Ўзбекистон
Оқ-тепа |
Биринчи лига. 15-тур 13/08/2015, 17:45 2
:
1
Тугади
|
Хоразм |
45'
90'
-
Учрашув якунланди. "Оқ-тепа" - "Хоразм" - 1:2.
-
90+1'Меҳмонларда ўзгариш: Мирза Қурёзов ўрнига Низомиддин Отаниёзов ҳаракат қилади.
-
87'Темур Ҳакимов 17 метрлардан зарба йўллади. Бироз ноаниқ.
-
86'Меҳмонларда ўзгариш: Низомжон Норов ўрнига Сардор Матмуродов ҳаракат қилади.
-
86'Устунлки мезбонлар тарафида. Жуда қизиқ ўйин.
-
81'Темур Ҳакимов ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Унинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
-
79'Ўзгариш: Боши ёрилган Жасур Отажонов ўрнини Темур Бекчонов эгаллади.
-
76'Меҳмонларнинг икки аъзосига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бирининг боши оқ дока билан ўраб қўйилган. Ўйинчи алмаштирилади.
-
75'УҲ! "Хоразм" жарима майдони ичидаги "бардак"дан сўнг Аҳмаджонов дарвозани нишонга олди. Ўдаев тўпни ушлаб олди. Шундан сўнг майдонда келишмовчилик ва меҳмонларнинг майдонда тиббий ёрдамга муҳтож ҳолда ётиб олиши бошланди.
-
72'ГОЛ! Мезбонлар ҳисобни қисқартиришди. Захирадан майдонга тушган Юсупов бирга бир вазиятни гол урди.
-
72'Темур Ҳакимовнинг жаримадан йўллаган зарбасини Ўдаев муштлари билан уриб юборди.
-
65'Жакбаров ўнг қанотдан жарима майдони ичига кириб борди ва кучли зарба йўллади. Дадабоев тўпни уриб юборди.
-
64'Учрашув жуда қизиқарли кечмоқда. Аммо дарвозалар томон зарбалар йўқ.
-
63'Мезбонлар сафида ўзгариш: Магдеев ўрнига Юсупов тушди.
-
56'Мезбонларда ўзгариш. Анваров ўрнига Умиров. Раҳимов ўрнига Абдунабиев ҳаракат қилади.
-
53'Устунлик ҳозирча мезбонлар тарафида. Лекин дарвозага зарба йўқ.
-
52'Мезбонлар таркибида бир йўла иккита ўзгариш бўлади. Майдонга тушишга Абдунабиев ва Умиров тайёргарлик кўрмоқда. Юсупов ҳам чақирилди.
-
51'Раҳимов 23 метрлардан белгиланган жарима тўпини дарвозага йўллади. Озгина хато.
-
46'Мезбонлар таркибида ўзгариш. Элёр Жаҳонов ўрнига Маъруф Аҳмаджонов.
-
Иккинчи бўлим бошланди.
-
Танаффус!
-
Биринчи бўлим якунланди.
-
45'Раҳимов жарима майдони ичида дарвозага кучли зарба йўллади. Хавфли, аммо ноаниқ.
-
45'Жароҳат олган Саидов ўрнини Темур Кагиров эгаллади.
-
Саидовнинг бошини ўраб қўйишди. Айтганча, меҳмонлар аъзоси бошидан лат ебди. Унга ҳам тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
-
44'Саидов бош билан дарвозани ишғол қилишга ҳаракат қилди. Тўп аралаш рақиб аъзосининнг бошига зарба йўллаган Жалолиддиннинг қовоғи ёрилди ва қонаб кетди. Зарба ни меҳмон ҳимоячиси катта қийинчилик билан қайтариб қолганди.
-
40'Мезбонлар гол уришганди. Қанот ҳаками офсайд кўтарди. Саидов гол урганди.
-
36'Бош ҳакам меҳмонлар устози Вали Султоновни огоҳлантирди.
-
34'Исмоилов огоҳлантирилди.
-
32'Жаҳонов Хусаиновга нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка олди.
-
32'УҲ! Ўдаевдан сейв. Саидовнинг бош билан йўллаган зарбасини катта маҳорат кўрсатиб қайтариб қолди.
-
31'Норов Яфаров нисбатан жуда қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди. Бунга эътироз билдирган Хайров ҳам сариқ карточка "ишлаб" олди.
-
30'Сўнгги дақиқаларда тўп назорати меҳмонлар қўлига ўтди. Лекин дарвозалар томон зарба берилгани йўқ.
-
22'Меҳмонлар аъзоси 22 метрлардан дарвозани нишонга олди. Хавфли
-
21'Рақибига нисбатан ҳаддан ташқари қўпол ўйнаган Мирааҳматов ҳакам томонидан оғзаки тарзда огоҳлантирилди.
-
20'Мезбонлар тўпни назорат қилиш борасида устунлик қилишмоқда. Аммо зарбалар ноаниқ.
-
18'ГОЛ! Тойлоқов 25 метрлардан зарба йўллади. Тўп йўл-йўлакай футболчиларнинг бирига тегиб йўналишини ўзгартирди ва дарвозадан жой олди. Дадабоев тўпни қайтаришга улгурмади. Ҳисоб 0:2.
-
Мезбонлар яна бир қулай имкониятдан фойдалана олмади. Қорақулов ўнг қанотдан тўпни жарима майдони ичига оширди. Ҳимоячи ва дарвозабондан ўтиб кетган тўпга Анваров оёқ қўйишга улгурмади. Акс ҳолда гол бўларди.
-
15'Магдеев чап қанотдан рейд уюштириб тўпни жарима майдони ичига етказиб берди. Ҳаммадан баланд сакраган Саидовнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
-
13'Мезбонлар рақиб жарима майдони ичида қулай имкониятдан фойдалан олмади.
-
12'Гол! Аброр Хусаинов ўнг қанота 26 метрлардан белгиланган жарима зарбасини дарвозабоннинг устидан дарвозага жойлаб қўйди! Жуда чиройли гол ва дарвозабоннинг қўпол хатоси!
-
8'Ҳар иккала жамоа аъзолари ҳам устунликни қўлига олишга ҳаракат қилмоқда. Кураш асосан майдон марказида кечмоқда.
-
Кўринишидан устунлик мезбонлар тарафида, лекин хавфли зарбаларни меҳмонлар йўллашди.
-
4'Тойлоқовнинг зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.
-
1'УҲ! Қурамбоевнинг чап қанотдан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди.
-
1'Учрашув бошланди!
-
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
-
Ҳакамлар майдонга чиқиб келишди. Жамоалардан дарак йўқ.
-
Футболчилар мураббийлардан сўнгги кўрсатмаларни олиш учун ечиниш хонасига кириб кетишди.
-
Жамоалар ўйин олди машғулотларини ўтказмоқда.
-
Захирадагилар: Равшан Жуманиёзов, Низомиддин Отаниёзов, Азамат Йўлдошев, Темур Бекчонов, Оҳунжон Раззоқов, Сардор Матмуродов.
-
“Хоразм”: Ғайрат Ўдаев, Дилшод Исоқулов, Жасур Отажонов, Темур Исмоилов, Маркс Қурамбоев, Хайруллажон Жакбаров, Низомжон Норов, Мирза Қурёзов, Илёс Хайров, Омаджон Тойлоқов, Аброр Хусаинов.
-
Захирадагилар: Сулаймон Аҳмедкаримов, Темур Кагиров, Давронбек Умиров, Суҳробжон Саримсоқов, Маъруф Аҳмаджонов, Абдул Азиз Юсупов, Берумий Абдунабиев.
-
“Оқ-тепа”: Рустам Дадабоев, Фарҳод Мирааҳматов, Жалолиддин Саидов, Темур Яфаров, Зафаржон Қорақулов, Анвар Раҳимов, Элёр Жаҳонов, Илдар Магдеев, Собир Усмонхўжаев, Темур Ҳакимов, Шаҳзод Анваров.
-
Бош ҳакам: Элёр Турсунов (Бухоро). Қанот ҳакамлари: Шавкат Файзиев (Жиззах), Шоҳруҳ Қаюмов (Жиззах). Захирадаги ҳакам: Сервер Еремеев (Тошкент). Назоратчи: Олег Рубаков (Тошкент).
-
Қандайдир техник муаммоларга дуч келмасак албатта ўйинни матнли трансляция қиламиз. Бу албатта биринчи лига клублари учун қайсидир маънода янгилик бўлади.
-
Ўйин бугун пойтахтимиздаги "Оқ-тепа" стадионида 17:45да старт олади.
-
Ассалому алайкум! Ўзбекистон Биринчилигининг 2-босқич, 1-туридан ўрин олган "Оқ-тепа" - "Хоразм" жамоалари ўртасидаги беллашувдан матнли трансляция уюштиришни режалаштирганмиз.