UZ

Сўнгги янгиликлар

13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  2 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  8 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  7 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  16 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  4 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  13 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  5 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9

“Насаф” Туркияда Кипр клубини мағлуб этди Янгиликлар

“Насаф” Туркияда Кипр клубини мағлуб этди

Теглар :  ЛимассолНасф
Анталияда қишки ўқув йиғин машғулотларини ўтказаётган”Насаф” жамоаси бугун илк назорат учрашувида майдонга тушди.

Аслида кеча бўлиб ўтиши режалаштирилган ушбу назорат учрашуви, об-ҳаво ноқулайлиги туфайли бугунга қолдирилган эди.
 
"Насаф"нинг рақиби Кипр мамлакатининг  “АЕЛ Лимассол” жамоаси бўлди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда жамоанинг тажрибали ҳужумчиси Шахбоз Эркинов рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ушбу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармасдан қолди.
 
Шундай қилиб, Анталиядаги биринчи назорат учрашувида "Насаф" ғалаба қозонди.
 
Қуйида бугунги биринчи назорат учрашувида майдонга тушган "ажадарлар" таркиби билан танишинг.
 
Назорат учрашуви. 11.01.2017.
“Насаф” (Ўзбекистон) – “АЕЛ Лимассол” (Кипр) 1:0
Гол
: Шаҳбоз Эркинов, 55’-1:0
 
“Насаф”: Санжар Қувватов, Ғолиб Ғайбуллаев, Игорь Голбан, Мақсуд Каримов, Фарруҳ Сайфиев, Дилшод Хушбаков, Сирожиддин Қўзиев, Дилшод Раҳматуллаев, Ислом Рашидхонов, Ислом Кенжабоев, Шахбоз Эркинов
 
Захирадан майдонга тушганлар: Дониёр Нарзуллаев, Нажмиддин Нормуродов.
 
"Насаф" шунингдек бугун яна бир назорат учрашуви ўтказади. Жамоанинг иккинчи назорат учрашувидаги рақиби Озарбайжоннинг таниқли “Нефтчи” жамоаси бўлади.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика