16 ёшли Заир-Эмери — ПСЖнинг Франция чемпионатидаги энг ёш гол муаллифи
02 фев 2023 15:40
Янгиликлар
16 ёшли Заир-Эмери — ПСЖнинг Франция чемпионатидаги энг ёш гол муаллифи
ПСЖ Франция чемпионатининг 21-тури доирасидаги ўйинда сафарда "Монпелье"ни мағлуб этди.
Парижликларнинг учинчи голига ярим ҳимоячи Уоррен Заир-Эмери муаллифлик қилди. Хавбек 16 ёш-у 330 кунлигида ПСЖнинг Лига 1'даги энг ёш гол муаллифига айланди.
Заир-Эмери жорий мавсум асосий жамоа сафида барча мусобақаларда 11 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришди.
Фикрлар