UZ

Сўнгги янгиликлар

01:22Эрик тен Хаг: "Биз жамоани қайта қуряпмиз"  2 00:45"Барселона", ниҳоят, "Боруссия" Д билан ҳисоблашди  2 00:22Эсанов тўп тепадиган "Акрон" машҳур ҳужумчини трансфер қилди  2 23:51Бу қизиқ! Россия термаси "ўйлаб топилган" футболчилар билан тасвирланди  2 23:19"Челси" футболчиси Туркия томон йўл олмоқда  0 22:55"Манчестер Юнайтед" Саутгейтга таклиф билан чиқдими? Гарет жавоб берди  2 22:38Родри: "Бу ақлбовар қилмас даражада ёқимли"  1 22:10ПСЖ Мбаппе борасида бир қарорга келган  1 21:49Фабио Капелло "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  1 21:21ПСЖнинг Мбаппе билан ишлари якунланмаган экан  0 20:59Тен Хаг Роналдуга жавоб қайтарди  12 20:23Асрор Алиқулов: “Футболда натижани олдиндан айтиб бўлмайди“  1 20:19Улуғбек Бакаев: “Машъал” ҳимояда яхши ўйнади”  4 20:00"Арсенал" товон пули 100 миллион евролик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда   2 19:38Агар Араухо шартномасини узайтирмаса, "Барселона" уни сотиб юборади  9

Международный

Бавария

Роберт Левандовский - 73', Томас Мюллер - 90', Тиаго Алькантара - 108', Кингсли Коман - 110'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/8-тур

16/03/2016, 23:45

2
:
4
Finished AET

Ювентус

Поль Погба - 5', Хуан Куадрадо - 28'

Стадион: Allianz Arena, 70000 томошабин

Бош ҳакам: Йонас Эрикссон

45'
90'
120'
43'  Йозуа Киммих
46'  Мехди Бенатиа (Хуан Бернат)
48'  Артуро Видаль
51'  Роберт Левандовский
60'  Хаби Алонсо (Кингсли Коман)
73'  Роберт Левандовский
73'  Дуглас Коста
90'  Томас Мюллер
90'  Кингсли Коман
101'  Франк Рибери (Тиаго Алькантара)
108'  Тиаго Алькантара
108'  Томас Мюллер
109'  Тиаго Алькантара
110'  Кингсли Коман
112'  Хуан Бернат
5'  Поль Погба
5'  Штефан Лихтштайнер
28'  Хуан Куадрадо
28'  Альваро Мората
29'  Сами Хедира
38'  Альваро Мората
48'  Штефан Лихтштайнер
53'  Леонардо Бонуччи
68'  Сами Хедира (Стефано Стураро)
71'  Хуан Куадрадо
72'  Альваро Мората (Марио Манджукич)
89'  Хуан Куадрадо (Роберто Перейра)
103'  Роберто Перейра
112'  Стефано Стураро
  • Ҳакам хуштаги янгради ва ўйин тугади! Даҳшатли кечган ўйинда "Бавария" юксак ирода намойиш этди ва чорак финалга йўл олди! Қойил! Ҳар иккала жамоага фантастик учрашув учун раҳмат айтамиз!
  • 119'
    "Ювентус"нинг кетма-кет ҳужумларини Нойер бартараф этмоқда.
  • 117'
    Марио Манжукичнинг жуда хавфли зарбасини Нойер фантастик тарзда қайтариб юбормоқда. Қойил Нойер!
  • 116'
    Супер камбэк! Ажойиб ўйин! Шиддаткор "Бавария"! Шунчаки шоу!
  • 110'
    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Бавария" чорак финалда! Пеп Гвардиоладан ажойиб камбэк! Кингсли Коман Буффон дарвозасини ишғол этмоқда - 4:2!
  • 108'
    ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! АЛЬКАНТАРА!!!!!!!!! "Бавария"нинг ажойиб ҳужуми ва ҳозиргина майдонга тушган Тьяго Алькантара дарвозани ишғол этди - 3:2.
  • 106'
    Қўшимча таймнинг иккинчиси ҳам бошланди. Агарда яна 15 дақиқа ичида гол киритилмаса, унда ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланади.
  • 105'
    Қўшимча таймнинг дастлабкиси тугади. Жамоалар дарвозани алмашиб олишади ва ўйин давом этади.
  • 103'
    Майдонда кескин кураш давом этмоқда.
  • 101'
    "Бавария"да сўнгги ўзгариш: Франк Рибери ўрнига Тьяго Алькантара майдонга чиқди.
  • 98'
    "Бавария" "Ювентус"га катта босим ўтказмоқда.
  • 96'
    Жижи Буффон Риберининг хавфли зарбасини бартараф этди. "Бавария" олдинга ўтмоқда. "Юве" қарши ҳужумга таяниб ўйнамоқда.
  • 93'
    "Ювентус"нинг ҳужуми! Марио Манжукичнинг тўп узатишидан сўнг Лихтштайнер дарвозага зарба йўллади. Нойер ўз ўрнида ишончли ҳаракат қилди.
  • Қўшимча таймнинг дастлабкиси старт олди.
  • Қўшимча таймларга гувоҳ бўламиз! Шоу давом этади!
  • 90'
    ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ТОМАС МЮЛЛЛЕРРРРРРРРРРРРР!!! 2:2!!!! "Бавария" уддалади!!!!! Эвранинг қўпол хатоси, Видалнинг фаоллиги ва Команнинг ажойиб тўп оширишидан сўнг Мюллер тўпни дарвозага жойлади - 2:2! Кучлар тенг!
  • 88'
    "Ювентус": Куадрадо ўрнига Перейра майдонга тушди.
  • 87'
    Роберт Левандовски ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
  • 83'
    "Ювентус" ўйинни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштиргандек.
  • 81'
    "Бавария" бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтмоқда, "Юве" эса ҳимояга.
  • 79'
    Дуглас Коста ва Рибери ўз қанотида жуда фаол ўйнамоқда.
  • 77'
    "Бавария"дан даҳшатли ҳужумлар ёмғири! Энди футболчилар ўз ижодкорлиги намойиш этишни бошлашди. Буффон ва Погба ҳозир рақиб ҳужумини бартараф этишда жонбозлик кўрсатишди.
  • 75'
    "Бавария" энди янада катта куч билан олдинга интилмоқда.
  • 73'
    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! РОБЕРТ ЛЕВАНДОВСКИ!!!!!! Ниҳоят!!!! Дуглас Костанинг тўп оширишидан сўнг Левандовски боши билан дарвозани ишғол қилди - 1:2. Кураш давом этади! Фантастик ўйин!
  • 72'
    "Ювентус": Альваро Мората майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Марио Манжукич майдонга чиқарилди.
  • 71'
    Куадрадо кераксиз жойда сариқ карточка ишлаб олди.
  • 70'
    "Ювентус" ҳимояда жуда зич ўйнамоқда. "Бавария" рақиб дарвозасига хавф солиш чораларини қидирмоқда.
  • 68'
    "Ювентус": Хедира ўрнига Стефано Стураро майдонга тушди.
  • 63'
    Франк Рибери анча фаол. Риберининг ташкил этган ҳужумини "Юве" ҳимоячилари иккинчи уринишда бартараф этишни уддасидан чиқишди.
  • 60'
    "Бавария": Алонсо ўрнига Кингсли Коман майдонга тушди.
  • 58'
    "Ювентус" бурчак зарбасини амалга оширди. Мората бу сафар ҳам дарвозага боши билан зарба йўллади. Нойер тўпни эгаллаб олди ва хавфни бартараф этди.
  • 57'
    Альваро Моратадан яна бир ажойиб рейд!! Мората жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва дарвозани "ўққа" тутди. Нойер бу ерда ўзини кўрсатди!
  • 55'
    Альваро Мората Алабадан тўпни олиб қўйди ва олдинга югурди. Моратанинг дарвоза томон йўллаган зарбаси эса Нойерга ортиқча қийинчилик туғдирмади.
  • 53'
    "Ювентус" ҳимоячилари Левандовски ва Мюллерни анча ишончли қўриқлашмоқда.
  • 50'
    Ўйин якка-курашларга анча бой тарзда кечмоқда.
  • 48'
    Майдонда кескин кураш. Видаль Куадрадо билан ўзаро тортишиб кетди. Уларнинг ўртасида тушган Лихтштайнер ва Артуро Видаль огоҳлантирилди.
  • 47'
    Алаба энди Бенатианинг ўрнига марказга қўчади, Бернат эса Алаба ўрнида ҳаракатланади.
  • 46'
    "Бавария"да ўзгариш: Бенатиа ўз ўрнини Бернатга бўшатиб берди.
  • Иккинчи бўлим бошланди!
  • Биринчи бўлим тугади. Танаффус! Бироз дам оламиз. "Юве" деярли 45 дақиқа кам чорак финалда... Аммо рақиб "Бавария"! Бизни яна даҳшатли бир бутун тайм кутмоқда.
  • 43'
    МАНУУУУ НОЙЕР!!!!!!! Ажойиб сейв!! Жуда чиройли ҳужум ва Нойердан Жижига ўзгача жавоб! Погбанинг фаоллиги эвазига ташкил этилган ҳужумни Куадрадо яқин масофадан тўпни дарвозага йўналтирганди. Аммо фантастик тарзда Нойер голни олдини олди! Қойил! Супер ўйин!
  • 42'
    Хавфли вазият!!!!! Роберт Левандовскида имконият!!! Дастлабки голга тортадиган вазият! БУФФОН бу ерда ўзининг нималарга қодир эканлигини кўрсатди ва жамоасини голдан сақлаб қолди. Ажойиб сейв! Ғаройиб Жижи!
  • 40'
    Ўтган ўйинда Аллегри бошқарувидаги жамоа икки тўп фарқи билан ютқазиб туриб вазиятдан чиқиб кета олганди. Пеп ҳам бу ишни такрорлай оладими? "Бавария" иродали жамоа эканлигини биламиз. Аммо Пеп даврида бу ишни уддалай олишгани эсимда йўқ...
  • 38'
    "Ювентус" энди эътиборини ҳимояга қаратмоқда. "Бавария" эса голга тортадиган вазият яратишга ҳаракат қилмоқда.
  • 35'
    Гвардиоланинг иккинчи режаси йўқлиги билиниб қолмоқда. "Бавария" мақсадсиз тўпни бир-бирига ошириб ўтирибди. "Реал"га қарши ўйин эсга тушмоқда. Ўшанда Пепнинг фалсафасини деб "Бавария" уялиб қолганди. Бугун ҳам ушбу шармандалик такрорланиши мумкин.
  • 32'
    "Ювентус" бугун жуда гўзал ўйнамоқда. Кьеллини, Маркизио, Дибала, Манжукич каби етакчиларсиз ҳам Аллегри ўз ишининг устаси эканлигини исботламоқда. Ўрган, лапашанг! ўрган, студент!
  • 30'
    "Бавария" мавсум якунларини кутмасдан, умуман ўйин тугашини кутмасдан ҳам Пепни истеъфога чиқариб юборса бўлади. Пепни Манчестерга ҳозироқ жўнатиб юборишса ҳам ҳеч ким қаршилик қилмаса керак.
  • 28'
    ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! КУАДРАДО!!!!!! ГОЛНИ ҚАРА!!! ЧИРОЙЙЙЙЙЙЛИИИИ! Ажойиб ҳужум! Моратадан супер-рейд! Мората бир неча нафар ҳимоячини чиройли тарзда алдаб ўтди ва тўпни очиқ қолган Куадрадога узатди. Куадрадо ҳам чиройли техникаси намойиш этди ва Нойерни доғда қолдирди - 0:2. Шунчаки ажойиб гол!
  • 26'
    Буффон дарвозаси олдидан хавфли вазиятлар содир этилмаяпти. "Бавария" тўпни яна ўз назоратига олган. Аммо ҳужумлардан дарак йўқ.
  • 24'
    Буффон ва "Юве" ҳимоячилари анча совуққонлик билан тўпни ўз жарима майдончалари олдида назорат қилишмоқда.
  • 23'
    Аллегри ҳозирча ўз тактик юришлари билан ҳамкасби Гвардиолага ўзига хос мастер-класс ўтмоқда. Пепнинг режалари ҳозирча умуман иш бермаяпти.
  • 22'
    "Ювентус" "Бавария"га уларнинг ўз ўйинини кўрсатишига йўл қўймаяпти. Бунга имкон бермаяпти.
  • 18'
    Дуглас Коста узоқдан зарба йўллади. Ноаниқ.
  • 17'
    Одатда Гвардиола бошқарувидаги жамоалар ҳал қилувчи ўйинларда тўп ўтказиб юборса ва жамоа ютқазиб турса, Пеп нима қилишни билмай қолади. Пепнинг ўйинга тайёрлаб қўйган иккинчи вариантини ҳеч кўрмаганмиз. Бўлса ҳам бу нарса иш бермаган. Бугун нима бўларкин? Ҳозирча "Бавария" ҳужум қилишга уринмоқда. "Ювентус" эса ҳимояда ишончли ҳаракат қилмоқда.
  • 14'
    "Бавария"нинг ҳужуми бесамар якунланди. Томас Мюллернинг боши билан йўллаган зарбаси Буффонга қийинчилик туғдирмади.
  • 13'
    Ўйин тизгини "Ювентус" қўлида.
  • 10'
    Франк Риберининг дарвоза томон йўллаган кучли зарбаси мўлжалга аниқ бормади. "Бавария" ҳозирча майдондаги кураш бўйича ҳам "Юве"га ютқазмоқда.
  • 8'
    "Ювентус" ўйин тизгинини ўз қўлига олганди ва дастлабки ҳужумлари орқали ўз мақсадига эришди. Ана энди учрашув янада қизийди. "Бавария" энди гол уришга мажбур.
  • 6'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ПОГБА!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!! Ана сизга гол! Хедира майдон марказидан Лихтштайнерни олдинга чорлади ва тўпни эгалик қилиши керак бўлган Алаба ва Нойер ўзаро тушунмовчиликка дуч келишди. Бундан эса "Юве" фойдаланиб қолди. Погба бўш қолган дарвозани осонлик билан ишғол қилди - 0:1.
  • 4'
    "Ювентус" майдон маркази олдидан жарима зарбасини амалга оширди. Аммо жарима майдончаси ичига ошириб берилган тўпга зарба берадиган футболчи топилмади.
  • 3'
    "Бавария"нинг дастлабки ҳужумини Дуглас Коста бошлаб берди. Артуро Видаль кутилмаганда жарима майдончаси ичида қулай вазиятга чиқиб борди. Аммо Артуро тўпни ўзига тўғри бўйсундира олмади ва хавф узилиб қолди.
  • 2'
    Одатдагидек "Бавария" учрашув бошланиши билан тўп назорати ўз қўлига олди.
  • УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
  • Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. Ҳаяжонли дақиқалар...
  • Ўйиндан олдин "Ювентус"да Маркизио ва Дибала жароҳатланган. "Бавария"да эса Роббен йўқ. Шунингдек, микро жароҳати эвазига Марио Манжукич ўйинни захира ўриндиғида бошламоқда.
  • Ушбу жамоаларнинг дастлабки баҳсида Туринда томонлар 2:2 ҳисобидаги дуранг натижасини қайд этишганди. Бугун Мюнхенда чорак финал масаласи ҳал этилади.
  • Ювентус – Буффон, Бардзальи, Бонуччи, Эвра, Алекс Сандро, Погба, Хедира, Эрнанес, Куадрадо, Лихтштайнер, Мората.
  • Бавария – Нойер, Лам, Бенатия, Алаба, Дуглас Коста, Хаби Алонсо, Видаль, Киммих, Рибери, Левандовски, Мюллер.
  • "Бавария" - "Ювентус" ўртасидаги тўқнашувнинг жавоб учрашуви матнли онлайн трансляциясини шу ерда кузатиб боришингиз мумкин.
Яндекс.Метрика