UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  1 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  1 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  6 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  1 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  7 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  7 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  23 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  28 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  32 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  77 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  16 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0

«Зомин»га янги бош мураббий тайинланди Янгиликлар

«Зомин»га янги бош мураббий тайинланди

Теглар :  ЗоминПРО-лига
Про-лига иштирокчиси бўлган «Зомин» айни дамда чемпионатга ўз қароргоҳида тайёргарлик кўрмоқда.

Футболчилар кунига икки маҳалдан шуғулланмоқда. Жамоага янги бош мураббий тайинланди. Ўтган йили Жиззах вилоятининг бошқа бир жамоаси «Ғаллакор»ни бошқарган Зоир Ҳасанов эндиликда «Зомин» бош мураббийи сифатида фаолият юритадиган бўлди. Бунгача жамоа менежери сифатида ишлаб келган, Асқар Умаров ҳам клуб тизимида қолди ва у эндиликда асосан ташкилий ишлар билан шуғулланади. ОФК инструктори сифатида мураббийлик курсларида иштирок этиб кўпчиликка яхши таниш бўлган Ҳасанов кеча янги жамоаси билан илк машғулотини ўтказди. Унга мураббийлар штабида Бердиёр Маъмиров ёрдам берадиган бўлди.

 «Сўғдиёна», «Қўқон-1912» ҳамда «Обод» сингари жамоалардаги фаолияти орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Сардор Қаҳҳоров ҳам «Зомин» ўқув-йиғин машғулотларига келиб қўшилди. Янги бош мураббий қўли остига ўтган «Зомин» эртага Муборакнинг «Машъал» жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика