UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Роналду, Мбаппе ва Гризманн Евро-2024 омадсиз рамзий жамоасидан ўрин олди  2 00:38Мората "Атлетико" билан хайрлашди. Ҳужумчи "Милан"га ўтади  0 00:10Япония терма жамоаси дарвозабони А Серия клубига ўтди  1 23:53Месси тўпиғидан олган жароҳати сабабли "Интер Майами"нинг бир нечта ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  3 23:27Хави Алонсо машғулотни ўтказиб юборгани учун Азмунни жамоадан четлатди  0 23:01Эдерсонни қўлга кирита олмаган "Ал Насср" бошқа бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  0 22:44Испания клублари ва терма жамоаси 2002 йилдан бери йирик турнирлар финалида мағлуб бўлишмади  1 22:26"Манчестер Юнайтед" ва "Лилль" Йоро трансфери бўйича келишувга эришди  2 22:09Англия эркаклар терма жамоасини аёл мураббий бошқариши мумкин  13 21:52Франциянинг барча даврлардаги энг яхши тўпурари терма жамоадаги фаолиятини якунлади  0 21:35"Манчестер Сити" юлдузи Англия таъсиридаги мамлакатни Испанияники деб атади  2 21:18Мбаппе "Реал"да қайси позицияда ўйнамоқчи эканлигини айтди  6 20:51Англия терма жамоасига АПЛда ишлаган мураббийлар номзоди кўриб чиқилмоқда  9 20:24Марказий Осиё. Биринчи даврадан кейин чемпионатларда вазият қандай?  6 20:00"Ал Иттиҳод" Франция терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0

Международный

Португалия

Криштиану Роналду - 50', Нани - 53'

Чемпионат Европы. 1/2 финал .

07/07/2016, 00:00

0
:
2
Тугади

Уэльс

Стадион: Stade des Lumieres, 55679 томошабин

Бош ҳакам: Йонас Эрикссон

45'
90'
50'  Криштиану Роналду
50'  Рафаэл Геррейру
53'  Нани
53'  Криштиану Роналду
71'  Бруну Алвеш
72'  Криштиану Роналду
74'  Ренату Саншеш (Андре Гомеш)
79'  Адриен Силва (Жоау Моутинью)
86'  Нани (Рикарду Куарежма)
8'  Джо Аллен
58'  Джо Ледли (Сэм Воукс)
62'  Джеймс Честер
63'  Хэл Робсон-Кану (Саймон Черч)
66'  Джеймс Коллинз (Джонатан Уильямс)
88'  Гарет Бэйл
  • Учрашув якунланди. Португалия мусобақадаги 90 дақиқа ичидаги илк ғалабаси эвазига финалга йўл олди. 10 июнь куни кўришгунча Португалия!
  • 90+2'
    Роналдунинг жаримадан тепган тўпини жонли девордаги Бэйл қайтариб юборди.
  • 90+2'
    Аллен Куарежмани йиқитди, Роналду учун дубл қилишга имконият.
  • Бош ҳакам асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берди.
  • 88'
    Бруно Алвеш кутилмаганда тўпни ўнг қанотдаги рақибга шундоққина ташлаб берди, бахтига рақибининг тўп ошириши муваффақиятли чиқмади.
  • 86'
    Зарбааа, Андре Гомеш чап қанотда рақибдан қочиб кетди ва тўпни айланма зарба билан Роналдуга узатди. Криштиану дарвозабонни алдаб ўтди-ю, ўткир бурчакдан аниқ зарба бера олмади.
  • 83'
    Бэйлнинг жаримадан йўллаган навбатдаги зарбасини жонли девор қайтарди.
  • 82'
    Уэльс иккита тўп ўтказиб юборганидан кейин ўзига келди ва кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда.
  • 80'
    Зарбааа, Бэйлдан кучли ва аниқ зарба, Руи Патрисиу бир амаллаб тўпни қайтарди.
  • 78'
    Зарбааа, Бэйл рақибларни алдашга киришиб кетди ва тўпни олдириб қўйди. Данило эса тўпни ундан олиб қўйиб дарвозага зарба берди. Хеннесси тўпни қайтаргандек бўлди, лекин тўп унинг қўллари тагидан ўтиб кетди. Дарвозабон иккинчи уринишда ушлаб олди.
  • 76'
    Зарбааа, Бэйлнинг кучли зарбаси Патрисиунинг қўлига борди.
  • 74'
    Уэльс таркибида Саншеш ўрнига Андре Гомеш майдонга тушди.
  • 73'
    Саншеш катта масофани босиб ўтди ва ноаниқ зарба берди.
  • 72'
    Роналду огоҳлантирилди. Сариқдан ҳам бебаҳра қолмади Кришти.
  • 71'
    Зарбааа, Фонтенинг бош билан берган зарбасини Хеннесси ушлаб олди.
  • 70'
    Португалия бурчак зарбасини амалга оширади.
  • 65'
    Зарбааа, Нанининг кучли зарбасини Хеннесси қайтарди, қайтган тўпни эса Жоау Мариу дарвозага ноаниқ йўллади.
  • 65'
    Бугун Бэйлнинг жарималари самарасиз бўлмоқда.
  • 63'
    Зарбааа, Роналду жаримадан хавфли зарба берди, салгина ноаниқ.
  • 62'
    Роналдуни йиқитгани учун Честер огоҳлантирилди. Рони гол урган вазиятда айнан Честер уни "ёпа олмаган" эди.
  • 58'
    Уэльс таркибида Жо Лэдли ўрнига Сэм Воукс майдонга тушди.
  • Криштиану Роналду Европа чемпионатлари финал босқичида гол уриш борасида Платинига етиб олди. Бундан ташқари, Роналду Евроларнинг иккита ярим финалида гол урган биринчи футболчига айланди.
  • 53'
    Гоооооооооооолллллллл, Нанииииии, 2:0. Роналду тўпни дарвозага йўллагандек кўринган бир вазиятда Нани тўпга оёғини қўйиб қолди ва гол.
  • 50'
    Гооооооооооооооооллллллллллл, Роналдууууууууу, 1:0. Бурчакдан ошириб берилган тўпни Роналду боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Чиройли гол бўлди.
  • 49'
    Аллен майдон марказида Адриан Силвани йиқитди.
  • Иккинчи бўлимни Нани бошлаб берди. Жамоалардан иккинчи бўлимда қизиқарлироқ ўйин кутамиз.
  • Португалия - Уэльс ўйинининг биринчи бўлими ярим финалга хос ўтмади очиғи, шиддат кўзга ташланмади.
  • Йонас Эрикссон темп юқори бўлмаган таймга вақт қўшиб ўтирмади ва ҳуштагини чалди.
  • Йонас Эрикссон темп юқори бўлмаган таймга вақт қўшиб ўтирмади ва ҳуштагини чалди.
  • Йонас Эрикссон темп юқори бўлмаган таймга вақт қўшиб ўтирмади ва ҳуштагини чалди.
  • 44'
    Томошабоп ўйин бўлмаяпти.
  • 42'
    Роналдунинг зарбаси йўлига Коллинс тўғаноқ бўлди.
  • 38'
    Коллинс яна бир бор ҳаводаги курашни ютиб чиқди.
  • 33'
    Бу сафар Адриан Силвадан ноаниқ зарба. Роналду ўзинг тепмасанг, булар Португалияни уялтириб ётишиб қийшиқ зарбалари билан.
  • 29'
    Седрик Соарешдан жуда ҳам ноаниқ зарба. Тўп қўшни майдонга тушдиёв...
  • 25'
    Робсон-Кану Бруно Алвешдан қочиб кетди ва тўпни жарима майдончасига тўпни узатди. Кинг эса иккинчи марта етиб кела олмади.
  • 23'
    Бэйлдан чиройли рейд, аммо унинг зарбаси Патрисиунинг қўлларига борди.
  • 19'
    Гарет Бэйл бурчак зарбасидан кейин ерлатиб келаётган тўпга кучли зарба берди, ноаниқ.
  • 16'
    Ўйиндаги илк зарбани Жоау Мариу берди, ноаниқ.
  • 10'
    Роналду қайчи усулида зарба бермоқчи бўлди, аммо мувозанатни йўқотиб йиқилди.
  • 10'
    Португалия сафида 23 рақамдаги Адриан Силва иккинчи ўйиндирки яхши таассурот қолдирмоқда.
  • 8'
    Жо Аллен аввалига тўпни рақибга олдириб қўйди, сўнгра Нанини йиқитиб тўхтатиб қолди ва огоҳлантирилди.
  • 6'
    Учрашувнинг дастлабки 5 дақиқасида устунлик Португалия томонида бўлди. Устунлик позицион ҳужумда кўзга ташланди.
  • 3'
    Роналду йиқилди, Йонас Эрикссон эса Уильямс ўйин қоидасини бузмаганини кўрсатди.
  • 2'
    Аллен Геррейруга нисбатан қўполлик ишлатди.
  • Диққат қилинг! Учрашув бош-лан-ди!!! Кет-тик!!!!
  • Жамоалар ўзаро қўл бериб чиқишди. Навбат сардорлар иштирокидаги маросимга.
  • Энди эса Португалия давлат мадҳияси янграмоқда.
  • Дастлаб Уэльс мадҳияси янграмоқда.
  • Яна бир қизиқ маълумот: Португалия Европа чемпиони бўлмаган терма жамоалар орасида Евроларда энг кўп ўйин ўтказган жамоадир. Улар Евроларда жами 33та учрашув ўтказишган.
  • Стадионда фантастик муҳит ҳукм сурмоқда, бундай ўйин ва атмосферани шунчаки томоша қилиш керак.
  • Стадионда фантастик муҳит ҳукм сурмоқда, бундай ўйин ва атмосферани шунчаки томоша қилиш керак.
  • Гарет Бэйл эса терма жамоасининг охирги 21 голидан 10тасига муаллифлик қилган. Евро-2016да 5та жарима зарбасидан икки бор гол урди. Уэльс таркибида бугун дисквалификация туфайли ўйнай олмаётган Рэмсининг ўрнида асосий таркибда Эндрю Кинг майдонга тушади. Қизиғи, Кинг ўйнаган охирги 10 учрашувда уэльсликлар ютқазишмаган: 7 ғалаба ва 3 дуранг.
  • Ушбу Еврода Роналду рекордларни "уриш"дан тўхтамаяпти. Бугун у Европа чемпионатларининг ярим финалларида уч марта майдонга тушган биринчи футболчига айланади. Бундан ташқари, Кришти Португалия билан бирга 13 ўйиндан буён мағлубиятга учрамай келмоқда. Роналду саралаш баҳслари билан қўшиб ҳисоблаганда Евролар тўпураридир. У шу кунга қадар 28та гол урган, финал босқичларида эса 8 бор дарвозани ишғол этган. Бу борада португал фақатгина франциялик Мишель Платинидан ортда қолмоқда. Португалия термаси сардори бугун гол уришни уддасидан чиқа олса, бу борада Платинига етиб олади.
  • Бугунги учрашувнинг асосий юлдузлари Роналду ҳамда Бэйл биргаликда 8 голга асос солишган: Роналду - 2 гол ва 2 голли пас, Бэйл - 3 гол ва 1 голли пас.
  • Португалия: Руи Патрисиу, Седрик Соареш, Жозе Фонте, Бруно Алвеш, Рафаэль Геррейру, Данило, Жоау Мариу, Адриан Силва, Ренато Саншеш, Нани, Криштиану Роналду.
  • Уэльс: Уэйн Хеннесси, Кристофер Гантер, Жеймс Честер, Жеймс Коллинз, Эшли Уильямс, Нил Тейлор, Жо Аллен, Жо Лэдли, Эндрю Кинг, Хэл Робсон-Кану, Гарет Бэйл.
  • Ассалом алайкум қадрли футбол иҳлосмандлари! Бугун сизлар билан биргаликда Евро-2016 ярим финалидан ўрин олган Португалия - Уэльс учрашувини кузатиб борамиз. Патрисиу-Хеннесси, Фонте-Уильямс, Саншеш-Лэдли, Роналду-Бэйл... Бугун қайси томоннинг қўли баланд келади? Ким биринчи финалчи бўлади? Бу саволларга жавобни ўйинни биз билан бирга кузатиб олишингиз мумкин. Катта футбол кунини CA билан кузатинг!
Яндекс.Метрика