UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Норчаев дубль қайд этган баҳсда Ўзбекистон ОТЖ Янги Зеландияни мағлубиятга учратди  1 22:51"Реал Мадрид" "Ал Насср" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  4 22:38"Манчестер Сити" "Жирона" футболчисини таркибга қўшиб олди  3 22:14Расман: Микаутадзе — "Лион" футболчиси!  1 21:57Мбаппе "Реал"даги рақамини ўзгартирмоқчи  5 21:30Эшитдик-да! "Бунёдкор" хорватиялик футболчини ўз сафига қўшиб олди  3 21:03"Барселона"нинг 20 ёшли дарвозабони ҳаммомда вафот этди  7 20:46ОКМК Беларусь клуби билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  5 20:29Ҳамдаллаҳ Саудиянинг бошқа клубига ўтиш арафасида турибди  3 20:12Назорат учрашуви. "Олимпик" "Металлург"ни мағлубиятга учратди  4 19:26"Бавария" ПСЖ футболчисини 90 млн. еврога сотиб олмоқчи, аммо бир йилдан сўнг  5 19:15"Локомотив" "Навбаҳор" футболчилари билан шартнома имзолади  3 19:08Кроос Кукурельянинг қўли ҳақида: "Ҳакам пенальти қўйишни хоҳламади"  17 18:45⚡️Шерзод Эсанов тез орада Россия клубига трансфер қилинади  18 18:23Эшитдик-да! Асадбек Собиржонов "Металлург" билан шартнома тузди. Бугун футболчи Бекобод клуби сафида майдонга тушди  1

"НАСАФ" - ЎЗБЕКИСТОН СУПЕРКУБОГИ-2016 СОҲИБИ! Янгиликлар

"НАСАФ" - ЎЗБЕКИСТОН СУПЕРКУБОГИ-2016 СОҲИБИ!

Ўзбекистон Суперкубоги ўйинида Қаршининг "Насаф" жамоаси "Пахтакор" клуби билан беллашади.


                                           ЯНГИЛАШ



- Биз эса шу жойда учрашувдан олиб борган репортажимизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча. Хизматингизда камина Шаҳбоз Беғамов бўлди. Эътиборингиз учун ташаккур!


- Энди "Насаф" жамоасини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Бугун подиум бор!)


- Бутун стадион, ҳа-ҳа бутун стадион "Насаф" дея олқишламоқда!


- УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Насаф" - Ўзбекистон Суперкубоги-2016 соҳиби! "Насаф" мухлисларини табриклаймиз!

 

90+3` ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!! Жамшид Болтабоевнинг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини ушлашда Қувватов қўпол хато қилди. Лекин "Пахтакор" футболчиси Шерзод Каримов бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади...


90+1` "Пахтакор" катта куч билан олдинга бормоқда...


90` Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.


89` Стадион суҳандони Ўзбекистон - Ироқ ўйинида гол урилганини маълум қилингани биланоқ стадион "портлади"!! ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН! ОЛҒА ФУТЗАЛЧИЛАРИМИЗ! Раҳматов гол муаллифи бўлган экан.


88` Раҳматуллаев-Геворкян-Алланиёзов ташкил этган ҳужумни ҳозиргина майдонга тушган футболчи самарали якунлай олмади. Азамат Алланиёзов тепган тўп дарвоза тўсини олдигинасидан ўтиб кетди...


85` "Насаф" ўйинни ўз майдончаси олдидан узоқлаштирмоқда.


83` "Насаф"да ўзгариш: Бобир Абдухолиқов ўрнига Азамат Алланиёзов майдонга тушди.


82` "Пахтакор" ҳужумларини кескинлаштирмоқда.


82` Бурчак зарбасидан сўнг Бердиев боши билан дарвозани нишонга олмоқчи бўлди. Аммо Қувватов осонлик билан тўпга эгалик қилди.


81` Хавфли вазият!!!! Суҳроб Бердиевнинг кучли зарбасини Қувватов ушлаб олишга ҳаракат қилди, аммо дарвозабон тўпни қўлидан чиқариб юборди. Сўнгги паллада ҳимоячи яхши ўйнади ва тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди.


80` "Пахтакор"да ўзгариш: Жамшид Искандеров ўрнига Владимир Козак майдонга тушди.


79` Эрикн Бойдуллаев рақибига нисбатан майдон марказида қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди. Ўзи ҳам бу вазият бироз шикастланган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди.


77` "Насаф" таркибида ўзгариш. Жароҳати боис ўйинни давом эттиролмаган Аъзамов ўрнини Азиз Ғаниевга бўшатиб берди.


76` Бугунги учрашувга 4748 нафар томошабин келгани расман маълум бўлди. Стадион суҳандони ҳозир шу ҳақда маълумот берди.


75` Артур Геворкян тепган тўп жонли-деворга тегиб қайтди, қайтган тўпга эса Раҳматуллаев зарба йўллади. Унинг зарбаси ҳам ҳимоячига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди.


74` Жавоҳир Соҳибов тўпни қўли билан ўйнагани учун огоҳлантирилди. Жарима зарбаси. Тўп олдида Геворкян.


73` Сайдулло Раҳматовнинг техникаси анча юқори эканлигини кўриниб турибди. Чап қанотдан рақиб томон уюштираётган рейдлари орқали Даврон Ҳошимовни анча тер тўктирмоқда. Биринчи бўлимда ҳам Геворкянга айнан шу футболчи ассистентлик қилганди.


72` Шерзод Аъзамов майдонга қайтди.


69` Шерзод Аъзамов жароҳат олган кўринади. Аъзамовга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.


67` Игорь Сергеев узоқдан дарвозани нишонга олишни ўйлади ва зарба йўллади. Санжар Қувватов тўпни қайтариб юборди. Кейинчалик эса Аъзамов вазиятни юмшатди.


65` "Насаф" яна ташаббусни ўз томонига оғдириб олди. Кетма-кет ҳужумлар. Бурчак зарбасини амалга оширган "аждарлар" стандарт вазиятидан унумли фойдалана олишмади. Биринчи сафаргисида Бобир Абдухолиқов оффсайдда қолиб кетганди.


63` "Насаф"нинг ўнг қаноти бугун "Пахтакор"ни қийнаб қўймоқда. Артур Геворкян ва Шуҳрат Муҳаммадиев Андреевга етарлича бош оғриқ бўлмоқда.


61` "Пахтакор" вазиятни ўнглаш мақсадида олдинга интилмоқда. Лекин ҳужумлари кескин тус олмаяпти. "Насаф" ҳимоячилари ҳам анча тартибли ва ишончли ўйнашмоқда.


60` Рибкин ҳозир тўп билан ҳаракат қилди ва ўз жамоаси мухлисларини бироз қўрқитди. Сал қолса Артур Геворкян тўпни ундан олиб қўйган бўларди...


58` "Насаф" жарима зарбасини амалга оширди. Геворкяннинг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини рақиб ҳимоячилари қайтариб юборишди.


57` "Пахтакор" сафида ўзгариш: Жалолиддин Машарипов ўрнига Суҳроб  Бердиев майдонга чиқарилди.


55` Сайдулло Раҳматов рақибига нисбатан қоидани бузгани учун огоҳлантирилди.


54` Шерзод Аъзамов ҳимояда жонбозлик кўрсатмоқда ва рақиб ҳужумларини қайтариб юбормоқда. "Пахтакор"да сўнгги зарбани йўллайдиган футболчи топилмаяпти...


52` Жамшид Болтабоев рақиб ҳимоячиларини алдаб жарима майдончаси ичига кириб бормоқчи бўлди. Лекин ўзидан тўпни узоқлаштириб юборгани боис Қувватов хавфни бартараф этди.


50` "Насаф" дарвозабони Қувватов бурчак зарбадан сўнг тўпни эгаллаб олди. "Пахтакор" бугун стандарт вазиятларидан унумли фойдалана олмаяпти.


48` "Пахтакор" ҳужумга ўтаётган бир паллада Игорь Сергеев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.


46` "Пахтакор"да ўзгариш руй берди: Акбар Исматуллаев ўрнига Жавоҳир Соҳибов майдонга тушди.


- Иккинчи бўлим бошланди!



Биринчи тайм қаҳрамони - Артур Голураркян!


- Биринчи бўлим якунланди. Танаффус! Ҳозирча "Насаф" кичик ҳисобда олдинда бормоқда.


45` Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.


44` "Насаф" ҳимояланмоқда. "Пахтакор"нинг ҳужумни кучартирмоқда. Шерзод Каримовнинг зарбасини Қувватов қайтариб юборди.


43` "Насаф"га келган икки нафар янги футболчи Дилшод Раҳматуллаев ва Сайдулло Раҳматов ҳозирча ўзларини яхши тарафлама кўрсатишмоқда.


42` "Пахтакор" ҳужум қилишга ҳаракат қилмоқда. Аммо "Насаф" футболчилари уларга бу борада имконият беришмаяпти.


40` "Насаф" бу голга лойиқ эди. Сўнгги 15 дақиқада "Пахтакор"ни ўз майдончаси атрофига "қамаб" қўйган "аждарлар" ниҳоят ўз мақсадларига эришишди.


39` ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! АРТУР!!!!!!!! ГОЛУРАРКЯНННННН!!!!!!!!!!!!!!!!! "Насаф"нинг ҳужумини чап қанотдан Сайдулло Раҳматов ривожлантирди ва тўпни жарима майдончаси томон оширди. Ўнг қанотдан ёриб кирган Артур Геворкян тўпни дарвозанинг нариги бурчагига жойлаб қўйди - 1:0.


37` Ўтаётган дақиқаларда "Насаф" "Пахтакор"ни тўпсиз югуртирмоқда...


35` "Насаф" босимни оширмоқда. "Пахтакор" эса ҳимояда ўйнамоқда. "Шерлар" мухлислари ўз жамоаларини жонланишини сўраб олқишлашмоқда.


33` Хавфли вазият!!!! Артур Геворкяннинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди. Қайтган тўпни Шуҳрат Муҳаммадиев жарима майдончаси олдидан кучли зарбаси билан дарвозага йўналтирди. НИКИТА РИБКИН вазият қаҳрамони!


32` Артур Геворкян Шомуродовни қанотдан ҳужумга чорлади. Шомуродовдан тўпни олиб қўйган Тожиев хато ўйнади ва тўпни тезда олдириб қўйди. Аммо кейинги ҳаракатда Илҳом Шомуродовни тўпни ўзига бўйсиндира олмади.



Медиа-трибунадан олинган сурат. "Насаф" ишқибозлари жуда фаол тарзда жамоаларини қўллаб-қувватлашмоқда


29` Шерзод Каримов оддий вазиятда Ҳошимовга тўп оширишда хатога йўл қўйди.


28` Узоқ давом этган ҳужумни Баҳром Абдурахимов самарали якунлай олмади. Абдурахимовнинг йўллаган зарбаси Рибкин учун муаммо туғдирмади.


27` Тўп назорати тўлиқ "Насаф" жамоаси қўлига ўтди.


24` Дилшод Раҳматуллаев!!!! Бу футболчи бугун фаол. Майдон марказида Акбар Исматуллаевдан тўпни олиб қўйди узоқдан дарвозани кўзлади. Рибкин муштлари билан тўпни қайтариб юборди.


23` Артур Геворкян қанотда Андреевдан тўпни олиб қўйди ва Абдухолиқовни пас билан таъминлади. Бобирнинг жарима майдончаси ичига ерлатиб узатиб берган тўпига шерига етиб кела олмади. Бобир Абдухолиқов барчасини яхши ўйлаганди.


21` Жалолиддин Машарипов Аъзамовга нисбатан ҳужумда қоидани бузди.


20` Ушбу ўйин жамоаларнинг дастлабки учрашуви бўлгани боис уларнинг кўплаб ўйлаган режалари иш бермаяпти. Ўйин ритмига тушиб олишда ҳар иккала жамоа қийналмоқда.


19` "Насаф" сўнгги дақиқаларда учрашувдаги ташаббусни ўз томонига оғдириб олгандек. Тўп билан асосан "аждарлар" муомулада бўлишмоқда.


17` Шуҳрат Муҳаммадиев тўп учун курашда Игорь Сергеевга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Сергеевга Эрматовга қарамоқда. Игорь, ҳеч нарса бўлгани йўқку. Эрматов унинг фикрига эътибор ҳам қаратмади.


15` Стадионга тахминан 5 мингга яқин томошабин ташриф буюрган.


14` Азим Аҳмедов марказий ҳимоячи ролида ўйнамоқда. Жамшид Болтабоев ва Исматуллаев таянч зонасида ҳаракат қилишмоқда.


13` Яна Дилшод Раҳматуллаев ва на узоқдан зарба. Яна ноаниқ. Кейинги вазиятда Бобир Абдухолиқов узоқдан ўз зарбасини синаб кўрди. Бу футболчи ҳам мўлжалда адашди.


12` Азим Аҳмедовни тўпни майдонда сақлаб қола билмади. "Насаф" бурчак зарбасини амалга оширади.


11` Никита Рибкин қўриқлаётган дарвоза томон иккинчи зарбани ҳам Дилшод Раҳматуллаев йўллади. Бурчак тўпидан сўнг Раҳматуллаев боши билан дарвозани ишғол этмоқчи бўлди. Аммо ноаниқ.


10` "Насаф" бурчак зарбаси ишлаби олди.


8` Ўйин тизгини "Пахтакор" қўлида. Улар ҳозирча бор эътиборларини ҳужум қилишга қаратишмоқда.


7` Илҳом Шомуродов "Насаф"нинг илк ҳужумини ташкил этишда иштирок этди. Дилшод Раҳматуллаевнинг узоқдан йўллаган зарбаси кучли чиқмади.


6` Хавфли вазият!!! "Насаф" ҳимоядан чиқиб кета олмаяпти. Азим Аҳмедовга яхши вазият бўлганди. Бироқ Аҳмедов тўпни қабул қилиб олишда вақтни ўтказиб юборди ва зарбаси ноаниқ кетди.


4` Хавфли вазият! Игорь Сергеев боши билан дарвозани нишонга олмоқчи бўлди. Аммо унинг зарбаси аниқ чиқмади.


3` Станислав Андреев жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпни "Насаф" ҳимоячилари бартараф
этишди. "Пахтакор" ҳужумни давом эттирмоқда.


2` Баҳром Абдурахимов Даврон Ҳошимовни майдон маркази олдида йиқитди. Абдурахимовга Равшан Эрматов сариқ карточка кўрсатди.


- Учрашув бошланди! Ҳар иккала жамоага омад тилаймиз!


- "Насаф" оқ либосда, "Пахтакор" сариқ рангли формада бугунги ўйинда иштирок этишади.


- Диққат қиламиз! Жамоалар ПФЛ мадҳиялари садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда...


- Стадионда "Насаф" мухлислари кўпчиликни ташкил этмоқда. "Пахтакор"дан ҳам ишқибозлар йўқ эмас. "Шерлар"нинг саноқли ишқибозлари ҳам стадион трибналаридан жой олишган. Стадион эса "Насаф", "Насаф", - дея қичқирмоқда.


- Бугун ўзбек футбол мухлислари иккига бўлинишади. Кимдир Ўзбекистон суперкубогини танласа, яна кимдир Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг мундиал чиптаси йўлидаги Ироққа қарши учрашувини томоша қилишни афзал кўришади. Медиа-трибунада ҳам журналистлар жуда кам. Кўпчилик Футзалга кетган шекилли. Биз Ўзбекистон терма жамоасига омад тилаган ҳолда Ўзбекистон Суперкубогини томоша қиламиз. Учрашувни якунлагач Худо хоҳласа Ўзбекистон спорт мажмуасига мундиал "чиптаси"ни кўргани кетамиз...


- Жамоалар ўйин олди чигалёзди машғулотларини ўтказишмоқда.

- Рўзиқул Бердиев бугунги ўйинда Санжар Қувватовга ишонч билдирди. Шунингдек, бугун Дилшод Раҳматуллаев, Сайдлулло Раҳматов ҳам "аждарлар" сафида дебют ўтказишади. "Пахтакор"дан эса Азим Аҳмедов бугун асосий таркибда ўз дебютини нишонлайди.


- Демак стадиондан гапирамиз! Ҳозиргина учрашувни асосий таркибда бошлайдиган футболчилар номи маълум бўлди.


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун "Бунёдкор" стадионида Ўзбекистон Суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтади. Унда ўтган мавсумда мамлакат чемпионлигини қўлга киритган "Пахтакор" жамоаси Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби "Насаф"га қарши саф тортади. Биз ушбу ўйиндан матнли онлайн трансляция уюштирамиз. Учрашувни Сиз азиз мухлислар учун камина Шаҳбоз Беғамов шарҳлаб боради.


Ўзбекистон Суперкубоги-2016.

"Насаф" - "Пахтакор" 1:0
17 февраль 2016. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 15:00.
Бош ҳакам
: Равшан Эрматов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Абдулҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов (иккиси Тошкент)
Тўртинчи ҳакам: Шерзод Қосимов (Тошкент)
Назоратчи: Булат Галеев (Урганч)

Гол: Артур Геворкян (39)

"Насаф": Санжар Қувватов,  Мақсуд Каримов, Шерзод Аъзамов (Азиз Ғаниев, 77), Шуҳрат Муҳаммадиев, Сайдулло Раҳматов, Эркин Бойдуллаев, Дилшод Раҳматуллаев, Артур Геворкян, Баҳром Абрахимов, Бобир Абдухолиқов (Азамат Алланиёзов, 83), Илҳом Шомуродов.

"Пахтакор":  Никита Рибкин, Даврон Ҳошимов, Жамшид Болтабоев, Камолиддин Тожиев, Акбар Исматуллаев (Жавоҳир Соҳибов, 46), Азим Аҳмедов, Жамшид Искандеров, Жалолиддин Машарипов (Суҳроб Бердиев, 57), Станислав Андреев, Игорь Сергеев, Шерзод Каримов.

Огоҳлантиришлар: Баҳром Абдурахимов (2), Сайдулло Раҳматов (55), Бойдуллаев (79)

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика