UZ

Сўнгги янгиликлар

11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  0 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  22 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  4 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  3 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  143 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4

Интервью. "Насаф"нинг янги мавсумдаги тақдири бугун йиғилишда ҳал бўлади Янгиликлар

Интервью. "Насаф"нинг янги мавсумдаги тақдири бугун йиғилишда ҳал бўлади

Бугун Ўзбекистон чемпионатининг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтганидан хабарингиз бор.


Ушбу қуръа ташлаш маросимида Олий лиганинг барча 16 жамоаси вакиллари иштирок этишди. Қаршининг "Насаф" клубидан эса спорт директори Виталий Ни маросимда қатнашди.

Биз эса Виталий Нидан қуръадан кейинги фикрлари ва бошқа мавзуларда баъзи саволларни бердик.


- Қуръа жуда яхши ва ҳаққоний ўтди. "Насаф" дастлабки турда "Қўқон"га сафар қилади, кейин ўзимизда "Бухоро"ни қабул қиламиз ва учинчи турда "Бунёдкор" билан Тошкентда учрашамиза. Албатта мавсумни ўз уйингда нисбатан кучсизроқ жамоа билан бошлаб, кейинчалик меҳмонда ўртамиёна рақиб билан ўйнашни истайди кўпчилик мутахассислар. Афсуски биз учун айнан шундай сценарий остида ўтмади қуръа. Ҳар қандай ҳолатда ҳам барча рақиблар билан ўйнаш керак бўлади. Футболда барча ўйинга керакли тайёргарлик билан чиқиш керак. Қуръани "Насаф" учун қийин бўлди, демаган бўлардим.

- Жамоа барчадан илгари янги мавсумга киришади. "Насаф"да селекция ишлари билан сиз шуғулланасиз. Янги мавсумда жамоага кучли футболчилар таклиф этиладими?
- Тўғри айтиб ўтдингиз, мавсум биз учун анча эрта бошланади. "Насаф" ҳаммадан кейин ўтган мавсумни якунлаганди ва энди биринчилардан бўлиб ишга кириши керак. Футболчилар ҳордиқ чиқаришлари учун жуда кам вақт бўлди. Биз январь ойидаёқ ОЧЛдаги юришимизни бошлашимиз лозим. Бугун жамоамиз Қарши шаҳридаги қароргоҳимизда йиғилган. Жамоани янада кучайтириш борасидаги саволлар жуда кўп. Кейинги мавсумда янада кучлироқ, рақобатбардош жамоа яратиш керак. Чунки жамоамиз халқаро мусобақада ҳам, ички чемпионатда ҳам муваффақиятли қатнашиши керак.
Шунингдек бугун клуб раҳбарияти билан йиғилиш бўлиб ўтади. Жуда кўп саволларга ушбу йиғилишдан сўнг жавоб оламиз. Жамоа олдига қандай вазифа қўйилиши ва кейинги йили қандай ишланишига бугунги йиғилишда ойдинлик киритилади. Ҳозирча аниқ бир нарса дейиш қийин. Йиғилишдан сўнг аниқ тўхтамга келинади.

- Легионерлар, хусусан Драган Черан, Голбан ва Красични жамоада қолиши ҳал этилдими?
- Футболчиларнинг агентлари билан гаплашдик. Драган Черан ва Голбан билан ўртадаги келишув ҳар иккала томонни ҳам қониқтирмоқда. Красич борасида эса ҳозирча аниқ бир нарса дейиш қийин. Бу савол ҳозирча биз учун ҳам очиқ қолмоқда.

- Демак Огнен Красич жамоани тарк этиш эҳтимоли юқори...?
- Бўлиши мумкин. Агарда ҳар иккала томон бир қарорга кела олмаса, унда Красич жамоадан кетиши мумкин.

- Шуҳрат Муҳаммадиевнинг кейинги тақдири "Локомотив" билан боғланиши ҳақида гап-сўзлар юрибди. Ўтган йили ҳам "Локомотив" ҳимоячини ўз сафига қўришни истаганди. Шуҳрат Муҳаммадиевнинг жамоада қолиш эҳтимоли қанчалик юқори?
- "Локомотив" клубидан ҳеч ким биз билан Муҳаммадиев борасида расман таклиф билан чиққани йўқ. Балки гап-сўзлар бўлса бордир. Аммо бундан бизнинг хабаримиз йўқ. Биз имкон қадар ўзимизнинг маҳаллий футболчиларни жамоада сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. Кўп нарса бугунги йиғилишдан сўнг аниқ бўлади.

- Жамоа йиғинига янги қўшилган футболчилар борми?
- Ҳозирча янгилардан ҳеч ким йўқ. Аввало ўзимизнинг футболчиларни жамоада олиб қолишимиз керак. Биринчи вазифа жамоадаги футболчиларни сақлаб қолишдан иборат бўлиб турибди. Баъзи позицияларни эса кучайтириш керак. Аммо ҳозир бу ҳақида аниқ бир гапни айта олмайман. Чунки бу айни пайтда ўзаро муҳокама қилинмоқда.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.


"Насаф" кўплаб етакчи футболчиларини ўз таркибида сақлаб қола оладими? Қизиқ...


Олий лига-2017. Биринчи давра тақвими

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика