

"Бутун дунё жамоалари мени ўз сафида кўришни истайди. Демак, бу нормал ҳолат", - деди Златан.
Олдинроқ Ибрагимович 2010-2012 йилларда ҳаракат қилган собиқ клуби "Милан"га қайтиши борасида маълумотлар берилганди. Италия клуби директори Леонардо бу борадаги хабарни тасдиқлаганди. Аммо айтилишича 37 ёшли футболчи собиқ клубига қайтиши имконсиз ҳолат.
Айни дамда Златан "Лос-Анжелес Гэлакси"нинг 24 учрашувида қатнашиб, 20 гол уришга эришди.



