

Манбага кўра, Зинченко бу ҳақда Лондон клуби раҳбарияти билан гаплашган. Александр "Шахтёр" футболчиси борасида ижобий тавсиялар берди.
Аввалроқ ОАВда "Арсенал" Мудрик учун тахминан 60 миллион евро таклиф қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
2022/2023 йилги мавсумда Михаил "кончилар" сафида 14 та ўйинда қатнашиб, 7 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.



