UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  0 08:04"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  1 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  6 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  5 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  3 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  18 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  2 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  12 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  14 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  43 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  14 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27

Международный

Локомотив Ташкент

Темурхуджа Абдухаликов - 54'

AFC. Лига чемпионов Азии. Группа A . 4-тур

06/04/2016, 17:00

0
:
1
Тугади

Сепахан

45'
90'
54'  Темурхуджа Абдухаликов
66'  Марат Бикмаев (Джасур Хасанов)
75'  Oleg Zoteev (Ikrom Alibaev)
86'  Sanjar Shaakhmedov (Kuvondik Ruziev)
60'  Сенияд Ибричич (Мохаммад Реза Халатбари)
65'  Fozil Musayev (Милад Сарлак)
71'  Rasool Navidkia (Amin Manoochehri)
90'  Saeid Ghaedifar
  • Ўйин якунланди ва "Локомотив" ўз ҳисобига навбатдаги уч очкони қўшиб қўйди. Табриклаймиз!
  • 90+1'
    Саид Хаедифар қўполлиги учун иккинчи сариқ карточка билан жазоланди ва майдондан четлатилди!
  • 90'
    Ҳакам иккинчи бўлимдаги тўхталиш учун 3 дақиқа қўшиб берди
  • 89'
    "Локо" футболчиларидан ажойиб ҳужум... Лекин, Қувондик Рўзиев тўпни "оффсайд"да турган Ҳасановга ошириб берди. Унинг ўзи гол киритса ҳам бўларди бу вазиятда...
  • 87'
    Ухххх.... Рақиб футболчиси Шимба Нестеров дарвозасини нишонга олганди. Яхшиямки, ҳакам бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди...
  • 86'
    Санжар Шоаҳмедов ўрнига Қувондиқ Рўзиев майдонга тушди.
  • 84'
    Жепароввв... Унинг жаримадан берган зарбасини рақиб посбони қийинчилик билан ушлаб олди!
  • 82'
    Рақиб футболчисидан зарба. Нестеров ўз ўрнида!
  • 80'
    Сервер Жепаров рақиб дарвозасига гол киритганди. Лекин, унгача ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этган экан...
  • 78'
    Хавфли зарбааа.... Яхшиямки рақиб футболчисининг берган зарбаси ноаниқ бўлди.
  • 76'
    Ҳалатбори кетма кет учта футболчимизни алдаб ўтиб кетди. Эҳтиёт бўлиш керак...
  • 75'
    Икром Алибоев Олег Зотеев ўрнига ўйинни давом эттиради
  • 73'
    Махарадзега тиббий ёрдам кўрсатилди ва у ўйинни давом эттиради.
  • 71'
    Навидкиа ўрнига Амин Манучехри майдонга туширилди рақиблар сафида
  • 69'
    Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Ҳасанов тушганидан сўнг "Локомотив"нинг ҳужумлари янада кўпайди.
  • 68'
    "Локо" футболчилари ажойиб ҳужум уюштиришганди. Лекин, Шоаҳмедовнинг берган зарбаси ноаниқ бўлди.
  • 66'
    Марат Бикмаев ўрнига Жасур Ҳасанов ўйинни давом эттиради.
  • 64'
    Рақиблар сафида ўзгариш. Фозил Мусаев ўрнига Сарлак майдонга тушди
  • 64'
    Игнатий Нестеров ўз жойини ташлаб чиқди ва рақиб ҳужумини бартараф этди. Шу темпда давом этамиз!
  • 62'
    Копадзееее..... Жепаровнинг бурчакдан етказиб берган тўпидан сўнг у боши билан гол киритиши мумкин эди. Аммо, лекин, бироқ...
  • 59'
    Санжар Шоаҳмедовда ажойиб имконият бўлгандииии... Афсуски, у тезлик билан рақибдан ўтиб кета олмади.
  • 55'
    Давом этамиз! Ҳимояни мустаҳкамлаган ҳолда ҳисобни янада ошириш лозим!
  • 54'
    ГОООООЛЛЛЛЛ!!!!!! Темурхўжа Абдуҳолиқовввв!!!! Сревер Жепаровнинг ажоийб пасидан сўнг ҳисобни очмоқда!!!!! Йесссс!
  • 49'
    Ҳозирча жамоалар тайинли ҳужум уюштирганлари йўқ...
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди
  • ТАНАФФУС! 0:0!
  • 45+1'
    Биринчи бўлим якунланди.
  • 45'
    Ҳакам биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берди.
  • 45'
    Эххххх.... Футболчиларимизда тезкорлик билан қарши ҳужум уюштириш имконияти бор эди. Афсус, Темурхўжа ва Сервер бир бирларини тушунишмади...
  • 44'
    Ўйин темпи пасайган. Шиддатли ҳужумлар йўқ...
  • 40'
    "Сепахон" футболчилари ўнг қанотдан тезкор қарши ҳужум уюштиришганди. Яхшиямки, ҳимоячилар ушбу ҳужумни бартараф эта олишди. Акс ҳолда...
  • 36'
    Меҳмонлар чап қанот орқали олдинга ўтишга ҳаракат қилмоқдалар.
  • 33'
    Ибричич Бикмевга нисбатан қўполлик ишлатди. Бу орада футболчилар ўртасида тушунмовчилик юзага келди
  • 31'
    Марат Бикмаев ўзига етказиб берилган тўпга ета олмади...
  • 27'
    Эслатиб ўтамиз, гуруҳдаги иккинчи ўйин бугун 21:45да "Ал Наср" ҳамда "Ал Иттиҳод" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Тошкентнинг бошқа бир жамоаси "Пахтакор" эса 19:45да "Тракторсози" меҳмони бўлади.
  • 24'
    Саид Хаедифар Марат Бикмаевга қарши ўйин қоидасини бузгани учун сариқ карточка билан жазоланди.
  • 20'
    Ана энди рақиблар қисқа тўп узатишлар орқали "Локомотив" дарбозасига яқинлашиб боришмоқда.
  • 16'
    Майдон марказида рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатгани учун Кахи Махарадзе огоҳлантирилди
  • 12'
    Ҳозир тўп эронликлар футболчисининг қўлига теккандек кўринди. Лекин, ҳакам ўйинни давом эттириш лозимлигини айтди
  • 9'
    Марат Бикмаев ўнг қанотдан ёриб кириб чап оёғида зарба берди. Лекин, ноаниқ...
  • 7'
    Тўп назорати ҳозирча бизникилар томонда
  • 4'
    Зарбаааа!!! Сервер Жепаровнинг жаримадан берган зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтариб қолди... Акс ҳолда тезкор гол кўришимиз мумкин эди!
  • 2'
    Дастлабки ҳужум вакилларимиз томонидан амалга оширилди. Темурхўжа Абдуҳолиқов ўзига етказиб берилган тўпга бироз ета олмади.
  • Бошладик! Ўйинни мезбонлар бошлаб беришди! Олға, "Локомотив"!
  • "Локо" оқ, "Сепахон" эса сариқ-қора рангли либосларда бугун майдонда ҳаракат қиладилар.
  • Жамоалар Осиё Чемпионлар Лигаси мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда!
  • "Темирйўлчилар" агар бугун ғалаба қозонишса ўз имкониятларини жуда яхшилаб оладилар ва кейинги босқичга чиқиш учун жуда қулай имкониятга эга бўладилар! Демак, кузатамиз! Олға, "Локомотив"!
  • Ўйин бошланиши учун деярли барча нарса шай!
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. "Локомотив" ва "Сепахон" ўртасидаги ўйин матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг
Яндекс.Метрика