UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  27 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  0 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  9 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  392 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  6 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  35 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига "Ньюкасл", "Рапид" ва "Страсбур" қизиқмоқда! Янгиликлар

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига "Ньюкасл", "Рапид" ва "Страсбур" қизиқмоқда!

Кеча "90minutuz" подкастининг навбатдаги сони эътиборингизга ҳавола қилинди.

Ундаги асосий янгиликлардан бири таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев "90minutuz" ижодкорлари қаторига қўшилганида бўлди.

Подкастнинг бу галги сонида Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё Кубогидаги муваффақиятли иштироки, ўсмирлар, ёшлар терма жамоалари ва МТЖ ўртасидаги боғлиқлик, клуб ва терма жамоадаги йиғинидаги сифат, U-17 авлодини йўқотмаслик учун нималар қилиш зарурлиги, Ҳусанов атрофидаги вазият, "юлдузлик касали", ЕЧЛдаги тўқнашувлар, Италия футболи: яхши формадаги Шомуродов ва тарихий аҳамиятга эга БАА – Ўзбекистон учрашуви ҳақида сўз борди.

Хусусан, подкаст муаллифларидан бири Нодирхўжа Юлдашевнинг маълум қилишича, U-17 Осиё Кубогида ўзини кўрсатган 15 ёшли ўзбек футболчисига Европа клублари томонидан қизиқиш мавжуд.

"Муҳаммад Ҳакимовни жуда кўпчилик эътироф этяпти. Унга "Ньюкасл", "Рапид" ва "Страсбур" жамоалари қизиқмоқда. У ва Асилбек Алиев 2009 йилда таваллуд топган. Алиев тўпурар бўлди, Ҳакимов ҳимояни мустаҳкам ушлади. 

Ҳакимов қандай қилиб терма жамоага кирганини биласизларми? У яқингача термада бўлмаган. Гап шундаки, 2 ой олдин 2009 ва 2008 йилги футболчилар бир пайтда Саудия Арабистонига йиғинга йўл олди. Ўша йиғинда 2008 йиллар ўйинини ўйнаб бўлган, ортидан 2009 йиллар ўйнаши кўзда тутилган. Учрашувлар ёнма-ён майдонда ўтказилган. Мураббийлар штаби ўйинни кузата туриб Ҳакимовни пайқаб қолишган. Бунга қадар у фақат 2009 йиллар термасида тўп тепган. Одил Аҳмедовникига ўхшаш вазият такрорланди, яъни Ҳакимов таянч ярим ҳимоясида эмас, ҳимояда ҳаракат қилди. Хабарингиз бор, Абрамов ўз пайтида Аҳмедовдан таянч ярим ҳимоясида эмас, ҳимояда фойдаланиб турарди. 

Ҳакимовнинг ютуғи – ҳужумни яхши бошлаш кўникмаси борлигида. Шунинг учун бемалол марказий ҳимоядан туриб ҳужумни бошлаб турди", – деди Юлдашев.


"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:


Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика