UZ

Сўнгги янгиликлар

00:36Февзи Давлетов: "Биринчи бўлимда ўйинга мослашиш қийин кечди"  0 00:13Ҳаким Фузайлов: "Сурхон" ўз имкониятларидан унумли фойдаланиб кетди"  0 23:46Эрлинг Холанд "Ал Насср" йиғинига ташриф буюриб, у ерда Роналду билан учрашди  1 23:15"Атлетико" Галлахер трансферини ҳал қилди. Чоршанба куни – тиббий кўрик  0 22:36Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" – "Хоразм" 3:1. Highlights  0 22:35"Атлетико" Хулиан Альварес билан маош масаласида музокара ўтказмоқда. Трансфер ҳал бўлганича йўқ  1 22:00Ўзбекистон кубоги. "Хоразм"ни мағлуб қилган "Сурхон" ярим финалга йўл олди!  15 21:41Дани Ольмонинг "Барселона"га ўтиши аниқ бўлди! (Фабрицио Романо)  15 21:13Слот "Ливерпуль" нега янги ўйинчилар харид қилмаётганини тушунтирди  0 20:48Анчелотти: "Ҳозирги таркибимиз билан барча турнирларда қатнаша оламиз"  1 20:22Расман: 79 ёшли Мирча Луческу Руминия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  2 20:00"Барселона"га Кьезани таклиф қилишди  4 19:41Ибрагимович: "Мен табиат мўъжизасиман"  17 18:59"Арсенал" Габриэл билан янги шартнома имзолайди  1 18:36Адейеми "Ювентус" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди   1

Международный

Ювентус

Пауло Дибала - 63', Стефано Стураро - 76'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/8-тур

23/02/2016, 23:45

2
:
2
Тугади

Бавария

Томас Мюллер - 43', Арьен Роббен - 55'

Стадион: Juventus Stadium, 41332 томошабин

Бош ҳакам: Мартин Аткинсон

45'
90'
46'  Клаудио Маркизио (Эрнанес)
63'  Пауло Дибала
63'  Марио Манджукич
69'  Сами Хедира (Стефано Стураро)
75'  Пауло Дибала (Альваро Мората)
76'  Стефано Стураро
76'  Альваро Мората
79'  Альваро Мората
20'  Дуглас Коста
43'  Томас Мюллер
55'  Арьен Роббен
70'  Роберт Левандовский
74'  Хуан Бернат (Мехди Бенатиа)
84'  Дуглас Коста (Франк Рибери)
90'  Артуро Видаль
  • Ушбу учрашувдан уюштирган репортажимизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча. Эътиборингиз учун ташаккур!
  • ФАНТАСТИК ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! Дўстлик ғалаба қозонди. Ҳаммаси Германияда, Мюнхендаги "Альянц Арена"да ҳал этилади! Жамоаларга эса супер матч учун ташаккур!
  • 90+2'
    Сўнгги сониялар... Дуранг бўлади шекилли?
  • 90+1'
    Мануэль Нойер!!!!!!!!!!!!!! Жарима зарбасидан сўнг юзага келган хавфни Нойер аввалига муштлари билан бартараф этиб юборди. Лео Бонуччининг кучли зарбасини эса германиялик фантастик посбон ушлаб олишга эришди....
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
  • 89'
    Жамоалар навбати билан ҳужумга ўтишмоқда. Майдондаги 22 нафар футболчи фақат ғалаба ҳақида ўйлашмоқда...
  • 88'
    ФРАНК РИБЕРИ!!!!!! Бу бола гол яратиб бериш борасида жаҳон футболидаги энг, энг зўр футболчилардан бири..... Риберининг қанотдан жарима майдончаси ичига ерлатиб ошириб берган тўпига шунчаки оёқ қўйиш керак эди холос.... Аммо Роберт Левандовски бирозгина кеч қолди...
  • 87'
    Риберининг майдонга тушиши "Бавария"ни яна ҳужумга, "Юве"ни эса ҳимояга қайтарди...
  • 86'
    Мана нега Рибери керак! Алаба иккаласи ўз қанотида жуда яхши ўйнашди ва хавфли вазиятни юзага келтиришди. Бироқ тўпни дарвозага йўллай оладиган футболчи топилмай қолди...
  • 84'
    Пеп уйғонди. Риберидек футболчи бор мураббий нега энди уни майдонга қўймоқда? Эртароқ қаерда эди? Дуглас Коста ўрнига Франк Рибери майдонга тушди.
  • 83'
    ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!!! ПОГБАААААААААА!!!!!! Лихтштайнернинг тўп оширишидан сўнг Погба боши билан дарвоза "ўққа" тутмоқчи бўлди.... Эҳҳҳ Поль, мўлжалда бироз адашди.
  • 82'
    "Бавария" ҳимояланмоқда, "Ювентус" ғалабани илиб кетиш ҳаракатида...
  • 80'
    Марио Манжукични майдондан олмагани учун раҳмат Аллегрига! Бу ҳужумчи гол урмаган бўлсада ҳужумларни ташкил этилишида жуда фаол ўйнамоқда. Рақиб билан якка-курашларда унга тенги келадиган кам... Марио жуда фаол ўйнамоқда...
  • 79'
    "Бавария" ҳам, "Ювентус" ҳам ғалаба қозонмоқчи. Буёғига жуда кескин курашлар кечади...
  • 77'
    Фантастик матч! Фантастик ўзгаришлар! Ажойиб "камбэк"!
  • 76'
    ГООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ҚОЙИЛ!!! ҚОЙИЛ!!! АЛЛЕГРИИИИИ!!!!!!!!! Мана сизга мураббийнинг ақлли қарори. Ҳозиргина нега Стурарони майдонга туширди деб эътироз билдирган эдим. Янаям ҳозиргина майдонга туширган Моратанинг пасидан сўнг Стураро "Бавария" ҳимоячидан илдамроқ ҳаракат қилди ва тўпни шунчаки дарвозага тўғрилаб қўйди - 2:2!!!!
  • 75'
    Аллегридан яна ўзгача ўзгариш. Дибала ўрнига Мората майдонга тушди.
  • 74'
    Бу орада эса "Бавария"да ўзгариш бўлди. Хуан Бернат ўрнига Бенатиа майдонга тушди.
  • 73'
    Куадрадо оддий вазиятларда тўпни жамоадошига узатишда ва қабул қилишда жуда кўп хатога йўл қўймоқда. Ажойиб вазиятни ҳам кўкка совурди. Аллегри шу футболчини алмаштирса бўлади...
  • 72'
    "Ювентус" шошилмоқда. "Юве" рақибига нисбатан прессинг қўлламоқда.
  • 70'
    Левандовски рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
  • 68'
    "Ювентус" сафида ўзгариш: Хедира ўз ўрнини Стурарога бўшатиб берди. Қизиқ ва ғалати ўзгариш.
  • 68'
    Поль Погба!!!!!! Погбанинг дарвоза томон йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди...
  • 67'
    ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!!!!!!!!!!!!!!!!! КУАДРАДО!!! НОЙЕР!!!!!!!!!!!!!!!!!!! Марио Манжукичга яна бир бор қойил. Ҳозир жарима майдончаси олдида туришига қарамасдан ўзидан қулай вазиятга чиқиб бораётган Куадрадони кўра олди ва тўпни унга оширди. Лекин Куадрадонинг кучли зарбасини Нойер сейв кўрсатиб бартараф этди.
  • 65'
    "Ювентус стэдиум"да яна жонланди! Бизга шу керак! Учрашув янада кескинлашмоқда. Манжукич ва Левандовски ўзаро тортишиб қолишгача улгуришди...
  • 63'
    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ПАУЛО ДИБАЛА!!!!!! Ажойиб! Бор эканку! Ўйин ҳали давом этади. Тўқнашув тақдирини ҳал дейишга шошилманглар деган гол бўлди. Марио Манжукич Дибалани пас билан таъминлади ва Пауло Нойер қаршисида тўпни дарвоза тўрига жойлашга улгурди - 1:2.
  • 60'
    Томас Мюллер ошириб берган тўпга Левандовски боши билан зарба йўллади. Робертнинг зарбаси мўлжалга аниқ бормади.
  • 58'
    Пауло Дибала жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади. "Ювентус" ҳужумчиси тепган тўп жонли-деворга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак тўпидан сўнг эса "Бавария" ҳимоячилари яхши ўйнашди ва хавфни бартараф этишди.
  • 58'
    "Юве" ҳужумга ўтишга мажбур. "Бавария" эса қарши ҳужумда энди янада эркинроқ ўйнай олади.
  • 57'
    "Ювентус" ҳимояни унутди ва дастлабки қўпол хатоси гол билан тугади. Энди Аллегри ҳужум чизиғида баъзи бир ўзгартиришларни амалга ошириш шарт.
  • 55'
    ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! АРЬЕН РОББЕН!!!!!!!! Левандовски қулай вазиятга чиқиб бораётган Роббенга тўпни узатди ва Арьен ўз услубида марказроққа ўтди ва ўзининг айланма зарбаси орқали дарвозани ишғол этди - 0:2.
  • 51'
    Уҳҳҳ! Давид Алабанинг узоқдан йўллаган кучли зарбаси бирозгина ноаниқ кетди...
  • 50'
    Артуро Видаль Левандовскини яккама-якка вазиятга чиқариб юбормоқчи бўлди. Аммо унинг ошириб берган тўпини биринчи бўлиб Буффон эгаллаб олди.
  • 49'
    "Ювентус" тажовузкор футбол ўйнаш иштиёқида майдонга тушди. Аллегри Эрнанесни ҳужумдаги фаолликни ошириш мақсадида майдонга ташлади.
  • 47'
    "Ювентус" иккинчи бўлимни биринчи таймдан кўра фаолроқ бошлади. Сабаби эса барчага аниқ. Таблодаги ҳисоб мезбонларни қониқтирмайди.
  • 46'
    "Ювентус" таркибида ўзгариш: Клаудио Маркизио ўрнига Эрнанес майдонга тушди.
  • Иккинчи бўлим бошланди.
  • Биринчи бўлим тугади. Танаффус! Озгина дам оволамиз...
  • 44'
    "Ювентус" танаффусга қадар имкон борича ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилмоқда. Мезбонлар энди ҳужумга ўтишди.
  • 43'
    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ТОМАС МЮЛЛЕР! Роббенниг ошириб берган тўпини Дуглас Коста Мюллер тарафга ташлаб берди ва биринчи бўлимни жуда яхши ўтказа олмаётган Мюллер дарвозани осонлик билан ишғол этди - 0:1. Ниҳоят кўплаб ташкил этилган ҳужумларнинг навбатдагиси самарали якунланди. Буффон бу вазиятда ожиз эди.
  • 42'
    Погба бошлаб берган ҳужумни Дибала давом эттирди. Алаба бу вазиятда керакли жойда ўз вақтида пайдо бўлди ва тўпни майдондан чиқариб юборди.
  • 40'
    Уҳҳҳҳҳҳҳҳҳ! Дуглас Костаинг хамласини Буффон, иккинчи темпда давом этган ҳужумни эса Барцальи ўз вақтида бартараф этмоқда...
  • 37'
    Аллегри майдапас футболга қарши узун пас орқали тезда ҳужумга ўтиб кетиб гол уришни танлаган. Ҳозирча ҳеч бир услуб ўз мевасини бергани йўқ. Биринчи бўлим эса тобора ўз поёнига етиб бормоқда. Ҳозирги ҳисоб кўпроқ "Юве"ни қаноатлантираётгандек. Аслида ҳам ЕЧЛ плей-офф ўйинларида ўз майдонида гол ўтказиб юбормаслик жуда муҳим аҳамиятга эга.
  • 35'
    Ҳозирча "Ювентус" ташаббусни ўз қўлига олишга уринмаётгандек. Ёки "Бавария" бунга йўл қўймаяпти... Аллегри эса хотиржам ўйинни томоша қилмоқда. Баъзи вазиятларда эса футболчиларга тегишли кўрсатмаларни бериб бормоқда.
  • 33'
    "Бавария" жарима зарбаси ишлаб олди. Алькантаранинг ошириб берган тўпини Левандовски боши билан дарвозага йўллади. Бу ерда Жижи Буффон! Афсона ўз ўрнида аниқ ҳаракат қилди!
  • 31'
    "Бавария"нинг узоқ давом этган ҳужумини Бернат жарима майдончаси олдидан зарба йўллаб муваффақиятли якунламоқчи бўлди. Буффон томон жуда ноқулай ва кучли зарб билан келган зарбани Жижи бартараф эта олди.
  • 29'
    Хедира, Бонуччи, Маркизио рақиб ҳужумларини бартараф этишда жуда катта кўламдаги ишларни амалга оширишмоқда.
  • 26'
    "Бавария" футболчилари ҳимояда шу қадар катта босимни ҳис этишмоқдаки, жарима майдончаси ичида оддийгина тўп қабул қилишда ҳам беихтиёр хато ўйнаб юборишмоқда.
  • 24'
    "Ювентус" ҳимоядан биргина тўп ошириш орқали Дибалани олдинга чорлади. Дибала ҳаводан келаётган тўпни шунақанги чиройли қабул қилиб олдики... Аммо кейинчалик жуссаси кичик бўлган Пауло мувозанатни йўқотди ва ҳужум узилиб қолди...
  • 22'
    Арьен Роббен! Голландиялик вингернинг жарима майдончаси атрофидан дарвоза томон йўллаган зарбаси мўлжалга аниқ бормади.
  • 20'
    "Ювентус" ҳужумга ўтди. Куадрадога нисбатан қоида бузган Костага ҳакам сариқ карточка кўрсатди. Маркизионинг жарима майдончаси томон ошириб берган тўпига Лео Бонуччи бош билан зарба берди. Зарба кучсиз ва Нойер ўз ўрнида.
  • 19'
    Бонуччи ва Барцальи жуфтлиги Роберт ва Томас тандемини ҳозирча зарарсизлантира олишмоқда.
  • 17'
    Ташаббус "Бавария" қўлида. "Ювентус" ҳозирча жим. Туринликлар шовқин кўтаришга шошилишмаяпти шекилли...
  • 15'
    Хавфли ҳужум!!! Қани гол??? Бу қанақаси? Томас Мюллер! Ўнг қанотдан юзага келган ҳужумни Робер Левандовски ўзи якунлашни истамади ва қулай вазиятга турган Мюллерга тўпни узатди. Мюллер деярли гол бўлиши керак бўлган вазиятдан фойдалана олмади. Аниқроғи, Мюллер тўпга зарба бера олмади. Лео Бонуччи тўпни дарвоза чизиғи олдидан бартараф этиб юборди... Ҳаааа, ажойиб ҳужум! Бу "Бавария"! Лекин ушбу вазиятда мюнхенликлар ҳужумчилари ўзларига ўхшашмади...
  • 13'
    "Бавария"нинг қанотлар орқали ташкил қиладиган ҳужумлари доимо хавфли! Бу сафар Дуглас Коста дарвоза томон ёриб кирди жарима майдончаси олдидан зарба йўллади. Ноаниқ.
  • 12'
    Мана, мана "Юве"нинг ҳужуми! Погба орқали бошланган ҳужумни Дибала давом эттирди ва қанотдан жарима майдончаси ичига кириб бораётган Манжукични излаб топди. Марио тўпга зарба беришга бироз кеч қолди...
  • 10'
    "Бавария" "Ювентус" ҳимоясини ёриб ўтиш чораларини изламоқда. "Ювентус" эса олдинга боришга шошилаётгани йўқ.
  • 8'
    Дуглас Коста ўз қанотида жуда фаол. Айнан ушбу футболчининг жонбозлиги эвазига ташкил этилган ҳужумни Барцальи бартараф этди. Акс ҳолда Левандовски ҳисобни очиш учун қулай имкониятга эга бўларди...
  • 7'
    "Бавария" тўпни назорат қилган ҳолда рақиб майдончаси олдида ҳаракатланмоқда. "Юве" ҳимояда жуда зич ўйнамоқда. Аллегри қарши ҳужумга таянмоқда.
  • 5'
    Артуритто Видаль!!!!!!!!!!! Артуритто собиқ жамоаси дарвозаси томон жуда кучли ва аниқ зарбани йўллади. Лекин Жижи!!! Буффон бу зарбани бартараф этишда муаммога дуч келмади. Дастлабки хавфли вазият...
  • 4'
    "Бавария" кутилганидек тўпни тўлиқ назорат қилишга асосий эътиборини қаратган.
  • 2'
    "Бавария" ўйин бошланиши билан катта куч билан олдинга интилди. "Юве" ҳимоячиси тўпни олиб қўйиб Марио Манжукични олдинга чорлади. Тўпга биринчи бўлиб етиб келган Марио узоқ масофадан Нойер дарвозасини ишғол этишни кўзлади. Аммо зарба кўнгилдагидек чиқмади....
  • УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Forza Juve! Viva Bayern!
  • Бу орада эса "Юве" президенти Аньелли Румминегге билан салом-алиқ қилиб қўйди ва бир-бирларига омад тилашди. Юзаки албатта)
  • Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда... УЕФА чемпионлар лигаси мадҳияси... "Ювентус стэдиум" ажойиб кўринишда...
  • Буффон ва Нойер. Шунчаки даҳшат тўқнашув бизни кутиб турибди. Деярли бошланмоқда... Замонамизнинг энг кучли ва топ даражасига тўлиқ мос тушадиган икки фантастик киперлар... Бу каби дарвозабонлари бор жамоа аслида ҳеч қандай рақибдан чўчимайди, қўрқмайди...
  • "Ювентус стэдиум"да "Юве"нинг мадҳияси янграмоқда... Бутун стадион биргаликда жўр бўлиб куйламоқда... Шунчаки фантастик муҳит! Ажойиб...
  • "Бавария" бугун 4-2-3-1 схемаси асосида ҳаракат қилади. "Ювентус" эса 4-4-2 тактик схемасини танлади.
  • "Ювентус"нинг собиқ аъзоси Артуро Видаль эса бугунги ўйинни бошланғич таркибда бошламоқда. Турин Видални рақиб сифатида кутиб олмоқда. Артуритто Видаль собиқ жамоадош дўстлари Погба ва Марказиога қарши тўқнаш келмоқда. Трансфер ҳуқуқи "Юве"га тегишли бўлган Кингсли Коман эса захирада.
  • "Бавария"нинг собиқ ҳужумчиси Марио Манжукич бугун собиқ жамоасига қарши ўйнайди. Аллегри Мариони бошланғич таркибга киритган. Жароҳатидан эндигина фориғ бўлган хорватиялик бомбардимон эски қадрдони Нойерни ранжитишга уриниб кўриши аниқ. Марио Манжукич "Бавария"даги ягона "дўсти" Пепга ўз голлари орқали "салом" йўллашга шайланганини Аллегри пайқаган шекилли.
  • Ювентус - Буффон, Лихтштайнер, Барцальи, Бонуччи, Эвра, Куадрадо, Хедира, Маркизио, Погба, Манжукич, Дибала.
  • Бавария - Нойер, Киммих, Алаба, Видаль, Лам, Бернат, Тиаго Алькантара, Дуглас Коста, Роббен, Мюллер, Левандовски.
  • Жамоалар таркиби маълум бўлди.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Европа футболи грандлари "Ювентус" ҳамда "Бавария" жамоалари ЕЧЛ нимчорак финал босқичи доирасида ўзаро тўқнаш келишмоқда. Ажойиб қарама-қаршилик. Биринчи ўйин Туринда бўлади. Ушбу даҳшатли жангнинг дастлабки қисмида томонлар жавоб ўйини олдидан ўз имкониятларини ошириб олишлари мумкин. Чорак финалга чипта берувчи ўйин эса Мюнхенда бўлади. Фантастика жанридаги бетакрор футболнинг биринчи 90 дақиқасини биргаликда томоша қиламиз. Хизматингизда камина Шаҳбоз Беғамов бўлади.
Яндекс.Метрика