UZ

Сўнгги янгиликлар

19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  20 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  1 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  7

Чемиртан гол урди, "Бунёдкор" "Ал Шааб"ни мағлуб этди Янгиликлар

Чемиртан гол урди, "Бунёдкор" "Ал Шааб"ни мағлуб этди

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси БАА йиғини доирасидаги илк назорат учрашувини ўтказди.
Спарринг рақиб сифатида жамоамизга маҳаллий “Ал-Шааб” клуби қаршилик кўрсатди. Учрашувнинг 22-дақиқасида амирлик футболчилар ҳисобни очишга эришишди. Биринчи бўлим охирларида Отабек Шукуровнинг бурчакдан оширган тўпини Вадим Чемиртан боши билан “Ал-Шааб” дарвозасига йўллаб, танаффусга жамоаларни 1:1 ҳисобида чиқиб кетишини таъминлади.

Иккинчи бўлим бошларида Нурилло Тўхтасиновга ҳакам қизил карточка кўрсатиб, уни майдондан четлатди. Сергей Лушчан шогирдлари майдонда 10 киши бўлиб қолишларига қарамасдан, ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлишди. Миржамол Қосимов узатмасини Шаҳзодбек Нурматов боши билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди.
Шу тариқа, “Бунёдкор” БАА йиғини доирасидаги илк назорат учрашувини ғалаба билан якунлади.

Ўртоқлик учрашуви
“АЛ-ШААБ” (БАА) – “БУНЁДКОР” (Ўзбекистон) 1:2 (1:1)
Голлар:
Диалло 22 - Вадим Чемиртан 44, Шаҳзодбек Нурматов 76
“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Александар Игнатович, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Душан Мичич, Жавоҳир Эсонқулов, Достонбек Ҳамдамов, Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов, Вадим Чемиртан
Захирадан майдонга тушганлар: Павел Бугало, Хуршид Ғиёсов, Исломжон Қобилов, Шаҳзодбек Нурматов, Нурилло Тўхтасинов, Миржамол Қосимов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Миржаҳон Мираҳмадов, Жавлон Иброҳимов
Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика