

48 ёшли мутахассис COVID-19 бўйича иккита тестдан ўтган ва улар манфий чиққан. Шундан сўнг Ла Лига унга ўйинда қатнашишга рухсат берди. Эндиликда у "Осасуна"га қарши "Реал"ни бошқариши мумкин бўлади.
Ла Лига раҳбарияти ушбу ҳолатни баённомага мувофиқ кўриб чиқди ва Зиданнинг учрашувда бўлишига тўсқинлик қиладиган ҳолатларни топмади. Мураббий ўйиндан олдинги матбуот анжуманида ҳам иштирок этади.



