UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59"Арсенал" Габриэл билан янги шартнома имзолайди  0 18:36Адейеми "Ювентус" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди   1 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Японияга етиб борди  1 17:29Расман: "Севилья" "Интер" ярим ҳимоячиси трансферини эълон қилди  1 17:06"Агар Мудрикни 100 млн еврога сотиб олишган бўлса, Глушенковнинг нархи 200 млн"  0 16:30"Зенит" "Марсель" футболчисига 10 млн евро маош таклиф қилган, лекин...  0 16:07Гюндоган "Барселона"дан кетмайди  4 15:42Киммих бу ёз "Бавария"дан кетмайди  1 15:11"Арсенал" "Евро"да порлаган туркияликни ўз сафида кўрмоқчи  2 14:38"Манчестер Юнайтед" Коул Палмерни сотиб олмоқчи  6 14:12"Челси" "Атлетико"нинг Олимпиададаги ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 13:39"Бавария" 2025 йил ёзида Симонс билан шартнома имзоламоқчи  1 13:14Мбаппе ёки Винисиус — пенальти ва жарима зарбаларини ким тепади?  3 12:48Расман: Ромеу "Жирона"га қайтди  4 12:22Танташев кеча олган жароҳати туфайли Элит ОЧЛ плей-офф учрашувида ишлай олмайди  11

Международный

Терактор Сази

Augusto Cesar - 60', Saeed Aghaei - 82'

AFC. Лига чемпионов Азии. Группа C . 4-тур

06/04/2016, 19:45

0
:
2
Тугади

Пахтакор

45'
90'
46'  Shahin Saghebi (Soroush Rafiei)
60'  Augusto Cesar
82'  Saeed Aghaei
82'  Augusto Cesar (Khaled Shafiei)
88'  Saeed Aghaei (Ayoub Kalantari)
85'  Владимир Казак (Jamshid Boltaboev)
  • 90+4'
    Учрашув якунланди. "Тракторсози" "Пахтакор"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди
  • 90'
    Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди
  • 90'
    ЗАРБААА! Сергеевнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди. Бунга Соҳибов норозилик билдирди
  • 88'
    Саид Агхаеи ўрнига Аюб Калантари тушди
  • 85'
    ЗАРБААА! Бахтиёр Раҳмони учинчи голни уришга яқин келганди
  • 84'
    Владимир Козак ўрнига Жамшид Болтабоев тушди
  • 82'
    ГОЛ! 2:0 Фарзад Хатами томонидан оширилган тўпни Саид Агхаеи дарвозага йўллади
  • 82'
    Ўзгариш. Аугусто Сезар ўрнига Холид Шафеи тушди
  • 81'
    ЗАРБААА! Шерзод Каримовнинг кучли зарбаси ноаниқ чиқди
  • 80'
    ЗАРБААА! Рафеининг зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди
  • 78'
    ЗАРБА! Иранпурианнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Фарзад Хатами дарвозага йўллади, Рибкин яна тўпни қайтарди
  • 75'
    ЗАРБААААА! Суруш Рафеининг кучли зарбасини Рибкин қайтарди!
  • 73'
    Машарипов ҳужумга ўтди, аммо уни рақиблар йиқитди. Ҳакам эса қоида бузилмаган деб ҳисоблади
  • 72'
    Ташаббус "Тракторсози" томонида... "Пахтакор" ҳужумга ўта олмаяпти
  • 67'
    Тўпни дарвозабон қайтариб юборди. Жарима майдони ичида икки жамоа футболчилари тўқнашиб кетишди. Ҳакам барчани тинчлантирди
  • 66'
    Шерзод Каримов жарима тўпини амалга оширади
  • 65'
    ЗАРБАААА! Аугусто ҳозир дублга эришиши мумкин эди, Рибкин тўпни қайтарди
  • 64'
    "Тракторсози" жарима тўпига эга бўлди, Раҳмони томонидан йўлланган зарба жонли деворга тегиб қайтди
  • 62'
    ЗАРБАА! Шерзод Каримовнинг бурчакдан оширган тўпини Аднан Ораховац боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ
  • 60'
    ГОЛ! 1:0. Суруш Рафеи томонидан оширилган тўпни Аугусто Сезар Рибкин билан яккама якка вазиятга чиқиб бориб дарвозага йўллади
  • 58'
    "Пахтакор"да стандарт вазият. Аммо Машарипов зарба беришидан аввал қоида бузилган деб топилди.
  • 55'
    Мезбонлар яна бир жарима тўпини амалга оширишди, Хатамининг зарбаси анча ноаниқ кетди
  • 52'
    Ана бўмаса, "Тракторсози" бош мураббийи Амир Галенои ўйиндан қониқмай ўз шогирдларига очиқчасига танбеҳ берди, Фарзад Хатами эса бунга жавоб берди...
  • 50'
    Ўйин кескин курашларга бой тарзда кечмоқда, қоида бузарликлар анча кўп
  • 48'
    ЗАРБАААААААА! Аугусто Сезар бирга бир вазиятга чиқиб борди ва зарба берди. Ҳайриятки зарба ноаниқ кетди, акс ҳолда...
  • 46'
    Шаҳин Сагхеби ўрнига Суруш Рафеи майдонга тушди
  • 45+1'
    Дастлабки бўлим якунланди. Ҳозирча 0:0
  • 45'
    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
  • 45'
    Фарзад Хатамининг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди!
  • 43'
    Биринчи бўлим якунланиб бормоқда. Ҳозирча ҳисоб очилгани йўқ
  • 40'
    Аугусто Сезар огоҳлантирилди
  • 38'
    ЗАРБА! Бахтиёр Раҳмони тўпни ёнидаги шеригига ошириб юборди, Саид Агхаеининг зарбаси анча ноаниқ чиқди
  • 37'
    Аднан Ораховац рақибни йиқитди. Мезбонлар жарима тўпи тепишади. Дарвозагача чамаси 25 метрлар бор
  • 33'
    Ҳошимов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди. Сергеев тўпга ета олмади
  • 30'
    Акбар Исматуллаев огоҳлантирилди
  • 27'
    Сина Ашури томонидан аутдан ошириб берилаётган тўп худди бурчак тўпидек бўлмоқда, шундай вазиятлардан бирида Киани боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!
  • 25'
    Ҳозирча майдонда тенг кураш. "Пахтакор" сафарда бўлишига қарамай рақибдан ҳайиқмай ўйнамоқда
  • 22'
    "Шерлар" жарима тўпини амалга оширишди, Шерзод Каримовнинг паси тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди
  • 18'
    Шерзод Каримов бурчак тўпини амалга оширди, тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Шерзоднинг такрорий зарбаси дарвозабон учун қийинчилик туғдиргани йўқ
  • 16'
    Иранпуриан томонидан оширилган тўпни Киани дарвозага йўллади, жуда кучли зарба ноаниқ кетди!
  • 14'
    Ҳозирча ўйин темпи анча паст... Жамоалар ҳужум қилишда суст ўйнашмоқда
  • 10'
    ЗАРБА! "Пахтакор"нинг илк ҳужуми. Шерзод Каримовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди
  • 8'
    ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Мезбонларнинг ҳужуми, дарвозага йўлланган зарбани Камолиддин Тожиев қайтарди!
  • 4'
    "Тракторсози" футбочлиси Сина Ашури икки бор аутдан тўп ташлади, ҳужумчининг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!
  • 3'
    Дастлабки дақиқаларда иккала жамоа "разведка" билан шуғулланишмоқда
  • 1'
    ЎЙИН БОШЛАНДИ!
  • Захира: 12.Темур Жўраев, 6.Аббос Отахонов, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Акобир Тўраев, 19.Суҳроб Бердиев, 35.Ойбек Қиличев.
  • "Пахтакор": 1.Никита Рибкин, 4.Аднан Ораховац, 5.Акбар Исматуллаев, 7.Азимжон Аҳмедов, 8.Шерзодбек Каримов 9.Жалолиддин Машарипов 11.Игорь Сергеев, 15.Жавоҳир Соҳибов, 21.Камолиддин Тожиев, 24.Давронбек Ҳошимов, 29.Владимир Козак
  • Захира: 44.Фарзин Кароусиан, 4.Холид Шафеи, 10.Суруш Рафеи, 15.Аюб Калантари, 18.Иаин Рэмзи, 27.Алойс Нонг, 40.Али Ҳамуди.
  • "Тракторсози": 1.Муҳаммадризо Акбари, 2.Муҳаммад Иранпуриан, 3.Шожаи Халилзода, 5.Карлос Кардосо, 6.Сина Ашури, 8.Шаҳин Сагхеби, 11.Бахтиёр Раҳмони, 19.Аугусто Сезар, 24.Фарзад Хатами, 66.Меҳди Киани, 77.Саид Агхаеи.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. "Тракторсози" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Яндекс.Метрика