Сейду Кейта Сардор Рашидов билан бирга ўйнайди
17 авг 2016 16:34
Янгиликлар
Сейду Кейта Сардор Рашидов билан бирга ўйнайди
Мали терма жамоасида 100дан ортиқ ўйин ўтказган Сейду Кейта Қатарнинг "Ал Жайиш" клуби билан 6 ойлик шартномага имзо чекди.
Бу ҳақда Қатар клуби расмий сайти эълон қилди.
Кейта Европада "Марсель", "Лорьян", "Ланс", "Севилья", Осиёда Хитойнинг "Далиан Аербин" каби клубларда ҳам фаолият олиб борган.
"Ал Жайиш" ёзги трансфер бозори вақтида Сейду Кейтадан ташқари Муҳаммад Абдраб ("Ал Хаиритиат"), Даме Траоре ("Лаҳвия"), Фаҳд Абдулл ("Ал Хор") ва Ҳамза Сенҳажи каби футболчиларни ўз сафига қўшиб олди.
18 август куни Сейду Кейтанинг таништирув маросими бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Кейта ОЧЛ талабномасида "Ал Жайиш"нинг марокашлик легионер ҳужумчиси Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳнинг ўрнини эгаллайди. Ҳамдаллаҳ тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик Сардор Рашидов ўйнаётган "Ал Жайиш" клуби ОЧЛ чорак финалида БААнинг "Ал Наср" клубига қарши ўйнайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Фикрлар