Ўзбекистон
Пахтакор Игорь Сергеев - 9', Жалолиддин Машарипов - 53' |
Олий лига. 1-тур 07/03/2016, 17:30 1
:
2
Тугади
|
Андижон Неманья Йованович - 66' |
Бош ҳакам: Мурод Муҳаммедов
45'
90'
-
Ўйин якунланди. "Шерлар" чемпионатни 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан бошладилар
-
90+2'Игорь Сергеев ўрнига Суҳроб Бердиев майдонга туширилди
-
90'Неманья Йованович огоҳлантирилди. Ҳакам эса иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди
-
90'Ойбек Қиличевда ажойиб имконият юзага келганди. Лекин, ҳисоб ўзгармай қолди
-
86'Жамшид Искандеров ўрнига Аднан Ораховац ўйинни давом эттирадиган бўлди
-
82'Иқбол Бобохоновга сариқ карточка
-
81'Игорь Сергеевнинг яна бир ноаниқ зарбасиии....
-
80'"Шерлар" сафида Ойбек Қиличев майдонга тушди. Машарипов ўрнига.
-
79'Меҳмонлар олдинга ўтишди. Бироқ, бу сафарги ҳужум самарасиз якунланди
-
77'Ўйинни стадиондан 1028 нафар томошабин кузатиб бормоқда. Бу биринчи турда томошабинлар тўплаш борасидаги антирекорд...
-
75'Бу орада Владимир Козакка тиббий ёрдам кўрсатилди
-
74'"Андижон" футболчилари ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетишди
-
72'Соҳибовдан кучли зарба ва Хуршид Хўжаевнинг сейви!
-
66'ГОООЛЛ!!! Неманья Йованович Роббим Ҳасановнинг пасидан сўнг "Пахтакор" дарвозасини нишонга олмоқда - 2:1!
-
64'Иброҳим Раҳимов ўрнига Ислом Исоқжонов ўйинни давом эттиради
-
63'Машарипов рақиб жарима майдончасида бемалол ҳаракат қилди. Футболчидан навбатдаги "замах".
-
61'Шерзод Каримов тўпга тўхтатмасдан зарба берганди. Жуда жуда ноаниқ...
-
58'Сергееееввв... Яна бир имконият қўлдан бой берилди. Акс ҳолда ҳисоб янада йириклашиши мумкин эди
-
56'"Пахтакор" яна олдинга ўтишга ҳаракат қилмоқда
-
54'Меҳмонларда яна бир ўзгариш. Ғулом Ўрунов Бекмуродов ўрнига майдонга тушди
-
53'ГОООЛ!! Жалолиддин Машарипов! Футболчи Жамшид Искандеровнинг ажойиб пасини ажойиб тарзда голга айлантира олди - 2:0!
-
51'Азим Аҳмедовнинг стандарт вазиятдан берган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди
-
49'Иброҳим Отахонов ўрнига Неманья Йованович майдонга туширилди
-
46'Иккинчи бўлим бошланди!
-
ТАНАФФУС!
-
45+1'Биринчи бўлим якунланди
-
45'Сергеев яна бир бор боши билан зарба бериб гол киритиш учун имкониятга эга бўлганди. Лекин, ҳисоб ўзгармай қолди
-
45'Шоғуломовда яна бир имконият... Аммо, самарасиз.
-
44'Даврон Турсуновнинг боши билан берган зарбасини рақиб посбони эгаллаб олди
-
40'Жамшид Искандеровввв... Сал қолса деярли майдон марказидан рақиб дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди. Дарвозабон ўз вақтида жойига қайта олди
-
39'Игорь Сергев Азамат Исроиловга нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка билан жазоланди
-
38'Зарбаааа.... Машариповввв... Шерзод Каримовнинг пасидан сўнг тўп ҳимоячи ва дарвозабондан ўтиб кетди. Бироқ, Машарипов қулай имкониятдан фойдалана олмади
-
35'"Андижон" мухлисларидан "кричалка": "Войдод боковой" :)))
-
31'Хавфли вазияятттт.... Отабек Валижоновда ҳисобни тенглаштириш учун имконият бўлганди. Рибкин тезкорлик билан югуриб чиқиб, ҳавфни бартараф этди
-
27'Жавлон Гусейнов Искандеровга қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди
-
25'"Андижон"нинг кам сонли ҳужумлари ўнг қанот орқали ташкиллаштирилмоқда
-
23'Жамшид Искандероооов.... Унинг жаримадан берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди
-
19'Зарбааа.... Алишер Шоғуломовда қулай имконият юзага келганди. Бироқ, футболчи Азамат Исроиловнинг ўнг қанотдан берган тўпини голга айлантира олмади. Рибкин тўпни ушлаб олди.
-
14'Меҳмонлар ўнг қанот орқали ҳужум уюштиришга ҳаракат қилгандилар. Аммо, Иброҳим Раҳимов тўпни рақибга олдириб қўйди
-
12'"Андижон" бош мураббийи Баҳтиёр Ашурматов ўрнидан турганича шогирдларига кўрсатма бериб турибди
-
9'ГОООЛ! Жамшид Искандеровнинг ошириб берган тўпидан сўнг Игорь Сергеев боши билан зарба йўллаб ўйиндаги ҳисобни очди!
-
7'Андижонлик мухлислар стадионнинг 22-секторидан жой олишган ва ўз суюклиларини қўллаб-қувватламоқдалар
-
5'Жарима майдончаси ичида Жамшид Искандеров боши билан кучсиз зарба бериб, тўпни рақибларга совға қилди
-
3'"Пахтакор" футболчилари олдинга ўтишга ҳаракат қилмоқдалар
-
1'Ўйин бошланди! Баҳсни меҳмонлар бошлаб беришди.
-
Ўйин олдидан Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янграб ўтди
-
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
-
Захира: Акмал Турсунбоев, Турсунбой Ҳусанов, Анвар Бердиев, Исломбек Исоқжонов, Темур Васильев, Ғулом Ўрунов, Неманья Йованович
-
"Андижон": Хуршид Хўжаев, Даврон Турсунов, Азамат Исроилов, Иқбол Бобохонов, Иқбол Отахонов, Алишер Шоғуломов, Отабек Валижонов, Фарҳод Бекмуродов, Жавлон Гусейнов, Иброҳим Раҳимов, Роббим Ҳасанов
-
Захира: Темур Жўраев, Аднан Ораховац, Аббос Отахонов, Жавоҳир Сидиқов, Суҳроб Бердиев, Анвар Солиев, Ойбек Қиличев
-
"Пахтакор": Никита Рибкин, Владимир Козак, Азимжон Аҳмедов, Камолиддин Тожиев (с), Даврон Ҳошимов, Акбар Исматуллаев, Жавоҳир Соҳибов, Шерзод Каримов, Жалолиддин Машарипов, Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев
-
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. "Пахтакор" ва "Андижон" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг