UZ

Сўнгги янгиликлар

19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 19:15Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли транлсяция)  18 19:00Суперлига. "Бухоро" – "Навбаҳор" 5:0 (матнли трансляция)  68 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  8 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  15 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  52 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4

Абдумалик Ҳакимов: "Отабек Исроилов ва Иқбол Бобохонов билан келишувга эришдик" Янгиликлар

Абдумалик Ҳакимов: "Отабек Исроилов ва Иқбол Бобохонов билан келишувга эришдик"

Қувасойнинг "Цементчи" жамоаси кечадан қишки йиғинни бошлади.

Янги мавсумга тайёргарлик тўғрисида "Цементчи" бош мураббийи Абдумалик Ҳакимов ўз фикрларини билдирди.


"Кеча ўз қароргоҳимизда янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун йиғилдик. Ҳозирда кунига 1 маҳалдан машғулот ўтказишни режалаштирганмиз. Барча яхши билади биринчи лига баҳсларининг бу йилги мавсуми ноябрь ойининг сўнги саналарида ниҳоясига етди. Футболчиларни таътилда бўлганларида ўзлари индивидуал тарзда машғулотлар ўтказиб туришди. Барибир мураббий билан бирга жамоавий машғулот ўтказиш бошқа индивидуал тарзда машғулот ўтказиш бошқа. Шунинг учун ҳам биринчи кундаги машғулотни енгил машқлар билан бошладик. Айни дамда бир қанча футболчилар билан музокаралар олиб боряпмиз. Бир қарорга келишдан олдин футболчиларнинг номларини айта олмайман. Суперлигада бирор-бир жамоани бошқариш учун бош мураббий "А" лицензиясига ега бўлиши керак. 

Менда фақат "Б" лицензияси мавжуд. "А" лицензиясини қўлга киритиш учун бир неча ой олдин ўқишга хужжатларимни топшириб қўйган. Билмайман нимагадур ҳозирги кунгача ўқишга чақиришмади. Августь ойида ўқиш бўлишини айтишди. Лекин бироз вақт ўтгач, ўқиш сентябрь ойига кўчирилганини айтишди. Ҳозирги кунгача шуни кутиб ўтирибман. Жамоада "А" лицензиясига эга бўлган мураббийимиз бор. Агарда мен ўқишга улгуролмасам, Элдор Сакаев бош мураббий бўлади. Мен эса ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаб тураман. Бу мен учун муаммо эмас. Айни дамда бир қатор футболчилар билан музокаралар ўтказаётганимиз ҳақида айтиб ўтдим. Ҳозирча икки нафар футболчи билан Иқбол Бобохонов ва Отабек Исроилов билан оғзаки келишувга эришдик. Ҳозирда жамоада ҳеч қандай муаммо йўқ", - дейди "Цементчи" бош мураббийи Абдумалик Ҳакимов


Жамоада "А" лицензиясига эга бўлган мураббийимиз бор



Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика