11 клуб "Ювентус", "Милан" ва "Интер"нинг жазоланишини истамоқда
25 апр 2021 11:11
Янгиликлар
11 клуб "Ювентус", "Милан" ва "Интер"нинг жазоланишини истамоқда
А Сериянинг бир неча клуби Суперлигада иштирок этишни истаётган "Ювентус", "Милан" ва "Интер"нинг жазоланишини истамоқда.
"Football Italia" хабарига кўра, А Сериянинг 11 клуби биргаликда лига раҳбариятига ушбу уч клубга қарши чора кўриши борасида хат ёзган: "Рома", "Торино", "Болонья", "Женоа", "Сампдория", "Сассуоло", "Специя", "Беневенто", "Кротоне", "Парма" ва "Кальяри".
"Наполи", "Лацио", "Фиорентина", "Аталанта" ва "Верона" ушбу хатга ўз имзосини қўшмаган.
Фикрлар