

Инсайдер Николо Скиранинг хабарига кўра, "канонирлар" 21 ёшли ўйинчига январь ойидаги трансфер мақсади сифатида қарамоқда. АПЛ етакчиси футболчи учун 50-60 миллион евро тўлашга тайёр.
Лондон клуби ўтган ёзда Мудрикнинг трансфери борасида музокаралар олиб борган ва ўйинчи учун 30 миллион евро таклиф қилган эди. Аммо, "Шахтёр" ўшанда таклифни рад этганди.
Михаил 2018 йилдан бери Украина жамоаси шарафини ҳимоя қилади. У жорий мавсум 12та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 7та ассист қайд этди.



