидан турибди. Мени ҳатто ўйинчилик пайтимдаги ютуқларим ҳам ҳимоя қила олмаслиги мумкин. Қачондир "Реал"даги ишим тугайди, лекин қачонлигини билмайман. Аммо "Реал" бош мураббийи сифатидаги охирги кунимга қадар бор куч билан ишлайман". ("Реал" бош мураббийи ўз келажаги ҳақида)

- "Менга Диего Форланга ўхшаган ҳужумчилар ёқади. У жуда мукаммал ҳужумчи бўлган, бундай фтуболчиларни топиш ҳозир бирмунча қийин бўлиб қолди. Шунингдек, Роберт Левандовскийда ҳам иқтидор юқори. Ҳимояда рақиб уч киши ўйнайдими, тўртми ё бештами агар ҳужумчи диққатини йўқотмаса албатта гол ура олади. Бунинг учун сен бироз фарқли ўйнашинг керак". (Барча ЖЧларнинг энг яхши тўпурари Мирослав Клозе замонавий ҳужумчи қандай бўлиши кераклиги ҳақида)

- "Бразилиялик Роналдо. Унинг сифатлари ва қобилиятига гап йўқ эди. Унда ҳужумчига хос ҳамма нарса мужассам бўлган: тезлик, ҳужумни якунлаш, очилиш, пас бериш, ўйинни ўқиш. Мен уни телевизорда кўп кўрмаганман, лекин кейинроқ интернет орқали ўйинларидан лавҳалар кўриб шунга амин бўлдимки, у тенги йўқ ҳужумчи бўлган". ("Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кэйн ўзининг энг севимли ҳужумчиси ҳақида)

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика