UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Германаия кубоги финали. "Арминия" ва "Штутгарт" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  3 23:11ПСЖ — "Реймс". Франция кубоги финали учун таркиблар маълум  2 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  1 23:05"Милан" — "Монца". Таркиблар маълум  0 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  24 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  3 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  8 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  26 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  29 20:38РПЛ. Файзуллаев захирадан тушиб ассист қайд этган ўйинда ЦСКА ғалабага эришди, Ашурматов "Рубин" ғалаба қозонган ўйинда захирадан ўйинга қўшилди, "Акрон" эса...  16 19:01"Ньюкасл" кейинги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0

18 ёшида Ўзбекистон чемпионатида тўпурар бўлган Валерий Кечинов ҳақида Янгиликлар

18 ёшида Ўзбекистон чемпионатида тўпурар бўлган Валерий Кечинов ҳақида

Футболда ҳужумчининг биринчи галдаги вазифаси гол уриш ҳисобланишини жуда яхши биласиз.

Юртимиз футболи тарихида ўз ишини қойилмақом даражада уддалаган ҳужумчилар етарлича топилади. Бахтиёр Ҳамидуллаев, Шуҳрат Мирҳолдиршоев, Анвар Солиев. Биз бугун 1992 йил мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор ўтказилган Олий лигада тўпурарлик мақомини қўлга киритган Валерий Кечинов ҳақида гаплашамиз ва унинг фаолиятига нигоҳ ташлаймиз.

Ҳамма қатори кўча футболидан чиққан Кечинов Тошкентнинг “Трактор” жамоасида футбол сир-асрорларини ўргана бошлади. Унинг биринчи мураббийи отаси, “Пахтакор” жамоасида фаолият олиб борган, республика тоифасидаги ҳакам – Виктор Кечиновдир.

Айнан ушбу мутахассис мураббийлигида у тўп билан муомала қилишни ўрганди, илк қадамларини ташлади. “Трактор”даги ўйинларини кузатган “Пахтакор” мураббийлари уни клубнинг маҳсус гуруҳига олишади. У ўша пайтларда Тошкент чемпионатида кўплаб голлар уриб тўпурарга бериладиган совринни қўлга киритганди. Айнан шунинг ҳисобига у СССР ўсмирлар терма жамоасининг мураббийларини назарига тушади ва термага чақирилади. Билсангиз, аввалари собиқ иттифоқ даврида “Валентин Гранаткин” хотира турнири ўтказиларди. Ушбу мусобақада олдин Миржалол Қосимов ҳам ўсмирлар терма жамоаси билан бош совринни боши узра баланд кўтарганди. Кечинов ҳам терма жамоа билан мазкур мусобақада зафар қучади.


1991 йилга келиб махсус гуруҳдан “Пахтакор” ўринбосарлари жамоасига қабул қилинади ва тўлиқ бир мавсум ўйнайди. Асосий таркибда фақат битта учрашувда қатнашди. У ҳам бўлса СССР кубоги доирасидан ўрин олган Липецкийнинг “Металлург” жамоасига қарши учрашувда беш дақиқагина ҳаракат қилди.

Юртимиз 1991 йил 31 авсутс куни истиқлолга юз тутди. Кейинги йилдан эътиборан эса Ўзбекистон чемпионати, Олий лига баҳслари ўтказила бошланди. Бу пайтга келиб у “Пахтакор”нинг асосий ўйинчисига айланиб бўлганди. Эндигина 18 ёшга қадам қўйган Валерий жамоадошларининг кўмаги ва ўзининг меҳнати билан чемпионат тўпурарлари орасида 24та гол билан биринчи ўринни эгаллади ва мамлакат чемпиони, йил якунида мавсумнинг “энг яхши футболчиси” эътирофига сазовор бўлди.

Буни қаранг ҳали 20га ҳам кирмаган футболчи қанчадан, қанча тажрибали футболчиларни ортди қолдиришни уддасидан чиқа олди. Бўлмаса, ўша йиллари жамоада кучли футболчилар кўп эди. Нўъмон Ҳасанов, Шуҳрат Мақсудов, Олег Синелобов, Рифат Галиев каби етакчилардан ўзиб кетди. Тўпурарлар рўйхатида ундан кейинги ўринни қўқонлик футболчи Рустам Абдуллаев банд қилди. Ўша пайтларда жамоада молиявий муаммолар юзага келганига қарамасдан охиригача кураш олиб боришди. Жамоадан Шквирин, Қосимов, Абдураимов, Оганесьян, Пятницкийлар бошқа клубларга кетиб бўлганди. Уларнинг ўрнини эса ёш футболчилар тўлдиришди.


1993 йилнинг иккинчи даврасида Кечинов Москванинг “Спартак” жамоасига трансфер қилинди. Тўғри, у дарҳол жамоага қўшилиб кета олмади. Бошида бир қатор қийинчиликларга дуч келди. Айниқса, Киевнинг “Динамо”сига қарши ўйинда оғир жароҳат олди ва кўпгина учрашувларни майдондан ташқарида кузатишга мажбур бўлди. Аслида соф ҳужумчи бўлган Кечиновни Олег Романцев келгач ўнг қанот ярим ҳимоясига қўйишни бошлади.

Билсангиз, Романцев ўзининг ғалати қарорлари билан доим ҳайрон қолдириб келган, ўз принципларидан ҳеч қачон четга чиқмасди. Кечиновдан ҳимоячиларга ҳам ёрдамга келиши талаб қилинарди. Албатта, ўзи учун ноқулай позицияда ҳаракат қилиш айрим ноқулайликларни келтириб чиқариши табиий. “Спартак”даги етти йиллик фаолиятидан сўнг “Сатурн”, “Шинник” клубларида тўп тепди ва футбол билан хайрлашди.

Ҳужумчи 1992 йилда Ўзбекистон терма жамоасида ҳам ўйнашга улгурганди. Рустам Акрамов футболчига учта учрашувда ўйнаш имкониятини беради. Ҳаётини кейинги йилларини Россияда ўтказган футболчи шу юрт фуқаролигини қабул қилади. Дастлаб Россия ёшлар терма жамоаси, сўнг миллий терма жамоада 10дан ошиқ ўйинларда майдонга тушди. Гарчи, футболимизга кўп ҳам фойда бермаган бўлсада, Олий лигада биринчи тўпурар сифатида тарих зарварақларига кирди. Бугунги кунда Суперлигада 18 ёшли футболчининг барчадан устун келиб тўпурарга айланиши эса амримаҳол.


Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика