UZ

Сўнгги янгиликлар

09:06"Навбаҳор" яна икки нафар футболчи билан хайрлашди  0 08:41Аморим сабабли МЮ 200 миллион евро ишлатишни истамаган  0 08:14"Реал Мадрид"нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  1 07:52Ҳусанов рамзий терма жамоадан жой олди  3 07:25Мартин Боакенинг "Андижон"даги маоши маълум  6 04:00Баскетбол терма жамоасига чақирилган, балиқли майдонда тўп тепган ҳамда Жек Читтак мухлиси бўлган "Бухоро"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  1 03:07Испания Кубоги. "Барселона" "Расинг" тўсиғидан қийналиб ўтди, мезбонларнинг икки голи инобатга олинмади  42 02:42А Серия. "Милан" "Комо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  4 01:50Ришарлисон узоқ муддатга сафдан чиқди  0 01:22"Атлетико" Симеоне билан 4 йиллик шартнома имзолади  2 00:55Сульшер нима сабабдан МЮга бош мураббий бўлмади?  5 00:29"Челси" асосий футболчиси ПСЖга ўтиши мумкин  2 23:33"Вулверхэмптон" футболчиси учун МЮ билан бирга "Атлетико" ҳам курашади  0 23:15Эрик тен Хаг: "Клублар эгалари футболни тушунмайди"  6 22:46Кэррик собиқ шогирдини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  0

Испания ва "Реал Мадрид" сардори Серхио Рамос 34 ёшда! Янгиликлар

Испания ва "Реал Мадрид" сардори Серхио Рамос 34 ёшда!

"Қироллик клуби" сардори бугун 34 ёшни қарши олди.

1986 йилнинг 30 март куни Севилья провинциясининг Камас шаҳрида бўлажак футбол юлдузи Серхио Рамос дунёга келади.

Испания терма жамоаси сардори фаолияти давомида фақатгина иккита жамоа "Севиль" ва "Реал Мадрид" шарафини ҳимоя қилган.

Фаолияти давомида у 714 та учрашувда майдонга тушган ва 115 та (!) гол урган. Ҳақиқий жангчи бўлиб етишган марказий ҳимоячи 243 бор сариқ, 26 марта қизил карточкага "лойиқ кўрилган".

Марказий ҳимоячи "Мадрид"да 4-рақам остида тўп тепиши ҳеч кимга сир эмас. Бироқ бу рақам нафақат унинг футболкасида, балки совринлари статистикасида ҳам кўп учрайди.   

Рамос 4 мартадан Ла Лига ғолиби ва Испания Суперкубоги соҳиби, 2 марта Испания Кубоги эгаси ҳисобланади. 

4 марта ЕЧЛда ғолиб бўлган Серхио 3 марта УЕФА Суперкубогини боши узра баланд кўтарган. 

Яна ўша 4 рақами футболчи неччи бор Клублар ўртасида Жаҳон чемпионати ғолиби эканлигини кўрсатиб турибди. 

Шунингдек, ҳар бир футболчининг энг олий орзуси мамлакат миллий терма жамоаси сафида Жаҳон Чемпионатида иштирок этиб, унда зафар қучиш. Бундай натижага Рамос ҳозирча 1 бор эришган. Унинг ўзи Қатардаги мундиалда ҳам Испания шарафини ҳимоя қилиш ниятида, лекин қолганини вақт кўрсатади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика